Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Феруза Ахроровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aйрим эндокринопатиялари бўлган аёлларда климактерик бузилишларни даволаш омилларининг клиник-патогенетик асослаш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Тib355.
Илмий маслаҳатчи: Асатова Мунира Мирюсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  DSc. 04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Расуль-Заде Юлдуз Гулямовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович,  биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент Тиббиёт Академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон поликистози синдроми ва қалқонсимон бези касалликлари бўлган аёлларда климактерик бузилишлариниг патогенетик асосланган коррекцияси тамойилларини ва табақалаштирилган даволаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ТПКС (анамнезида) ва АИТ бўлган аёлларда постменопауза даврининг кечишида тромботик, атеросклеротик ва юрак-қон томир тизимидаги эндотелий бузилишлари аниқланган, кеч постменопауза даврида метаболик асоратларнинг ривожланишида уларнинг салбий роли исботланган;
постменопауза асоратларини дастлабки эндокринопатия билан кечиши ва ривожланиши механизмларининг гормонал алмашинувининг бузилиши орасидаги патогенетик алоқаси исботланган;
менопауза ёшидаги аёлларда ТПКC (анамнезда) ва қалқонсимон без  касалликларида метаболик синдромнинг алоҳида таркибий қисмларининг тарқалиши исботланган;
юрак қон томир  хавф омиллари ва метаболик синдромнинг параметрларини ТПКC (анамнезда) ва АИТ билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
молекуляр генетик тадқиқотлар давомида эндокринопатиялар билан менопаузали аёлларда тромботик асоратлар ва постменопозанинг кеч метаболик асоратлари ривожланиши хавфини оширишда фолат цикли генлари полиморфизми МТГФР (rs1801133 MTHFR), МТРР (rs1805087 MTRR) и МТР (rs1805087 MTR) нинг салбий аҳамияти исботланган;
дастлабки эндокринопатияга қараб аёлларда менопаузал гормон билан даволашга табақалашган ёндашув тамойиллари патогенетик ва клиник жиҳатдан асосланган;
климактерик бузилишларни даволашда ва постменопаузанинг ҳалокатли асоратларини бартараф қилишда Мио-Инозитолнинг гормонал, липид, углеводлар кўрсаткичларига самарали таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айрим эндокринопатиялари бўлган аёлларда климактерик бузилишларни даволаш омилларининг клиник-патогенетик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анамнезида тухумдон поликистози синдроми бўлган аёлларда климактерик бузилишларни даволаш омилларини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган «Тухумдон поликистози синдроми анамнези бўлган аёлларда менопаузал асоратларни табақалаштирилган даволаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 8н-р/382-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тухумдон поликистози синдромига эга бўлган аёлларда постменопауза даврининг асоратларини табақалаштирилган даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган;
аутоиммун тиреоидит ва климактерик бузилишлари бўлган постменопауза ёшидаги аёлларда ташҳислаш, даволаш ва асоратларни эрта башорат қилиш усулларининг такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган «Постменопаузал даврда аутоиммун тиреоидитли аёлларни бошқариш. Тиббий-ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 8н-р/381-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши постменопауза даврида аутоиммун тиреоидитли аёлларни ташҳислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган;
айрим эндокринопатиялари бўлган аёлларда климактерик бузилишларни даволаш омилларининг клиник-патогенетик асослашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг “Оила ва никоҳ” илмий-маслаҳат поликлиникаси, Бухоро ва Андижон вилоят перинатал марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 8н-д/5-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши постменопаузал асоратлари ва ТКПС билан касаллаган аёлларни текшириш ва даволаш учун ҳаражатларни 2,6 ва қалқонсимон без касалликлари бўлган аёлларда постменопауза даври асоратларини текшириш ва даволаш учун 3,1 мартага камайиши ва даволаш муддатини қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга  имкон яратган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish