Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарходжаева Хуршида Шариповнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилида жараён англатувчи терминларнинг лингвистик xусусиятлари», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil18.

Илмий раҳбар: Юлдашев Иброҳим Жўраевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017.Fil.19.01.

Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор;  Кўчимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги жараён англатувчи терминларнинг семантик-структур, деривацион хусусиятларини аниқлаш, мавзуий гуруҳларини ишлаб чиқиш, уларни меъёрлаштириш ва лексикографик изоҳлар беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек тилидаги мураккаб семантик таркибли жараён англатувчи лексема-терминлар – ҳамроҳ моҳиятли терминларнинг лисоний табиати очиб берилган;

жараён англатувчи терминларнинг ички мавзуий гуруҳлари белгиланган ҳамда структур тузилишига кўра типлари аниқланган;

жараён англатувчи терминларнинг ясалиш усуллари ишлаб чиқилган;

ахборот-коммуникация технологиялари тизимининг шаклланишида жараён англатувчи терминларнинг қўлланиши ва умумлисоний соҳавий хусусиятлари ўзбек тили материаллари асосида очиб берилган;

жараён англатувчи терминларнинг семантик кўлами, моносемик ва полисемантик белгиси, синонимик, омонимик ҳамда вариатив хусусиятларини таҳлил қилиш асосида терминлар семантикасига оид қарашлар такомиллаштирилган;

жараён англатувчи кўп компонентли терминларни тартибга солиш юзасидан янги тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Жараён англатувчи терминларнинг семантик-структур ва деривацион хусусиятларини, мавзуий гуруҳларини аниқлаш, уларга лексикографик изоҳлар бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:

тартиблаш, айириш, қўшиш, бўлиш, қуриш, бошқарув, айирбошлаш каби терминларнинг изоҳларидан «Özbekçe-Türkçe Açiklamali Sözlük» (EGE Universitesi, Туркия) лойиҳасида фойдаланилган (Ege университетининг Е4252-сон маълумотномаси). Натижада луғавий бирликларнинг лексикографик изоҳлари мукаммаллашган, маънолар миқдори ортган;

жараён англатувчи терминларнинг маъновий тузилиши юзасидан асосланган назарий хулосалар, ҳозирги ўзбек тилидаги 15 дан ортиқ термин (оммалаштириш, низолашиш, аҳдлашиш, барқарорлаштириш,  легеллаштириш, баҳслашув каби), 10 га яқин бирикма термин (модернизация қилиш, экспулатация қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш, қишлов даврида сувсизланиш, бир томонлама воз кечиш каби)нинг мавзуий тузилиши ва лексикографик изоҳларидан ОТ-Ф8-022 рақамли «Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 13 июлдаги ФТК-03-13/467-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши терминлардан ўринли фойдаланиш, уларни тартибга солиш имконини берган;

янги терминларни изоҳлашда, ўзбек тили терминологиясининг мустақиллик даври тараққиёти тенденцияларини белгилашда ФА-Ф1-ГО41 рақами «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» фундаментал лойиҳасида назарий манба сифатида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2015 йил 14 январдаги ФТК-03-13/39-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши истиқлол даври лексикасидаги жараён англатувчи терминларнинг лингвистик хусусиятларини баҳолаш имконини берган;

тадқиқот натижаси сифатида олинган хулосалар «Жараён англатувчи терминларнинг қисқача изоҳли луғати»га жорий қилинган ва унда 400 тага яқин терминнинг умумистеъмол ва ҳамроҳ моҳиятли маънолари изоҳланган. Луғатдан фан ва таълимда терминнинг маъновий тузилиши, умумистеъмол маънолари, омонимик хусусиятларини ўрганишда фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish