Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Руҳиддин Амирқуловичнинг
фан доктори (DSc) докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ерлар мониторингини юритиш методологиясини такомиллаштириш», 06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Т460.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Авезбаев Садулла, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисод фанлари доктори, профессор Сафаров Эшқобил Юлдашевич, қишлоқ хужалиги фанлари доктори, профессор Қурвантоев Рахмонтой, қишлоқ хужалиги фанлари доктори, профессор Норқулов Усмонқул.
Етакчи ташкилот - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалийаҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси суғориладиган ерлари мониторингини юритиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ва «Ер ахборот тизими» дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер фонди, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро узвий алоқадорликни инобатга олган ҳолда суғориладиган ерлар мониторингини бошқариш тизими асосланган;
суғориладиган ерлар мониторингини миқдорий жиҳатдан юритиш методологияси замонавий рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги электрон рақамли хариталарида ҳудудлар кесимида ер участкасига такрорланмас контур рақамини автоматлашган тизим асосида бериш механизми ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги комплекс маълумотларни геовизуаллаштирувчи ««Yer axborot tizimi» YАТ» номли очиқ портали ишлаб чиқилган.
қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилган суғориладиган ер майдонларида алмашлаб экиш механизмини инобатга олган ҳолда экин турларини жойлаштириш услуби такомиллаштирилган;
деҳқончилик тизимларини қўллаш мақсадида хусусийлаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш усули геоахборот тизими технологиялари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган ерлар мониторингини юритиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғориладиган ерлар мониторингини бошқариш тизими ва уни миқдорий жиҳатдан юритиш методологияси Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ хўжалиги бошқармаларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 26-ноябрдаги 02/022-4826-сон маълумотномаси). Натижада, жорий қилинган мазкур тизим ва методология республиканинг суғориладиган ерлари мониторингини юритишда, ер муносабатларини тартибга солишда, улардан самарали ва оқилона фойдаланишда илмий-амалий ва услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
қишлоқ хўжалиги электрон рақамли хариталарида ҳудудлар кесимида ер участкасига такрорланмас контур рақамини автоматлашган тизим асосида бериш механизми Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ хўжалиги бошқармаларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 26-ноябрдаги 02/022-4826-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилган мониторинг тадқиқотларига асосланиб, республиканинг 34 туманида космосуратлар ёрдамида дешифровкалаш ишлари бажарилган бўлиб, ҳар бир туман ҳудудида илк бор туман бўйича такрорланмас контур рақами берилди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалик ер турларининг аниқ ҳисобини юритиш имкони яратилган.
қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги комплекс маълумотларни геовизуаллаштирувчи ««Yer axborot tizimi» YАТ» номли очиқ портали Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ хўжалиги бошқармаларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 26-ноябрдаги 02/022-4826-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу очиқ порталда ҳужжатлар тизимини рақамлаштиришга эришилган ва шаффоф механизм яратилган, жумладан, республиканинг вилоят, туман, МФЙ, массив кесимида ердан фойдаланувчилар, уларнинг контур чегараларини белгилаш, реал вақтдаги майдонлари, қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва ундан очиқ фойдаланиш имконини яратган.
экин турларини жойлаштириш услуби ва хусусийлаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ хўжалиги бошқармаларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 26-ноябрдаги 02/022-4826-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йилда республика миқёсида жами 1 227 та 1:10 000 масштабли ер тузиш ва ер мониторинги ишлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бунда жами қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ерлар 165 671 гектарни, шундан, қишлоқ хўжалиги фойдалинишидан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш ҳисобига 91 191 га, ер ости сув заҳираси мавжуд бўлган ер майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 74 480 гектар майдон ишлаб чиқаришга киритилган ва уларга турли қишлоқ хўжалик экин турларини жойлаштиришга эришилган. Шу билан бирга республикамизда бошланган хусусийлаштириш учун қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий қийматини аниқлаш усули орқали қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган суғориладиган ерларда, ер ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган тезкор маълумотларни тақдим этиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish