Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Захро Абдурахим қизининг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Медиаресурслар воситасида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2044
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги DS.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Ҳолбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор, Якубов Мақсадхон Cултаниязович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: медиаресурслар воситасида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат:
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига қўйилаётган дидактик имкониятлар ўқитиш шакллари, усуллари ҳамда ўқув жараёнининг субъектлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ҳамда таълим жараёнига дастурий-интеллектуал ресурс киритиш орқали ривожлантирилган;
талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик модели “METosphere” технологияси ва Блумнинг рақамли таксономияси билимларни тизимли равишда ахборотлашган жамиятнинг илмий-техник тараққиёт тенденцияларига интеграциялаш ҳамда амалий йўналтирилган касбий фаолиятнинг функционал жиҳатлари мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
талабалар мустақил таълимини электрон таълимий медиа муҳитда ташкил этиш методикаси касбий-дастурий воситаларни ўзида мужассам этган медиаресурслар (ахборотни самарали излаш алгоритми, ахборотни таҳрирлаш технологияси, профессионал тақдимот яратиш, 3D эффектли электрон қўлланма яратиш, Caption Video тарзида видео қўлланма яратиш, ижтимоий медиани юритиш) базаси билан тўлдирилган интерактив ва дўстона фойдаланувчи интерфейсга эга “МЕТосфера: электрон мустақил таълим медиа муҳити” дастурий таъминоти орқали медиа таълим муҳитида мустақил таълим олиш имкониятларини жорий этишга қаратилган фаолиятли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг рақамли, медиа-ахборот компетентлигини интеллектуал, амалий, рефлексив ёндашувларга асосланган кўп босқичли баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларини “peer review” тамойилига кўра, “constructive feedback” асосида рефлексия ҳамда эксперт баҳолаш методларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиаресурслар воситасида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига қўйилаётган талабларни педагогик имкониятлари таълим жараёнида медиаресурслардан фойдаланиш, медиа-ахборот компетентлик (media-information competence), рақамли компетентлик (digital competence), педагогик дизайн (instructional design) масалалари бўйича таснифлаш ҳамда тизимлаштириш асосида илгари сурилган тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02-07-2668/04-сон маълумотномаси). Натижада медиаресурслар воситасида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш мазмуни, дидактик шарт-шароитлари ва методикасини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” фани бўйича бакалавриат таълим йўналишларининг таълим жараёни мазмунига сингдирилган;
талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик моделини интерфаол методлар билан бир қаторда “METosphere” технологияси ва “Таълимда ахборот технологиялари” фани доирасида мотивацион медиаресурслар билан тўлдирилган таълим муҳити – “МЕТосфера: электрон мустақил таълим медиа муҳити”ни қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича илгари сурилган тавсиялар ОТ-Ф-1-118 рақамли “Бўлажак ўқитувчиларнинг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02-07-2668/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар мустақил таълим жараёнини ташкил этиш модели мазмуни, кенгайтирилган медиаресурслар базаси, интерфаол методлар, амалиётга йўналтирилган лойиҳа технологияси, “METosphere” технологиясини амалиётга кенг жорий этиш орқали такомиллаштирилган ҳамда таълим жараёнлари самарадорлигини оширишга эришилган.
талабалар мустақил таълимини электрон таълимий медиа муҳитда ташкил этиш методикаси касбий-дастурий воситаларни ўзида мужассам этган медиаресурслар (ахборотни самарали излаш алгоритми, ахборотни тахрирлаш технологияси, профессионал тақдимот яратиш, 3D эффектли электрон қўлланма яратиш, Caption Video тарзида видео қўлланма яратиш, ижтимоий медиани юритиш) базаси билан тўлдирилган интерактив ва дўстона фойдаланувчи интерфейсга эга “МЕТосфера: электрон мустақил таълим медиа муҳити” дастурий таъминоти орқали медиа таълим муҳитида мустақил таълим олиш имкониятларини жорий этишга қаратилган фаолиятли ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02-07-2668/04-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълимни ташкил этиш учун яратилган, мослашувчан, талабаларнинг мустақил таълим олиш имконини берувчи “МЕТосфера: электрон мустақил таълим медиа муҳити” учун “Таълимда ахборот технологиялари” фанининг такомиллашган мазмуни асосида ўзбек тилидаги медиаресурслар базаси кенгайтирилган ҳамда дастурий таъминотга сингдириш ва амалиётга жорий этиш орқали мустақил таълим жараёнида талабалар томонидан ахборотларни идрок қилиниш самарадорлиги ортишига хизмат қилган;
талабаларнинг рақамли, медиа-ахборот компетентлигини интеллектуал, амалий, рефлексив ёндашувларга асосланган кўп босқичли баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларини “peer review” тамойилига кўра “constructive feedback” асосида рефлексия ҳамда эксперт баҳолаш методларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш бўйича тавсиялар ОТ-Ф-1-118 рақамли “Бўлажак ўқитувчиларнинг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02-07-2668/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда рақамли ва медиа-ахборот компетентлигини ривожланганлик даражасини самарали баҳолаш ҳамда рақамли ва медиа-ахборот компетентликни ривожлантириш технологиялари самарадорлигини аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish