Sayt test rejimida ishlamoqda

Тулаганова Мухайё Кутумбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Абу Наср Форобийнинг диалектика ҳақидаги таълимоти замонавий аргументлаш назарияси талқинида», 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fal3.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.

Илмий раҳбар:Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори.

Расмий оппонентлар: Иззетова Эмине Мустафаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори,  профессор.

Етакчи ташкилот:Тошкент ислом университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу Наср Форобийнинг диалектика ҳақидаги ғояларининг аргументлаш назарияси ривожидаги тадрижий қонуниятларини тарихий ракурс ва замонавий ёндашув асосида очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Форобийнинг мантиқий-гносеологик таълимоти фалсафа тарихи ва замонавий аргументлаш назариясини боғловчи гносеологик қонуний алоқадорлик нуқтаи назаридан очиб берилган ва тарихий контекстда замонавий аргументлаш кесимида ишлаб чиқилган;

диалектика илмий дискурсининг онтологик, мантиқий-гносеологик ҳамда методологик асослари ирония, майевтика ва индукция усуллари орқали очиб берилган;

Форобий риторикасининг формал-мантиқий мушоҳада юритиш хусусиятлари ва фикрлаш санъати, мулоқот стратегияси ва тактикаси, «ноформал мантиқий мулоҳаза»сига таяниб, замонавий риторика  асослари ишлаб чиқилган;

Форобий таълимотининг «диалектика» илмий билиш методи ҳамда далилловчи муҳокама юритиш усули очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Форобийнинг диалектика ҳақидаги таълимотининг замонавий аргументлаш назарияси контекстидаги масала бўйича ишлаб чиқилган тарихий-фалсафий таклифлар асосида:

Форобийнинг мантиқий-гносеологик таълимоти, фалсафа тарихи ва замонавий аргументлаш назариясини боғловчи гносеологик қонуний алоқадорлик нуқтаи назаридан ҳамда тарихий контекстда замонавий аргументлашга ва диалектика илмий дискурсининг онтологик, мантиқий-гносеологик ҳамда методологик асослари ирония, майевтика ва индукция усулларига оид таклиф ва тавсиялардан А-1-132 рақамли «Фалсафа тарихини ўрганишнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни тарғиб қилиш механизмларини ишлаб чиқишдаги роли» илмий лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият тарғибот марказининг 2016 йил 10 июндаги 01/06-398-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши халқ руҳияти, миллий-маънавий қадриятлар, борлиқнинг фалсафий моҳияти ҳақидаги категориал илмий фикрларни амалий жараёнлар билан боғлашга хизмат қилган;

Форобий риторикасининг формал-мантиқий мушоҳада юритиш хусусиятлари ва фикрлаш санъати, мулоқот стратегияси ва тактикаси, «ноформал мантиқий мулоҳаза»сига таяниб, замонавий  риторика асослари ва  «диалектика» илмий билиш методи ва далилловчи муҳокама юритиш усулларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Mahalla» телеканалининг «Аждодлар хазинаси» кўрсатувининг сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 3 июндаги 01-18-308-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши  бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган мутафаккирларимизнинг ўлмас мероси билан яқиндан танишиш ҳамда фикрлаш санъати илмий дискурси, мулоқот стратегияси ва тактикасининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish