Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Дилмурод Давроновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сурхондарё сур қоракўл қўйлари маҳсулдорлигини оширишнинг физиологик жиҳатлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/B92.
Илмий маслаҳатчилар: Ражамуродов Зайниддин Турапович, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Самарқанд ветеринария медицинаси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги DSc.06/30.12.2019.V.12.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Ширинова Инобат Анваровна, биология фанлари доктори; Иззатуллаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор; Бакиров Бахтияр, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё сури ва серпушт типдаги қоракўл қўйларининг биологик, маҳсулдорлик салоҳиятини такомиллаштириш асосида тармоқ самарадорлигини оширишни таъминловчи такомиллаштирилган селекцион усуллар ва инновацион ишланмаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё сур қоракўл қўйлари рангбаранглигининг ифодаланишини белгиловчи меланогенез жараёнларини бошқаришда ферментларнинг таъсири аниқланган;
қоракўл қўйлари селекциясининг натижадорлигини объектив баҳолаш усуллари орқали уларнинг маҳсулдорлигининг ошиши аниқланган;
организмдаги нуклеин кислоталар ва ферментлар фаоллиги асосида қоракўл қўйларининг  ҳаётчанлиги аниқланган;
серпушт типдаги қоракўл қўйларининг организмида ферментлар ва калий миқдори концентрациясининг ритми аниқланган;
Сурхондарё сур ва серпушт типдаги қўзиларнинг 3-5 кунлик ёшида нуклеин кислоталар, ферментлар ва калий миқдорлари, фаоллигини аниқлаш ва танлаш асосида уларнинг маҳсулдорлигини ва ҳаётчанлигини аниқлашнинг бирламчи усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурхондарё сур қоракўл қўйлари маҳсулдорлигини оширишнинг физиологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё сур қоракўл қўйларини генофондини сақлаш бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Республика Қоракўлчилик уюшмасининг 2019 йил 10 июндаги 39/01-115-сон маьлумотномаси). Мазкур тавсиянома сур рангбарангликдаги қоракўл қўйлари генофондини сақлаш ва маҳсулдорликларини оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
янги экологик худудларда оригинал рангбарангликдаги сур қоракўл қўйларининг сурувини яратиш ва такомиллаштириш усуллари Сурхондарё вилояти Қумқурғон туманидаги «Боботоғ-сури» масулияти чекланган жамият ва «Хушбоқ Ориф қоракўлчилик» фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 25 июндаги 02/23-384-сон маълумотномаси). Натижада, оригинал сур рангбарангликдаги қўйлар салмоғи ва ҳар бир терилардан олинадиган соф фойдани 20-25 фоизга ошириш имконини берган;
серпушт типдаги қоракўл қўйларининг биологик хусусиятларидан фойдаланиб уларни урчитишнинг янги селекцион тестлари «Тутли қоракўл замин» масулияти чекланган жамияти ва «Тош полвон ботирлари» фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 25 июндаги 02/23-384-сон маълумотномаси). Натижада, қоракўл териларининг сифат кўрсаткичлари бўйича иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган; 
Сурхондарё сур қоракўл қўйларида маҳсулдорлик белгиларини шаклланишида нуклеин кислоталар табиатининг аҳамияти ҳамда калий миқдорининг физиологик жиҳатлари бўйича илмий асосланган селекцион тестлар фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 25 июндаги 02/23-384-сон маълумотномаси). Натижада, биологик салоҳияти такомиллашиб серпушт типдаги қоракўл қўйларининг бир циклда оталаниши, наслли қўчқорларнинг қайта урчиш хусусиятини 15-20 фоизга ошириш имконинии берган;
сур рангбарангликдаги қоракўл қўйлар генофондини сақлаш ва уни урчитишнинг cелекцион технологик тизими Сурхондарё вилояти Қўмқўрғон тумани «Хушбоқ Ориф» фермер хўжалиги ва «Боботоғ-сури» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Республика Қоракўлчилик уюшмасининг 2019 йил 10 июндаги 39/01-115-сон маьлумотномаси). Натижада, қоракўл қўйларини қайта урчиш қобилиятини яхшиланиб, унинг самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish