Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Нигора Батировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Артериал гипетонияда чап қоринча миокардининг структуравий-функционал холати ва артерияларнинг таранглик -эластиклик хусусиятлари орасидаги боғлиқлик» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. Dsc/Tib556.
Илмий раҳбар: Қурбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Барно Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори; Раимжанов Абдулазиз Абдухафизович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: томир ва юракнинг тузилишли-функционал ўзгариш хусусиятини аниқлаш, шунингдек, гипертензив терапияга қарши терапиянинг органопротектив самарадорлигини баҳолаш билан артериал гипертензияда юрак қон томирни қайта моделлаштиришнинг ноинвазив ташхисотини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юракнинг гемодинамик ўзгариш хусусиятлари нафақат юракнинг анъанавий стуктура ва функционал параметрлари, балки тўқима допплерография параметрлари билан комплекс бахоланиш кераклиги асосланган;
илк бор ўзбек популяциясининг АГ мавжуд беморларида кардиоваскуляр қайта моделланишнинг тузилишли-функционал параметрлари билан боғлиқлиги ҳамда томир деворларининг минтақавий ва локал қаттиқлик кўрсаткичлариринг қон томирлар деворлари қаттиқланиши ҳисобига патогенетик роли исботланган;
чап қоринча диастолик дисфункциясининг (ЧҚДД) артериал ва миокардиал қаттиқлиги билан  ўзаро боғлиқлиги асосланиб, жумладан, Бакберг индекси ишончли паст бўлган, пульс тўлқинининг тарқалиш тезлиги (ПТТТ) кўрсаткичи эса чап қоринча диастолик дисфункцияси кузатилган беморлар гуруҳида морфофункционал тузилиши сабабли сезиларли юқорилиги исботланган;
томир деворлари юқори қаттиқлиги билан юракнинг чап бўлимлари ҳажмли кўрсаткичларининг ижобий ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, умумий уйқу артерияси, аорта (пульс тўлқини тезлиги маълумотлари бўйича) деворлари эгилувчанлигига, томир каркасининг юқори қаттиқлиги, релаксация ва тортишишга миокарднинг паст таъсир этишини исботланган;
АГ беморларида “интима-медиа” комплекси қалинлигига боғлиқ ўзгариши артериал қаттиқликнинг фақат иккита предикторига (Петерсон ва Юнг эластиклиги модули) ўз ҳиссасини қўшиши исботланган;
АГ беморларида томирларнинг эгилувчан-эластик хусусиятлари ва юракнинг тузилишли функционал ўзгаришларига асосланган холда танланган дифференцирланган антигипертензив терапиянинг органопротектив самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Артериал гипертонияда чап қоринча миокардининг структуравий фунционал холати ва артерияларнинг таранглик эластиклик хусусиятлари орасидаги боғликлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
артериал гипертонияда чап қоринча миокардининг структуравий фунционал холати ва артерияларнинг таранглик эластиклик хусусиятлари орасидаги боғликлигини баҳолашга қаратилган илмий натижалар асосида «Артериал гипертензия билан хастланган беморларнинг тахлика-стратификацияси ва ташхислаш самарадорлигини оширишда артериал босимининг давомийлилиги ва вариабелик параметрларини комплекс баҳолашшда қўллаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 8н–р/423–сон маълумотномаси). Натижада артериал гипертонияда чап қоринча миокардининг структуравий фунционал ҳолати ва артерияларнинг таранглик эластиклик хусусиятлари орасидаги боғликлигини баҳолаш орқали касалликни самарали даволаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
артериал гипертония билан хасталанган беморларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида иўлаб чиқилган «Артериал гипертензиянинг юқори хавфи кузатилган беморларда самарали органопротекция учун мақбул антигипертензив терапияни танлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 8н–р/423–сон маълумотномаси). Натижада нишон аъзоларнинг симптомсиз шикастланиши билан АГнинг юқори хавфи кузатилган беморларга кальций антагонистлари ёки диуретиклар комбинациясида РААС блокаторлари билан икки компонентли терапияни бошлаш тавсия қилинади. АГ беморларининг икки томонлама антигипертензив терапияга резистентлигида кальций антагонистлари ва диуретиклар, РААС блокаторлари билан уч компонентли терапия тавсия қилиш имконини берган;
артериал гипертонияда чап қоринча миокардининг структуравий фунционал холати ва артерияларнинг таранглик эластиклик хусусиятлари орасидаги боғликлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий –амалий тиббиёт марказининг Қарши ва Жиззах вилоятлари филилалларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 8н–д/127–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши АГ беморларида нишон аъзоларни клиникагача шикастланишини эрта ташхислаш, касалликнинг клиник кечиши ва асоратлари ривожланиш хавфини ўз вақтида баҳолаш, касаллик профилактикаси ва даволашга самарали ёндашув, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, артериал гипертензия кузатилган беморларда даволашга дифференциацияланган ёндашув билан стратификация хавфи ҳамда диагностика самарадорлигини ошириш учун артериал босим вариабеллиги ва артериал қаттиқлик параметрларини комплекс баҳолаш артериал босимни мақсадга эришиши ҳамда даволашга кетадиган маблағни 20% га тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish