Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Анвар Мамадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Анодли алюминий оксид асосида нанокомпозитларнинг олиниши ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/K174.
Илмий раҳбар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, доцент; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки босқичли анодли оксидлаш усули орқали анодли алюминий оксид (ААО) асосида ғовакли нанокомпозит системалар олиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ва гидрогенлаш жараёнларида каталитик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор “яшил синтез” усулида Ni, Cо ва Мо металл нанозаррачалари синтез қилинган ва ушбу нанозаррачаларни анодли алюминий оксид (ААО) мембранасига киритиш орқали ғовакли нанокомпозит системалар олинган;
анодли оксидлаш жараёнида ғовакликлар ҳосил бўлишига электролит, унинг ҳарорати, электрод табиати, ток кучи ва вақт каби параметрларнинг таъсири аниқланган;
илк бор ғовакли ААО мембранаси асосидаги нанотузилишли катализаторлар иштирокида тўйинмаган углеводородларни гидрогенлаш жараёни амалга оширилган;
тўйинмаган (С6-С8) углеводородларни гидрогенлаш жараёнлари учун энг фаол катализатор Ni/Al2O3 бўлиб, маҳаллий катализаторлар билан таққосланганда унинг каталитик фаоллиги ва селективлиги юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Анодли алюминий оксид асосида ғовакли нанокомпозит системаларнинг олиниши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўйинмаган (С6-С8) углеводородларни гидрогенлаш жараёни Ni/Al2O3, Ni-Со/Al2O3 ва Со-Мо/Al2O3 таркибли катализаторлар иштирокида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ қошидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 30/39-ОР-сон маълумотномаси). Натижада, Ni/Al2O3 таркибли катализатор иштирокида гексаннинг конверсия даражаси анъанавий никель-молибден катализаторларига қараганда ҳароратни 50 ºС гача камайтириш имконини берган;
анодли алюминий оксид асосида наноматериаллар синтез усуллари “Design, Fabrication and Application of Micro/Nano Composite Electrode Based on ITO Nanowire Array” (ИТО наносимлари асосида микро/нано композит электродини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва қўллаш) мавзусидаги халқаро илмий лойиҳасида ғовакли металл оксиди наноматериалларини олишда фойдаланилган (Хитойнинг Kunming University Science and Technology университетининг 2021 йил 18 июндаги маълумотномаси). Натижада, юқори самарадорликка эга бўлган янги наноматериаллар олиш имконини берган;
анодли оксидлаш усули ёрдамида олинган ғовакли алюминий оксиди асосидаги нанокомпозит системалар ПЗ-20170929178 рақамли «Турли хил технологик газлар – суюлтирилган нефт газларини қуритиш учун адсорбент ишлаб чиқариш технологиясини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида тўйинмаган углеводородларни гидрогенлаш жараёнида катализатор сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 5 июлдаги 25-06/2255-сон маълумотномаси). Натижада, олинган ғовакли нанокомпозит системалар ёрдамида юқори унум билан тўйинган углеводородлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish