Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Гавҳар Исломовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида табиий-илмий дунёқарашни шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2727.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped 70.02.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсора Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Карлыбаева Гулжахон  Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчилари табиий-илмий дунёқарашини шакллантириш методикасини такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс табиий-илмий дунёқарашининг концептуал асоси (табиий илмий билимлар, қарашлар, идеал) ҳамда ишонч ва эътиқод каби мазмуний компонентлари идрок, диққат, хаёл, тафаккурнинг ассоциатив хусусиятларига кўра такомиллаштирилган; 
атроф олам табиий-илмий манзарасини бошланғич синф ўқувчиларида  шакллантириш модели жараёндаги яхлитлик, узвийлик, узлуксизлик, интегративлик ва кўргазмалилик тамойиллари ҳамда табиий-илмий дунёқарашнинг табиий-илмий билимлар, қарашлар, табиий илмий идеал,  ишончнинг мавжудлиги каби мезонлари асосида синфда ва синфдан ташқари тадбирлар йўналишларида такомиллаштирилган; 
табиий жараёнлар ва ҳодисаларни яхлит ва тизимли тарзда ўзлаштиришлари учун бошланғич синф ўқувчиларини атроф олам ҳақидаги табиий-илмий билимларининг интеграциялашуви, атроф оламни тизимли ўзлаштириш ҳаракат механизмида намоён бўлиши виртуал экспедиция, имитацион дидактик ўйинлар, эркин топшириқлар тизими мазмунига таянган ҳолда табиий-илмий дунёқарашни ривожлантириш методикаси бойитилган; 
ўқувчилар табиий-илмий дунёқарашини такомиллаштириш методикасининг муҳим компоненти сифатида синфдан ташқари тадбирларнинг болалар пропедевтик курслар, болалар экоклублари, фан тўгараклари фаолиятини ташкил этиш механизмлари концептуаллик, интегративлик, вариативлик тамойилларига таянган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим ва тарбия тизимида ўқувчилар табиий-илмий дунёқарашини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича тайёрланган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бошланғич синф ўқитувчиларини табиатшунослик дарсларида  ўқувчилар табиий-илмий дунёқарашини шакллантириш жараёнини тизимли ташкил этишга тайёрлаш методикасига доир назарий қарашлар, тажрибалар, методикалар умумлаштирилган ҳолда “Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356//116-сон гувоҳнома). Hатижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини методик жиҳатдан тайёрлаш жараёнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг табиий-илмий дунёқарашини шакллантириш методикасига доир табиатшунослик дарсларини самарали ташкил этишда қўлланиладиган интерактив методлар, дидактик ўйинлар, “Виртуал экспедиция” материалларидан Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 08 августдаги 01/11-01/10-1204-сон – маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим тизими олдига қўйилаётган бугунги стратегик талабларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари фаолиятлари давомида экоклуб  ва тўгараклар фаолиятларини ташкил этиш, эркин топшириқлар тизимини яратишга доир тажрибаларидан ҳамда синфдан ташқари жараёнда ўқувчилар фаолиятини рационал ташкил этишга доир илмий хулосаларидан Ф3-22020001064 “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг замонавий дидактик таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 08 августдаги 01/11-01/10-1204-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар таълим-тарбияси тизимини самарали уюштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish