Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафакулов Шерзод Игамбердиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш», 08.00.02–Макроиқтисодиёт; 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt10.

Илмий маслаҳатчи:Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Сирожиддинов Нишонбой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Ровшан Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:  Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнингмақсади: Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мамлакат/ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти, инвестицион рисклар даражаси ҳамда инвестицион фаоллигини асослашда хусусий кўрсаткичлар бўйича ҳудуднинг барқарорлигига баҳо бериш, кўп қиррали таққослама таҳлилни амалга ошириш, иқтисодий, ижтимоий, экологик барқарорликни ҳисоблаш ва интеграл кўрсаткични шакллантириш бўйича назарий-услубий ёндашув асосланган;

инвестицион жозибадорликка ҳудудларнинг табиий-географик жойлашуви ҳамда тармоқлар кесимида эндоген омилларни ҳисобга олиш орқали баҳо бериш методикаси модификацияланган;

ҳудуд ёки тармоққа сарфланган инвестициялардан келадиган даромад қайтими ва риск натижасида йўқотиладиган зарарнинг масштабига кўра инвестицион жозибадорликни ҳосилавий миқдорлар орқали ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;

мамлакат ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини аниқлашда Genuine saving, The Global Competitiveness Index индексларини татбиқ этишнинг услубий ёндашуви асосланган;

ҳудудий хўжаликлар самарадорлиги ва кластер ҳосил қилувчи корхоналар рақобатбардошлигини оширишда конгломерат кластернинг ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилган;

мамлакат/ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини халқаро рейтинг индикаторлари асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва комплекс омиллар орқали баҳо бериш механизми асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

мамлакат/ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти, инвестицион рисклар даражаси ва инвестицион фаолликни баҳолаш (аниқлаш) бўйича тадбирлар амалга ошириш бўйича таклифи (Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 16 августдаги 1552/02-35-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида ҳудудларнинг инвестицион салоҳият даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни гуруҳлаш, инвестицион рисклар даражасини баҳолаш имконияти таъминланди;

ҳудудларда кластерларни ривожлантириш омиллари сифатида тавсия этилган схема (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11/832-сон маълумотномаси) натижасида ишлаб чиқариш, ташкилий-бошқарув, молиявий, сиёсий ва иқтисодий омилларни уйғунликда қараш, уларни ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиш ҳудудларда кластерлаштириш тизимини самарали амалга ошириш, корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш, инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишга хизмат қилди;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг кириб келиши учун имкониятларни кенгайтириш, ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш чора-тадбирларини қўллаш таклифи (Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 16 августдаги 1552/02-35-сон маълумотномаси) натижасида ҳудуднинг қатор халқаро рейтингларда иштирокини таъминлаш ва мавжуд рейтинг кўрсаткичларида эгаллаган ўрнини мустаҳкамлаш ва ошириш, инвестицион муҳит жозибадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсир доирасини ҳисоблашга имкон берди; 

ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш босқичлари бўйича берилган таклифни (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11/832-сон маълумотномаси) қўллаш натижасида ҳудудларнинг умумий ҳолатини баҳолашда кўрсаткичлар тизимини танлаш, ҳудуд инвестицион жозибадорлигини баҳоловчи интеграл кўрсаткичларни аниқлаш,  хусусий кўрсаткичларни баллик тизим асосида баҳолаш, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги бўйича якуний хулоса чиқариш имконияти таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish