Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоев Музаффар Турдибоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий ва умумбашарий қадриятлар: тарихий таҳлил (1991-2017 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.1.DSc/Tar26.
Илмий раҳбар: Норматов Карим Норматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Рахбар Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Кирғизбоев Абдуғаффар Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида миллий ва умумбашарий қадриятларнинг ривожланиши билан боғлиқ жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳонда умумбашарий ва миллий қадриятлар ўртасида диний-мафкуравий зиддиятлар мавжудлиги ҳамда ушбу зиддиятларни ҳал этишнинг ягона йўли «канфронтация» эмас, аксинча «конценсус» эканлиги тарихий ва замонавий назариялар асосида исботланган; 
Ўзбекистонда «конценсус» назариясини ривожлантиришда жамоавий ҳаёт тарзи, ўзбек халқига хос вазминлик, тенглик ва умумий манфаатлар бирлиги умумқадриятлар тизимидаги умумтуркий, исломий ва ўзбекона қадриятларнинг ўзаро уйғунлиги ёш авлоднинг тафаккури ҳамда дунёқарашида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил эканлиги асосланган; 
ёшлар онгида устуворлик қилаётган альтуризм, нигилизм дунёқарашини ўзгартиришда одоб-ахлоқли, қалби пок, диёнатли, тўғрисўз, ҳалоллик каби миллий ҳамда ватанпарварлик ва элсеварлик сингари умумбашарий қадриятлар уйғунлигини таъминлаш асосида тарбиялаш миллий маҳдудлик, миссионерлик ва прозелетизм каби таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилиши далилланган; 
мустақиллик йилларида диний эркинлик нтижасида диний қарашлар ва расм-русумларнинг оммавий мазмун касб этиб, миллий турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиши миллий ва диний қадриятлар мутелик ҳамда фикр қарамлигидан қутулиш, миллий ўзликни англашга хизмат қилиши билан жамиятда демократик умумбашарий тамойилларнинг қарор топишига замин яратганлиги асосланган;
мафкуралар хилма-хиллиги, ахборот уруши, геосиёсий манфаатлар тўқнашуви шароитида замонавий жамият учун миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги концепсияси ижтимоий гуруҳлар қарашлари ва эътиқодини мустаҳкамлаши ҳамда янги қадриятлар шаклланишига асос бўлиб хизмат қилиши далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2017 йилларда Ўзбекистонда миллий ва умумбашарий қадриятлар тарихи тахлили бўйича олиб борилган тадқиқотлар, олинган илмий натижалар ҳамда берилган таклиф ва тавсиялардан:
жаҳонда умумбашарий ва миллий қадриятлар ўртасида диний-мафкуравий зиддиятлар мавжудлиги ҳамда ушбу зиддиятларни ҳал этишнинг ягона йўли «канфронтация» эмас, аксинча «конценсус» эканлигига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг интизомий уставининг 1, 2, 3 ва 7-бобларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2016 йил 30 майдаги «Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 82-сон буйруғининг 1, 2, 4, 5, 8-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 16 ноябрдаги 38/-1759-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар органлари ходимларида миллий ва умумбашарий қадриятларни қарор топтириш ҳамда ривожлантириш орқали улар орасида қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ёшлар онгида устуворлик қилаётган альтуризм, нигилизм дунёқарашини ўзгартиришда одоб-ахлоқли, қалби пок, диёнатли, тўғрисўз, ҳалоллик каби миллий ҳамда ватанпарварлик ва элсеварлик сингари умумбашарий қадриятлар уйғунлигини таъминлаш асосида тарбиялаш миллий маҳдудлик, миссионерлик ва прозелетизм каби таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилишига доир натижалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 30 октябрдаги 04-13/4918-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятларга содиқ, ватанпарвар ва фидойи қилиб тарбиялаш борасидаги ишларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда «конценсус» назариясини ривожлантиришда жамоавий ҳаёт тарзи, ўзбек халқига хос вазминлик, тенглик ва умумий манфаатлар бирлиги умумқадриятлар тизимидаги умумтуркий, исломий ва ўзбекона қадриятларнинг ўзаро уйғунлиги ёш авлоднинг тафаккури ҳамда дунёқарашида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигига оид натижалардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаолиятида фойдаланилди. (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2019 йил 29 октябрдаги 01-669-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси иш режасида фойдаланиши ҳамда амалиётга жорий этилиши фуқароларнинг миллий ва умумбашарий қадриятларини ривожлантириш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг мафкуравий омилларига партия эътиборини янада кучайтиришга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида диний эркинлик нтижасида диний қарашлар ва расм-русумларнинг оммавий мазмун касб этиб, миллий турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиши миллий ва диний қадриятлар мутелик ҳамда фикр қарамлигидан қутулиш, миллий ўзликни англашга хизмат қилиши билан жамиятда демократик умумбашарий тамойилларнинг қарор топишига замин яратганлиги борасидаги натижалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 02/09-1508-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш орқали мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда уларда миллий ва умумбашарий қадриятларни ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish