Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Мадина Ринатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаб директорларининг креатив ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш (халқ таълими тизими раҳбарларининг малака ошириш курслари мисолида)”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped1047.
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Рахманкулова Наргиз Хаджиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб директорларининг креатив ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарув компетентлигига қўйиладиган малака тавсифлари таркиби ахборот ва менежерлик қобилиятларни интегратив уйғунлигини таъминловчи рақамли технологиялар асосида инновацион ахборот-бошқарув муҳитини шакллантириш талабини киритиш орқали такомиллаштирилган;
мактаб директорнинг бошқарув фаолиятини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш самадорлиги бошқарув жараёнидаги “вертикал” ва “горизонтал” коммуникацияларни булутли ҳизматлар (cloud computing)нинг мослашув, оператив ва виртуаллаштириш имкониятлари асосида интеграциялаш ва узлуксизлигини таъминлашга имконият яратувчи инновацион ахборот-бошқарув муҳитини яратилиши билан асосланган;
бошқарув компетентликни узлуксиз таълим тизимида ривожлантириш механизми ахборот-коммуникацион компетенцияларни динамик равишда мураккаблаштириб бориш асосида ахборот-бошқарув муҳитини ривожлантиришга қаратилган табақалаштирилган малака ошириш курсларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан бошқарув фаолиятда фойдаланиш компетенцияларини баҳолаш мезоналари таркиби “бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш”, “бошқарувга оид ахборот жараёнларини оптималлаштириш” ҳамда “ахборот-менежерлик мотивларни ривожлантириш” асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб директорларининг малака ошириш курсларида креатив ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаб директорларида ахборот ва менежерлик қобилиятларни интегратив уйғунлигини таъминловчи рақамли технологиялар асосида инновацион ахборот-бошқарув муҳитини шакллантириш талаби Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 28 июндаги 193-сон “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш малака ошириш курсларининг ўқув режаси, ўқув дастури ва малака талаблари тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи билан тасдиқланган раҳбар кадрларнинг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 02-02/3-2614-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб директорларига қўйилган талаблар ахборотлашган жамиятнинг талабларига мослаштирилган;
бошқарув жараёнидаги “вертикал” ва “горизонтал” коммуникацияларни булутли ҳизматлар (cloud computing)нинг мослашув, оператив ва виртуаллаштириш имкониятлари асосида интеграциялаш ва узлуксизлигини таъминлашга имконият яратувчи инновацион ахборот-бошқарув муҳитини ташкил этиш механизми Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги “Халқ таълими тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда молиялаштириш тўғрисида”ги 95-сон буйруғи билан тасдиқланган “Upgrade” лойиҳасида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 02-02/3-2614-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарув фаолиятини замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари асосида такомиллаштиришга имконият яратилди;
бошқарув компетентликни узлуксиз таълим тизимида ривожлантиришига қаратилган ахборот-коммуникацион компетенцияларни динамик равишда мураккаблаштириб бориш орқали ахборот-бошқарув муҳитини ривожлатиришига қаратилган малака ошириш курслари Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги “Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг ахборот технологиялари бўйича ўқитувчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги 50-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 11/15-сон, Олий ва ўрта маxсус таълим вазирлигининг 49-сон қўшма қарорлари билан тасдиқланган малака ошириш дастурига киритилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 02-02/3-2614-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб директорларини малакасини ошириш курсларининг сифати таъминланган;
замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан бошқарув фаолиятда фойдаланиш компетенцияларини бошқарув жараёнларинида ахборот-коммуникацион технологияларни билиш ва улардан фойдаланиш талаби Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 8 февралдаги 43-сон буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим мактаб директорнинг касб стандартига киритилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 02-02/3-2614-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб директорларига қўйилган талаблари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish