Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Бахтиёр Тохтаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳолатини замонавий ГАТ технологияларини қўллаш асосида таҳлил қилиш ва баҳолаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Gr30.
Илмий маслаҳатчи: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Баҳритдинов Баҳодир Арифович, география фанлари доктори, профессор; Қулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Гаппаров Фурқат Ахмедович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий географик ахборот тизимлари (ГАТ) технологияларини қўллаш асосида Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори аниқликдаги сунъий йўлдош тасвирларини аниқ орторектификация қилиш технологияси рельеф эффектининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳудуди учун ишлаб чиқилган;
дешифровка намуналари банки ГАТ технологиялари асосида ишлов берилган юқори аниқликдаги сунъий йўлдошлар тасвирларидан фойдаланган ҳолда яратилган;
иқлим, тупроқ ресурслари хамда чўллашиш жараёнларининг таъсирини ифодаловчи мавзули карталар ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган, уларни комплекс таҳлил қилиш технологияси ишлаб чиқилган;
атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик ҳолатини тезкор таҳлил қилишнинг биоиндикация усули ишлаб чиқилган. 
ГАТ-технологияси асосида уч ўлчамли моделлаштириш усулларидан фойдаланилган ҳолда автоматлаштирилган режимда шўр қочириш тармоқлари ва бош тракти лойиҳаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳолатини ГАТ технологияларини қўллаш ёрдамида баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сунъий йўлдошлар тасвирларини, рельеф эффектини ҳисобга олган ҳолда, аниқ орторектификация қилиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида (Кадастр агентлигида) ер кадастрини юритишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 15 февралдаги 03-08-723-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
ГАТ технологиялар асосида ишлов берилган юқори аниқликдаги сунъий йўлдошлар маълумотларини дешифровка қилиш намуналари банкидан экин майдони ҳолатини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 15 февралдаги 03-08-723-сон маълумотномаси). Натижада, автоматлаштирилган давлат кадастрлари ягона тизимини юритишнинг қўшимча имкониятлари яратилган; 
иқлим, тупроқ ресурслари хамда чўллашиш жараёнларининг мавзули карталари ҳамда уларни комплекс таҳлил қилиш технологиялари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф муҳит ҳолатини замонавий интеграллаштирилган ГАТ технологиялари асосида баҳолаш ва таҳлил қилишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 12 апрелдаги 04-02/8-1465-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда экологик вазиятни баҳолашнинг қулай, тезкор ва самарадор юритиш имконини берган;
атмосфера ҳавоси ҳолатини баҳолашнинг биоиндикация усули Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида экологик вазиятни таҳлил қилишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 01/04-785-сон маълумотномаси). Натижада, атмосфера ҳавосининг экологик ҳолатини тезкор таҳлил қилиш ва баҳолаш имконияти яратилган;
сув обектлари мониторинги юритиш ва сув омборлари акваторияларини сув омборлари қирғоқларини емирилиш даражасига кўра рақамли районлаштириш карталари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 12 апрелдаги 04-02/8-1465-сон маълумотномаси). Натижада, республика сув омборларига шикаст етказувчи омиллар таъсирининг тезкор олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаларини аниқлаш имкони яратилган;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида ГАТ технологиялари асосида автоматлаштирилган лойиҳалаш усуллари ва уч ўлчовли моделлаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда, ернинг мелиоратив холатини яхшилаш мақсадида шўр қочириш тармоқларини лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 11 мартдаги 375/01-22 сон маълумотномаси). Натижада, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш даражасини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish