Рискулова Камола Джуммаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизими», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Ped10.
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлатпедагогика университети, DSс.27.06.2017.Рed.26.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулла Мардонович,педагогика фанлари доктори, профессор;Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хошимова Дильдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳмиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«компетентлик», «социолингвистик компетентлик» каби тушунчаларнинг мазмун ва моҳияти муаллифлик ёндашуви асосида илмий-педагогик жиҳатдан асосланган ҳамда инглиз тилини ўргатишдаги ижтимоий коммуникатив жараённи фаоллаштириш асосида «Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетенцияси»нинг типологияси аниқланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашда чет тилларини ўрганиш тамойилларига мувофиқ ижтимоий коммуникатив компетенцияни шакллантириш имконияти катта инновацион педагогик технологиялар аниқланган;
давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CEFR) талаблари асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мустақил таълим жараёнида социолингивистик компетентлигини шакллантиришнинг лингводидактик таркиби аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчиларининг социолингивистик компетентлик даражасини белгиловчи индикаторлар, бўлажак инглиз тили ўқитувчиси портфолиоси ҳамда инглиз тили ўқитувчиси профессиограммаси (касбий қиёфаси) ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчилари, раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув мазмунини шакллантириш технологияси халқаро Британия Кенгаши тажрибалари ҳамда касбий фаолият мониторинги асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизимига доир олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ижтимоий коммуникатив компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 610-сон қарори ҳамда унинг ижросига йўналтирилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 17 августдаги 584-сон буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжатлар бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ва тил ўрганиш истагида бўлган талабалар учун интенсив курслар фаолиятини самарали ташкил этиш, чет тилларда турли кўрик-танловлар ўтказиш орқали уларнинг социолингвистикага бўлган қизиқишларини ошириш имкониятини кенгайтирган;
инглиз тили ўқитувчиларининг социолингивистик компетентлик даражасини белгиловчи индикаторлар, бўлажак инглиз тили ўқитувчиси портфолиоси ҳамда профессиограммасига оид таклифлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш», 2016 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи билан тасдиқланган «Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик» йўналишларида ташкил этилган ўқув курслари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув модуллари асосида ташкил этилган ўқув курслари орқали замонавий таълим менежерлари, шунингдек, олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлиги ривожлантирилган;
олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий фаолият мониторингини олиб бориш ҳамда ўқув курслари самарадорлигини ошириш юзасидан билдирилган таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 27 майдаги «Чет тиллари бўйича малака ошириш курслари фаолиятини ўрганиш хусусида»ги 172-сон буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Мазкур ҳужжат асосида ОТМда ташкил этилган чет тили ўқитувчиларининг малака ошириш курсларидаги фаолиятини ўрганиш, натижаларини таҳлил қилиш ҳамда шу асосида инглиз тили ўқитувчилари, раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув мазмунини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имкони яратилган;
олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчилари, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув мазмуни такомиллаштириш, социолингивистик компетентликни шакллантиришнинг лингводидактик таркибига оид таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 1 апрелдаги «Олий таълим муассасаларида инглиз тили ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги 104-сон буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Бу эса инглиз тили ўқитувчиларининг социолингивистик компетентлигини ўсишига хизмат қилган.