Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Акрамжон Икромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қишлоқ электр таъминоти тизими тақсимлаш тармоқларига қуёш фотоэлектрик станцияси уланишини асослаш”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1827
Илмий  раҳбар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути. DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Исаков Абдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор; Болтаев  Отабек Ташмухамматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёш фотоэлектрик станцияларини қишлоқ электр таъминоти тизимидаги тақсимлаш тармоқларига уланишини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш учун қувват назорати тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ электр таъминоти тизимидаги тақсимлаш тармоғига уланган қуёш фотоэлектрик станциясининг максимал қувват узатиш усули кучланиш миқдори ўзгариши ҳисобга олиниб такомиллаштирилган;
қуёш фотоэлектрик станцияси инверторининг актив қувватини чегаралаш орқали электр тармоғига реактив қувват бериш имконияти  асосланган;
қуёш фотоэлектрик станциясининг электр тармоқ хавфсизлигини таъминловчи “Anti-islanding” режими частотани ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
қуёш фотоэлектрик станцияси умумий уланиш нуқтасида носинусоидаллик коэффициентини ҳисобга олиб актив ва реактив қувват назорати тизими ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ электр таъминоти тизимидаги тақсимлаш тармоқ параметрларини ҳисобга олган ҳолда қуёш фотоэлектрик станциясини улаш бўйича олинган натижалар асосида: 
қуёш фотоэлектрик станциясида максимал қувват олиш нуқтасини аниқлаш тизими жорий қилиш учун Наманган вилояти Поп туманидаги “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га тегишли бўлган “Маргузор” подстанцияси 6 кВ лик Миробод фидерига уланган ТП №-216 (SН=250кВА, Uтр=6/0,4 кВ) тақсимлаш электр тармоғи малумотларидан фойдаланилган ва шу ернинг ўзида қўлланилган (ЎзР Энергетика вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги №-03-26-62-сонли маълумотномаси), натижада қуёш фотоэлектрик станциясининг ўртача кунлик самарадорлиги 10,2% оширишга эришилган;
қуёш фотоэлектрик станциясида қувват назорати усулини Наманган вилояти Поп туманидаги  тақсимлаш электр тармоғида қўлланилган (ЎзР Энергетика вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги №-03-26-62-сонли маълумотномаси), натижада қуёш фотоэлектрик станциясининг ўртача йиллик самарадорлиги 1,1 баробарга ошириш имконини берган;
қуёш фотоэлектрик станцияси энерготежамкорлиги Наманган вилояти Поп туманидаги тақсимлаш электр тармоғида қўлланилган (ЎзР Энергетика вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги №-03-26-62-сонли маълумотномаси). Умумий қуввати 100 МВт бўлган 128 кВт қувватлик қуёш фотоэлектрик станциялари учун бир йилда 106 200 000 сўм иқтисодий самарага эришилиши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish