Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегбўтаев Аззам Эшпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тармоқ технологиялари фанини SMART-технологиялар асосида ўқитиш методикаси», 13.00.02 - «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.PhD/Ped1096.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий - тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исраиловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупов Озод Раббимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаларида тармоқ технологиялари фанини SMART-технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тармоқ технологиялари фанининг мазмуни талабаларда касбий компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган булутли технологиялар, IoT–буюмлар интернети, NB-IoT технологияси, Smart Campus, LPWAN ва LoRaWAN, симсиз тармоқ технологиялари (Wibree, ZigBee, UWB, Wireless HD) каби замонавий тармоқ технологиялари тушунчаларини киритиш орқали бойитилган;
талабаларда тармоқ технологиялари бўйича касбий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган машғулотларнинг ўқув-ташкилий тузилмаси ҳамкорликда ўқитиш методлари ва SMART–технологияларнинг техник (Smart Digital Podium, Smartboard) ҳамда дастурий (SMART Notebook, SMART Meeting Pro, SMART Bridgit) воситаларини ўқув босқичларини даражалашга кўра интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
тармоқ технологиялари фанига оид билим, кўникма ва касбий компетенцияларни баҳолаш мезонлари (интеллектуал, фаолиятли ва мотивацион) мазмуни ўқув жараёнини талабаларнинг индивидуал кўрсаткичлари асосида назорат қилиш ҳамда мониторингини олиб боришнинг интерактивлик, мослашувчанлик, мобиллик ва тезкор қайтар алоқани таъминлаш имкониятларга эга онлайн дастурий воситаларини (SMART Responce, Kahoot) қўллаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг тармоқ технологиялари фанидан мустақил таълимни ташкил этишга йўналтирилган электрон дидактик материалларнинг (медиаресурслар, веб-сайт ва тармоқ симулятор дастури) ўзаро интеграциялашган таълим муҳити ҳамда «Flipped classroom» методининг дидактик имкониятлари асосида касбий компетентликни ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида тармоқ технологиялари фанини SMART-технологиялари асосида интеграциялашган ўқув муҳитида ўқитишни амалга оширишнинг методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Тармоқ технологиялари фани булутли технологиялар, IoT – буюмлар интернети, NB-IoT технологияси, Smart Campus, LPWAN ва LoRaWAN, симсиз тармоқ технологиялари каби замонавий ахборот-коммуникация технологиялар компонентлари асосида такомиллаштирилган мазмуни “5110700 - Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши малака талаблари мазмунида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 89-03-1883-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда замонавий тармоқ технологиялари билан ишлашга оид билим, кўникма ва касбий компетенциялар шаклланган ҳамда таълимни рақамлаштириш шароитида ўқитиш самарадорлигининг ошишига эришилган;
Тармоқ технологиялари фанининг такомиллашган мазмуни, SMART-технологияларга асосланган интеграцияланган ўқув муҳитида ўқитиш методикаси, ҳамкорликда тармоқ таълим ресурслари ёрдамида дарс машғулотларини лойиҳалаш ва ўқув жараёнига жорий этиш, тармоқ технологияларига оид билимларни баҳолаш мезонларига оид таклифлар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон қарори, №676-498). Натижада, ота-оналар, ўқитувчи ва талабалар ўртасида интерактив алоқани таъминлаш, уларнинг билимларини назорат қилиш, ўқув жараёнини методик таъминлаш имконияти юзага келган;
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва SMART-технологияларга асосланган ўқитиш усуллари ҳамда воситалари бўйича таклифлар ПЗ-2014-0910154408 – “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш”  мавзусидаги амалий лойиҳасини бажариш ва унинг илмий хулосаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 3 мартдаги 01/15-09/66-сон маълумотномаси). Натижада ахборот-таълим муҳити такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish