Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Гулнозахон Азамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасалари учун мультимедиали электрон дарсликлар яратиш методикасини такомиллаштириш (“Информатика ва ахборот технологиялари” фани мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped640.
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Камолов Баҳодир Асомович, география фанлари доктори, доцент; Саматов Баҳром Таджиахматович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари учун мультимедиали электрон дарсликлар яратишни назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мультимедиали электрон дарсликларнинг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган эргономик тавсифга эга турлича мураккаблик даражасига эга ўқув материалларининг мужассамлашуви, кўргазмалиликнинг юқори даражасига эгалик, вариатив топшириқлар мажмуасини ўзида акс эттириш каби педагогик-психологик талаблар ўқитишнинг интерактивлик ва оптималлик жиҳатларини дидактоген продуктивликка эга бўлишини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан мультимедиали электрон дарсликни яратиш ва дастурий таъминотини ишлаб чиқишнинг модуллилик, тўлиқлик, кўргазмалилик, тармоқланиш, бошқарувчанлик, мослашувчанлик каби тамойиллари ўқитиш жараёнида субъект-объект кўринишига эга информацион ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнларини компьютер воситасида қўллаб-қувватлашни тақозо этувчи курсни технологик сценарийсини тузиш алгоритми билан идентивлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича мультимедиали электрон дарслик яратишнинг манбаларни тўплаш, сифатни мақбуллаштириш, таркибий тузилмани белгилаш, гиперматнни лойиҳалаш, интеллектуал ядрони ҳосил қилиш, ўргатувчи тизимни таркиб топтириш, визуаллаштириш босқичларини конструкциялаш жараёнларида мультимедиали компонентни узлуксиз коррекциялаш механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
мультимедиали электрон дарсликдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг сифат мезонлари таълим стандартларига мувофиқлик, ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштириш имкониятига эгалик, ўқув фаолиятини ташкил этиш ва таълимий натижаларни ташхис этиш шакллари билан уйғунлик кўрсаткичларини такрорий қайта алоқага киришув даражаси адекватлигини максимал ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасалари учун мультимедиали электрон дарсликлар яратиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
мультимедиали электрон дарсликларнинг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган эргономик тавсифга эга турлича мураккаблик даражасига эга ўқув материалларининг мужассамлашуви, кўргазмалиликнинг юқори даражасига эгалик, вариатив топшириқлар мажмуасини ўзида акс эттириш каби педагогик-психологик талабларни ўқитишнинг интерактивлик ва оптималлик жиҳатларини дидактоген продуктивликка эга бўлишини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2846/04-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида  “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан мультимедиали электрон дарсликни яратиш ва дастурий таъминотини ишлаб чиқишнинг модуллилик, тўлиқлик, кўргазмалилик, тармоқланиш, бошқарувчанлик, мослашувчанлик каби тамойилларини ўқитиш жараёнида субъект-объект кўринишига эга информацион ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнларини компьютер воситасида қўллаб-қувватлашни тақозо этувчи курсни технологик сценарийсини тузиш алгоритми билан идентивлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштириш, “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича мультимедиали электрон дарслик яратиш босқичларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP рақамли (“RUECVET: Россия ва Ўзбекистон таълими ва касбий таълимнинг миллий тизими учун (ECVET) синов бирлигини (кредитларни) кўчиришнинг Европа тизимини пилотлаштириш” (2016-2019 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2846/04-сон маълумотномаси). Натижада, кредит-модуль тизими шароитида педагогика олий таълим муассасаларида мультимедиали электрон дарсликларни қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мультимедиали электрон дарсликдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг сифат мезонларини таълим стандартларига мувофиқлик, ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштириш имкониятига эгалик, ўқув фаолиятини ташкил этиш ва таълимий натижаларни ташхис этиш шакллари билан уйғунлик кўрсаткичларини такрорий қайта алоқага киришув даражаси адекватлигини максимал ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД-17-069. “Олий таълим муассасаларининг ягона ахборот электрон тизимини яратиш ва жорий этиш” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2846/04-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимда ягона ахборот электрон тизимини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш индикаторларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish