Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиямухамедов Жасур Ташпулатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Пу Сунглинг насри поэтикаси”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Fil342.
Илмий маслаҳатчи: Мухтаров Темур Аскадович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSC.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Мухибова Ульпатхон Учкуновна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта асрлар хитой адабиётининг ижтимоий-тарихий муҳитдаги адабий ҳодисалар билан уйғунликда Пу Сунглинг насри поэтикасини ҳамда ёзувчи ижоди хитой адабиётининг кейинги даврлари ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта асрлар хитой адабиётига хос сюжет, композиция, услуб каби поэтик унсурлар ҳамда тарихий муҳитнинг адабий тур ва жанрларига хос ғайритабиийлик ҳамда ноанъанавийликни акс эттирувчи, шу билан бирга, замирида хитой миллий қадриятлари ва фалсафий таълимотларини тарғиб этувчи ноодатий адабий тамойиллар очиб берилган;
Пу Сунглинг асарларининг индивидуал “ноанъанавий баён” услуби ўрта асрларда пайдо бўлган хитой “шаҳар адабиёти” жанрининг шаклланишига таъсир кўрсатгани далилланган;
Пу Сунглинг ижодий меросининг метафорик табиати, умумпоэтик жиҳатларидан ўрта асрлар ва ундан кейинги давр хитой адабиётидаги ҳикоя ҳамда романларга мотивларнинг ўзлаштирилиши, мазкур ҳикоя ва романларда композициянинг шаклланишига ҳамда уларда янги сюжетларининг пайдо бўлишига таъсир кўрсатганлиги исботланган;
Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” тўплами бадииятида маънавий қадриятлар, олижаноблик, инсонийлик каби фазилатларнинг устунлик қилиши аниқланиб, унинг ҳикояларида конфуцийлик, буддавийлик ва даосийлик билан боғлиқ устувор фалсафий тушунчаларга ёзувчининг ижобий ва салбий ёндашувлари мавжудлиги асосланган;
адиб ҳикоялари сюжет ва композициясига хос “шарҳлаш” ҳодисаси – “қиссадан ҳисса” бадиий воситаси орқали акс эттирилишининг ўзига хос “муаллиф насиҳати” усули эканлиги исботланган; 
Ляо Жай насри поэтикаси негизида ноанъанавий образларнинг ўзига хос табиати, метаморфоза усули, муаллифнинг қаҳрамонлар портретига янгича ёндашуви, улар ҳаракат қиладиган ноодатий макон ҳамда замонда сеҳр-жоду ва афсун билан боғлиқ ҳодисалар баёнининг ўзига хос жиҳатлари, шу билан бир қаторда оддий инсоннинг мавқеини кўтариш, жамият ва аҳлоқий нормаларни ислоҳ қилишда ғайриоддий қаҳрамонларнинг ўрни ҳамда аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пу Сунглинг поэтикаси тадқиқоти бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ўрта аср хитой ҳикоясининг шаклланиш жараёни таҳлили натижасида олинган илмий-назарий қарашлар, жумладан сюжет, композиция, услуб каби поэтик унсурлар ҳамда тарихий муҳитнинг адабий тур ва жанрларига хос ғайритабиийлик, ноанъанавийликни акс эттирувчи адабий тамойиллардан ва хитой фольклорига хос унсурларнинг ифодасидан ОТ-Ф1-67-сон «Буюк ипак йўли минтақаси халқлари фольклорининг типологияси, миллий ўзига хослиги ва ёзма адабиёт ривожида тутган ўрни» мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 01-04-01/1804-сон маълумотномаси). Натижада хитой ўрта асрлар адабиётида фольклорга хос элементлар, сюжетлар, образлар мавжудлиги масалаларини ёритиб беришга, хитой адабиёти тарихида сеҳрли новелла жанрининг пайдо бўлиши ва тараққиёти, Пу Сунглинг ижодининг ўрганилиши, ёзувчининг фольклор сюжетларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси, Пу Сунглингнинг хитой адабиётшунослигида кичик эпик жанрларнинг ривожланишидаги ўрни каби масалаларга доир маълумотларни ҳам илм аҳлига етказиб беришга хизмат қилган;
хитой адабиёти Хан давридан ши ва фу жанрларини мерос қилиб олганлиги, Пу Сунглинг ижодий меросининг метафорик табиати, умумпоэтик жиҳатлари ўрта аср ва ундан кейинги давр хитой адабиётига янги жанр ва ўзига хос композицион тузилишнинг пайдо бўлишига таъсири масалалари, Пу Сунглинг ижоди, айниқса, насрий асарлари умуминсоний мазмун-моҳияти, бетакрор поэтик тасвири ва услубий ўзига хослиги билан ажралиб туриши билан боғлиқ назарий ва амалий материаллардан, хитой адабиётининг қадимги ва ўрта асрлар даври ҳамда новелла ва ҳикоя жанри билан боғлиқ масалаларни ўрганишда “Филология ва тилларни ўқитиш (хитой тили)” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ҳозирланган “Хитой адабиёти (қадим ва ўрта асрлар)” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи, 394-264 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларга қадимги ва ўрта асрлар хитой адабиётидан кенг кўламдаги маълумотларни етказиб, бакалавр талабаларининг билим даражаларини оширишга назарий ва амалий ёрдам берган;
Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” тўплами бадииятида маънавий қадриятлар, олижаноблик, инсонийлик каби фазилатлар устунлик қилиши, конфуцийлик, буддавийлик ва даосийлик билан боғлиқ устувор фалсафий тушунчаларга янгича ёндашувдан олинган хулосалар Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг илмий фаолиятида, хусусан, хитой тили ва адабиёти ҳамда хитой маданияти билан боғлиқ илмий йўналишларда ва дарс жараёнида қўлланилган (Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2021 йил 19 августдаги 79/21-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнида бадиий матнларни таржима қилиш кўникмаларини шакллантириш, хитой адабиётшунослигига хос атамаларни тўғри қўллаш, қолаверса, Чинг даври адабий муҳити, Пу Сунглинг ҳаёти ва ижодини ўргатиш ва ўрганишда тингловчи ва мустақил илмий тадқиқотчиларга маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилган;
ХХРнинг Гангсу вилоятидаги Шимоли-ғарбий миллатлар университетида ташкил этилган илмий-назарий семинарда Пу Сунглинг поэтикаси масаласига оид ўқилган маъруза орқали олинган натижа ва хулосалардан, жумладан, Ляо Жай насри поэтикаси негизида ноанъанавий образлар табиати, муаллифнинг ўз қаҳрамонларига янгича ёндашуви ва улар ҳаракат қиладиган ноанъанавий макон ҳамда замон хусусияти каби масалалардан университетда таҳсил олаётган чет эллик талабаларга хитой адабиётидаги кичик эпик жанрлар, хитой адабиётининг ўзига хослиги, Пу Сунглинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг жаҳон адабиётшунослигида ўрганилиши каби мавзуларни ёритиш бўйича ўқилаётган маърузаларда фойдаланилган (Шимоли-ғарбий миллатлар университетининг 2021 йил 5 сентябрдаги маълумотномаси). Натижалар татбиқи университет талабаларига хитой адабиёти бўйича билимлар беришда қўшимча маълумотлар бўлиб хизмат қилган;
Пу Сунглинг насрий асарлари поэтикаси таҳлили ва Ляо Жай ҳикояларининг таржималари, адиб ҳикоялари сюжет ва композициясига хос “шарҳлаш” ҳодисаси-“қиссадан ҳисса” бадиий воситаси орқали акс эттирилишининг ўзига хос “муаллиф насиҳати” усулига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маҳалла» телеканалида 2021 йилда эфирга узатилган “Умр сўқмоқлари”, “Ҳаёт ҳақиқатлари” кўрсатувларини тайёрлашда, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот”, “Ибтидо”, “Тарихий савол” каби туркум дастурлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг, 2021 йил 10 августдаги 01-18-590-сон ва 2021 йил 10 августдаги 02-40-1304-сон маълумотномалари). Натижада, мазкур кўрсатувлар сценарийларининг илмий-оммабоплиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish