Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуминова Ойгул Жумаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1089.
Илмий раҳбар: Худойкулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019. Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Усмонов Муҳаммади Бахритдинович, юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқувчиларига экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалланинг ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги устуворлигининг педагогик-психологик имкониятлари(мотивацион, интеллектуал)нинг аҳамияти миллий анъана, ҳуқуқий мерос, диний-экологик қадриятлар мутаносиблигини ментал-этнопедагогик хусусиятларга (устувор йўналишлари, маросимлар, қадриятлар) уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигининг тизимли ва мазмунли модели ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро боғлиқлиги методик, умумкасбий компетенцияларни, интегратив, ташкилий, диагностик функциялари ва педагогик, компетенцияларини ўзаро интеграциялаш асосида модулли таълимга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини замонавий ривожлантириш моделининг вазифалари, восита ва шаклларининг танланиши орқали ўқувчи шахсининг комиллик жараёни таҳлили аниқлаштирилиб, ўзини ўзи коррекциялаш ва ҳиссиётли-қадрли муносабатлари мутахассисликка мос, касбга йўналтиришга асосланган, тизимлаштирилган ва дастурлаштирилган ахборот таъминоти экологик-ҳуқуқий тарбия самарадорлигини таъминловчи асосий воситалар эканлиги далилланган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини барқарорлаштиришда маънавий-ахлоқий хусусиятлар трансформацияси, герентопедагогик имкониятлар (маърифат ва ибрат, тажриба ва муносабат, маънавий-ахлоқий муҳит) ўзаро ҳамкорлик стратегияси ва миллий анъаналарни замонавий талабларга идентив мослаштириш (анъанавий ва замонавий қадриятлар интеграциялашуви)нинг глобал ва локал хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари қуйидагилар асосида:
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини такомиллаштиришга тизимли ёндашиш орқали экологик-ҳуқуқий тарбияга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосидаги натижалардан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарорига асосан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш Концепцияси” ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси ва Жамоатчилик Кенгашининг 2018 йил 9 октябрдаги 03-01/6-4289-сон, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитасининг 2019 йил 16 майдаги 03-2361-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия бериш жараёни ва мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган мезонларга оид таклифлардан Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг 2019 йил 4 декабрдаги 02/4-9-01/143-сон, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 04/1-2-сон маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларга ўқитиладиган “Конституция оламига саёҳат”, “Тарбия” ва “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанларидан дарс ўтишда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази таълим фаолиятини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлашда жамоат ташкилотлари фаолияти ўрни ва ролини янада такомиллаштиришга оид хулосалардан “ЭКОСАН” халқаро жамоат фонди тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “ЭКОСАН” Экология ва саломатлик Халқаро Хайрия Жамоат Фондининг 2020 йил 10 февралдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, “ЭКОСАН” халқаро жамоат фонди томонидан ўтказилган тадбирларда экологик-ҳуқуқий тарбия беришда оила ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг самарадорлигига эришилган.
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини такомиллаштиришда умумтаълим мактабларида ўқитиладиган фанлар асосида экологик таълимни самарадорлигини оширишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасини Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2020 йил 19 июндаги 01/09-407-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори 4-бобининг 16-17-18-19-20 ва 21-бандлари ҳамда “Мактабдан ташқари таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш” га бағишланган 9-бобнинг 46-47-48-бандлари талабларини амалга оширишга хизмат қилиб, умумтаълим мактабларида ўқитиладиган “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик”, “Конституция оламига саёҳат” фанларидан дарс ўтишда татбиқ этилган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини такомиллаштиришда илғор таълим технологияларини жорий қилиш ва дарсларни замон талаблари асосида олиб бориш (ибрат, тажриба, муносабат ва экологик-ҳуқуқий маданият) дан самарали фойдаланишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2477-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида кўрсатилган педагогик таълим соҳасини янада такомиллаштириш, замонавий экологик-ҳуқуқий билим ва соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилишда замон талаби асосида олиб боришни такомиллаштиришнинг самарадорлик даражасини оширишга эришилган;
ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини замон талаби асосида олиб бориш, экологик ва аграр қонунларнинг аҳамиятини экологик-ҳуқуқий манба сифатида кенг ўрганиш ва уларни устиворлигини таъминлашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2020 йил 30 июндаги 04/4-05-1762-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика таълими соҳасини янада такомиллаштириш, ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини замон талаби асосида олиб боришда экологик ва аграр қонунларнинг аҳамиятли ҳамда ўта муҳим эканлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish