Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Абдиолимнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё-Сурхондарё достончилигининг умумўзбек эпоси тараққиётидаги ўрни”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Fil272.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Маматқули, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умрзоқ, филология фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Жаппор Салиевич, филология фанлари доктори, профессор; Ёрматов Исомиддин Турғунович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида достончиликнинг келиб чиқиш ва ривожланиш жараёнлари, поэтик мактабларнинг ва бахши-шоирларининг эпик анъанада ўзаро ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари, репертуар бойлиги билан умумўзбек достончилиги ривожига қўшган ҳиссаси, анъананинг давом этиши ва сўниш жараёнининг кучайишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Ўзбекистон достончилигининг қадимийлиги, эпик анъаналарнинг икки воҳа ҳудудидаги поэтик мактаблараро ўхшашликлар ва фарқли жиҳатларнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилиб, ижрода, созга муносабатда, репертуарда индивидуаллик хусусиятлари ва бахши-шоирларнинг ижодий ҳамкорликлари ҳамда алоқалари далилланган;
умумўзбек эпосига хос ўхшашликлар, достон ижроси, репертуари, соз ва сўзга муносабати республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги достончилик мактабларига монанд томонлар ва ўзига хосликлар, эпик ижодиётнинг бу вилоятларда жонли жараёнда яшовчанлик сабаблари очиб берилган;
достонларни туркумлаш ва таърифлашда мавжуд назарий хулосаларга қўшимча ҳолда эпоснинг ҳозирги вақтда жонли жараёнда яшаш тарзи ҳақида мулоҳазалар билдирилган ва бошқа ҳудудларда учрамайдиган ўндан ошиқ достонлар илмий муомалага киритилган;
“Гўрўғли” силсила достонларининг янгидан туркумланиши ва эпик қаҳрамонлар оилавий шажарасини асослаш орқали ушбу ҳолатнинг бахшилар саводхонлиги ҳамда анъананинг сақланишига таъсири очиб берилган;
достончиликдаги сўниш жараёнининг турмуш тарзидаги ўзгаришлар билан боғлиқ обьектив ва субьектив сабаблари, икки воҳадаги ҳолат шарҳи ва сохта достонларнинг яратилаётгани каби масалалар нуқтаи назаридан постфольклор оқибатлари яхлит тарзда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимий достончилик анъаналарининг ҳозиргача жонли жараёнда Жанубий Ўзбекистонда сақланиб туриши, бугунги ҳолати, халқ достонларининг ижро усуллари, йўллари, достончилик мактаблари ва ҳар бир поэтик мактабга хос репертуарининг мавжудлиги, эпик анъана, маҳорат, достонларнинг ғоявий бадиий хусусиятлари, ижтимоий ўзгаришлар, янгиланишлар билан боғлиқлиги, бахшилар ижодкорлиги бўйича тўпланган натижалар асосида:
ўзбек халқ достонларидан тузилган “Гўрўғлининг болалиги” номли 23-жилд ҳамда “Ғойибнома” 49-жилдларини тайёрлашда ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги ОТ-Ф1-76 рақамли фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 22 ноябрдаги 3/1255-3245-сон маълумотнома). Натижада ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари, жумладан, Қашқадарё-Сурхондарё достончилигининг умумўзбек эпоси тарққиётидаги ўрни масалаларини ўрганишга эришилган;
“Алпомиш” достонининг қардош версияларини қиёсан тадқиқ этишда, бахшилик санъати, достончилик мактабларига хос белги ва хусусиятларни аниқлаштиришда, халқ достонлари ва афсона ривоятларидаги бахши образини қиёсан тадқиқ этишда, достонлардаги эпик формулаларнинг генезиси, мифологик илдизлари хусусидаги илмий-назарий хулосаларидан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий текшириш институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш (2017-2020)” мавзусидаги фундаментал тадқиқотларда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 18 ноябрдаги 358/1-сон маълумотномаси). Натижада достончилик мактабларининг ўзига хос жиҳатлари ва ўхшаш томонлари, фольклор наъмуналарини ёзиб олиб олиш хусусиятлари ва йўллари, бахшилар репертуарини ўрганиш усуллари, достонларда миллий қадриятларнинг ёритилиш соҳасида янги илмий қарашларни шакллантиришда ёрдамчи восита сифатида қўлланилган;
фольклорни, хусусан, халқ достончилик анъаналарини сақлаш, давом эттиришда асрий устоз-шогирдчилик муносабатларни узлюксиз давом эттириш, бахшининг ижро усули ва йўлларини атрофлича тадқиқ этиш бу соҳадаги ўзгаришларни кузатиб боориш, бадиҳагўй, ижрочи, ҳаваскор бахшиларни аниқлаб баҳолаш ҳозирги кунда ҳар қачонгидан муҳим эканлиги ҳақида илмий назарий хулосалардан фойдаланиш бахшичилик соҳасидаги барча тадбирларда, ХТ-Ф2-004 рақамли ёш олимлар фундаментал илмий тадқиқотларини маданият соҳасида бажаришида Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят маданият бошқармасининг 2020 йил 2 ноябрдаги 07-660-сон маълумотномаси). Натижада устоз-шогирдчилик анъаналарини изчил давом эттиришга, бахшиларнинг эпик хотирасини, эпик билимини, созандалик маҳоратини, ижодда сўз, соз ва овоз уйғунлигини тўғри баҳолашга, бахшичилик соҳасидаги турли тадбирларни юқори савияда ташкиллаштиришга эришилган.
Ўзбек халқ достони, хусусан, Қашқадарё, Сурхондарё достончилиги ва бахшичилик санъатининг тарихий тараққиёти, ривожланиши, ҳозирги вақтда Жанубий Ўзбекистонда жонли ижрода давом этаётган, бахшиларнинг ижрочилик ва шогирдлик маҳоратини ўрганиш ишларини кенг жамоа орасида тарғиб қилишда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 1 декабрь 2021 йилдаги 12-15/368-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада “Маънавият сарчашмаси”, “Репортаж”, “Файзли кун” ҳамда “Қадрият” телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини тайёрлашда доимий фойдаланишга эришилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish