Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Лобар Шербаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVIII аср ўрталари – XX аср бошларида Бухоро амалий санъати”, 17.00.04 –Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.РhD/San.118.
Илмий раҳбар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори, етакчи илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03./04.06.2020.Ped.76.03 рақамли илмий кенгаш. асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Машариб Сайдаматович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVIII аср ўрталари - XX аср бошларида Бухоро амалий санъатининг асосий ривожланиш босқичлари ва унинг бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амалий санъати намуналарининг шакли, нақш хусусияти, композицион тузилиши каби бадиий ўзига хосликлари санъатшунослик нуқтаи назаридан ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ҳунармандчиликка ўтказган салбий ва ижобий таъсири тарихий даврлар кесимида асосланган;
Бухоро амалий санъатининг кандакорлик, зардўзлик, каштачилик каби асосий турларининг Афғон, Қарши, Бухоро шакллари, бодомихазоннок, довқур, бутадор композицияси, феруза, жигарранг, яшил, мовий, қизил ранг колоритларига эга маҳаллий хусусиятлари далилланган;
Бухоро амалий санъати билан меъморчиликнинг бадиий уйғунлиги шаҳар тарихий обидаларидаги безакларни санъатшунослик нуқтаи назаридан шарҳлаш орқали асосланган;
Бухоро амалий санъатининг унутилиб кетган анъаналарини сақлаб қолиш, қайта тиклаш ва ижодий ривожлантиришнинг бадиий технологик услублари бўйича амалий санъат соҳа мутахассислари учун Бухоро давлат музей қўриқхонаси кўргазмали залларида ЗD форматдаги виртуал саёҳатларни ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVIII аср ўрталари - XX аср бошларида Бухоро амалий санъати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро амалий санъати намуналарининг шакли, нақш хусусияти, композицион тузилиши каби бадиий ўзига хосликлари санъатшунослик нуқтаи назаридан ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ҳунармандчиликка ўтказган салбий ва ижобий таъсири тарихий даврлар кесимидаги илмий таҳлиллар ҳамда Бухоро амирлиги даврида яратилган ва ҳозирги кунда Бухоро Давлат музей-қўриқхонасида экспозицияси ва фондларида сақланаётган амалий безак санъати намуналарини илмий жиҳатдан кенг таҳлил қилиниб, экспозициялар мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 05-12-08-2216-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлод онгида Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат туйғуларининг кучайишига ва Бухоро амалий санъатини оммалаштиришга хизмат қилган;
Бухоро амалий санъатнинг кандакорлик, зардўзлик, каштачилик, кулолчилик, наққошлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги каби асосий турларининг маҳаллий  хусусиятлари  мазмуни  бадиий  таҳлил қилишга устиворлик бериш орқали тизимли равишда таснифланишига доир маълумотлар Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг “Гулдаста”, “Мозий” кўрсатувларида ҳамда “Олтин замин” радиосининг “Қадрият” эшиттиришларида ўтказилган суҳбатларда кенг фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 февралдаги 01-01-85 сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришлар учун қўлланилган илмий ижодий материаллар томошабинларнинг Бухоро амалий санъати ҳақида кенг маълумот олишларига, қадриятларни сақлаш, амалий санъатни янада ривожлантириш, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини юксалтиришга ҳизмат қилган;
Бухоро амалий санъати билан меъморчиликнинг бадиий уйғунлиги шаҳар тарихий обидаларидаги безакларни санъатшунослик нуқтаи назаридан шарҳлаш  ҳамда Бухоро амалий санъатининг унутилиб кетган анъаналарини сақлаб қолиш, қайта тиклаш ва ижодий ривожлантиришнинг бадиий технологик услубларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 21 майдаги 04/12-1609-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро амирлиги даврида барпо этилган меъморий обидалар суратлари “CorelDRAW” махсус дастури ёрдамида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида кийимларга тушурилган ва чет элга экспорт қилиш йўлга қўйилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish