Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Махкамжон Козимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мия ичи нотравматик қон қуйилишлари ва артериовеноз мальформацияларини 3D-моделлашни қўллаган ҳолда жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш ва геномини ўрганиш», 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib611.
Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Парфёнов Валерий Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори; Агзамов Мансуров Камалович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гипертоник мия ичи қон қуйилишлари геноми ва артериовеноз мальформацияларда 3D-моделлаштиришни қўллаш орқали жарроҳлик даволаш усулини оптималлаштириш ва геномини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бора гипертоник мия ичи қон қуйилишлари мавжуд бўлган беморларнинг 30 кунлик омон қолиш даражаси баҳоланган ва уларни операциядан кейин тирик қолиш кўрсаткичлари асосида танланган микрохирургик жаррохлик усули энг оптимал эканлиги исботланган; 
илк бор ДНКнинг 17-хромосомасида ўзбек популяциясига хос янги генлар аниқланган ва ушбу генлар оила анамнезида артериовеноз мальформация ва артериал аневризмалари бўлган болаларни диагностик аҳамияти исботланган; 
гипертоник мия ичи қон қуйилишларида беморларнинг эс-ҳуш даражаси, қон қуйилиш ҳажми, беморларнинг ёши ва жарроҳлик аралашувининг бошланиш вақтига кўра амалга оширилган  микрожарроҳлик аралашувининг самарадорлиги исботланган; 
мия ичи қон қуйилишининг 50 см3дан кам ва онг даражаси  Глазго кома шкаласи бўйича 10 баллдан баланд бўлган холларида кенгайтирилган фрезали тешик орқали бажариладиган дифференциаллаштирилган хирургик ёндашув асосланган ҳамда гиппертоник мия ичи қон қуйилишлари 50 см3дан кўп ва онг даражаси  Глазго кома шкаласи бўйича 10 баллдан паст бўлган холларда декомпрессив гемикраниоэктомиянинг самарадорлиги исботланган;
артериовеноз мальформацияларнинг ангиоархитектоникаси ва Spetzler-Martin & Lawton-Young шкаласи градациялари асосида дифференциал хирургик ёнлашув самарадорлиги исботланган, бунда I ва II градацияларида бир модалли усулнинг қўлланилиши ва III градация ва ундан юқори бўлган холларда комбинацияланган услубнинг самарадорлиги исботланган;
гипертоник мия ичи қон қуйилишлари топик диагностикасида 3D-моделлаштириш илк бора қўлланилган ҳамда бош мия томирлари артериовеноз мальформацияларининг ангиоархитектоникаси хусусиятларини баҳолашда ва оптимал микрохирургик тактикани танлашда унинг роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бош мия гипертоник мия ичи қон қуйилишлари ва артериовеноз мальфармациялари билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
гипертоник мия ичи қон қуйилишлари мавжуд бўлган беморларни ташхислаш ва хирургик даволаш бўйича ишлаб чиқилган «Гипертоник мия ичи қон қуйилишларини ташҳислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 ноябрдаги 8н-з/445-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қайта қон қуйилиши миқдорининг ва операциядан кейинги летал холатини камайиши имконини оширган;
гипертоник мия ичи қон қуйилишлари жаррохлик амалиётларидан кейинги даврда кузатишлар асосида ишлаб чиқилган «Гипертоник мия ичи қон қуйилишлари билан касалланган беморларни 30 кунлик яшовчанлик имкониятини комплекс баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 ноябрдаги 8н-з/445-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қон қуйилишлари миқдори ва хушнинг бузилиш даражасига кўра дифференцал ёндашув, яъни декомпрессив гемикраниоэктомия ёки кенгайтирилган фреза тешиги орқали гематомани олиш усулларини танлаш 30 кунлик омон қолиш имкониятини оширган;
гипертоник мия ичи қон қуйилишлари билан касалланган беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд ва Наманган филиалларида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 ноябрдаги 8н-з/445-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий этилиши беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, ногиронлик даражасини 17%, ўлим ҳолатларини 26% ва клиникада қолиш кунлари сонини 0,3%га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish