Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Сирожиддин Турдиқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ғўзанинг интрогрессив дурагай ва тизмаларнинг Ўзбекистондаги ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларда бўлган адаптив потенциалидан фойдаланиш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/В145.
Илмий маслаҳатчи: Эгамбердиева Саида Абдисаматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01. 
Расмий оппонентлар: Бобоев Сайфулла Ғофурович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Қаххоров Иззат Тиловович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмийходим; Ахмедов Джамолхон Хожахонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитида адаптив навларни танлаш ва яратиш мақсадида ирсий бойитилган интрогрессив дурагай ва тизмаларнинг қимматли-хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлик даражаси ва коррелятив боғлиқлигини аниқлаш асосида  янги бошланғич манбаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитида интрогрессив F2-F4 дурагай ва тизмаларида қимматли хўжалик белгиларининг мосланувчанлик имконияти аниқланган; 
турли экологик шароитларда ирсий бойитилган интрогрессив F2-F4 дурагай ва тизмаларнинг қимматли-хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлик даражаси исботланган;
ғўзанинг интрогрессив F2-F4 дурагай ва тизмалари қимматли хўжалик белгиларининг генотип/муҳит ўзаро таъсир берилиши ва коррелятив боғлиқлик ҳар хил экологик шароитларда турлича бўлиши исботланган;
янги интрогрессив Т-681, Т-595, Т-705, Т-998 тизмалари Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари тупроқ-иқлим шароитида Verticillium dahliaе замбуруғига нисбатан зарарланиш кўрсаткичи 5,3-7,3 % эканлиги аниқланган; 
турли тупроқ-иқлим шариотларда ғўзанинг интрогрессив F2-F4 дурагай ва тизмаларнинг популяцияларида ҳосилдорлик ва қимматли хўжалик белгилар шаклланиш қонуниятлари аниқланган;
экологик-генетик имкониятларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитида ўрганиш асосида популяцион генетиканинг ғўзада трансгрессиялар, генотип ва атроф муҳитнинг ўзаро таъсири тўғрисида янги маълумотлар олингани исботланган;
Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари тупроқ-иқлим шароитларига мос бошланғич ашёлар ажратиб олинган ҳамда қимматли-хўжалик белгиларининг юқори кўрсаткичларига эга янги ўрта толали ғўзани С-6782 нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ғўзанинг интрогрессив дурагай ва тизмаларнинг Ўзбекистондаги ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларда бўлган адаптив потенциалидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интрогрессив Т-68l, Т-765, Т-535, Т-956 ва Т-705 тизмалари №МВ-А-ҚХ-2018-205 «Ғўзанинг интрогрессив шакллар асосида олинган дурагай ва тизмаларнинг Ўзбекистондаги ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларда бўлган адаптив потенциалидан фойдаланиш орқали ҳосилдор навлар яратиш» лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 02/020-2804-сон маълумотномаси). Натижада, вилтга бардошли ва мослануванлик имконияти юқори ҳосил бўлган тизмаларни ажратиб олиш ва улар билан селекция ишларини олиб бориш имконини берган;
ғўзнинг интрогрессив Т-68l, Т-765, Т-535, Т-956 ва Т-705 тизмалари «Ғўза генофонди» ноёб объекти киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 29 октябрдаги 4/1255-2987-сон маълумотномаси). Натижада, интрогрессив тизмалар ғўза коллекциясини бойитиш, ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига мослаша оладиган ва ирсий жиҳатдан бойитилган намуналар бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш  имконинин берган;
ўрта толали “С-6782” ғўза нави 2020 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Мустақил Алимардон” Фурқат тумани “Тўхташев Асадбек” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 4 ноябрдаги 01/04-2905-сон маълумотномаси). Натижада, тезпишар, вилтга бардошли, андоза навга нисбатан тола чиқими юқори (4,8-5,3%) ва ҳосилдорлик қўшимча 3,9-4,2 ц/га ҳосил олиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish