Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярматов Рахимбой Бахрамовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Ped112.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садиқович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарих ўқитувчиларини касбий методик тайёрлаш жараёни тренинг, дебат, лойиҳалаш каби имитацион технологияларнинг интеграциясига устуворлик бериш, таълим воситаларидан фойдаланишнинг механизмлари ва модель компонентларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак тарих ўқитувчисининг касбий методик тайёргарлик кўрсаткичлари даражаси индивидуал, ижодий ташхис этиш компонентларига устуворлик бериш орқали диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш каби баҳолаш портфолио технологиялари ҳамда ўқув-методик ва дидактик таъминотини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак тарих ўқитувчилари касбий методик тайёргарлигининг полифактор модели касбий йўналтирилган муҳит ва шахсий-фаолиятли ёндашувлар орқали репродуктив, продуктив, қисман изланишли каби инновацион касбий тайёргарлик даражаларини умумлаштиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
муаммоли-интегратив ёндашув бўйича бўлажак тарих ўқитувчиларининг тадқиқотчилик компетентлиги лойиҳаланадиган таълим сифатининг махсус, психологик-методик, хусусий-методик, технологик-методик каби интегратив кўрсаткичлари орқали тарих фани ўқитиш фаолиятига шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатини қарор топтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлиги назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга ҳамда тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли касбий тайёргарлик сифати индивидуал таълим траекторияларини ижодкорлик ёндашувига мос равишда алоқадорлик, узвийлик, замонавийлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган замонавий таълим технологияларини жорий этиш асосида такомил-лаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
бўлажак тарих ўқитувчиларини касбий  методик тайёрлаш жараёни тренинг, дебат, лойиҳалаш каби имитацион технологиялари интеграциясига устуворлик бериш орқали методик тизими модели таълим воситаларидан фойдаланишнинг механизмлари ва модел компонентларининг узвий боғлиқлиги асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сон, 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруқлари). Мазкур компетенциялар педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг методик билимларини оширишга хизмат қилган;
бўлажак тарих ўқитувчисининг касбий методик тайёргарлик кўрсаткичлари даражаси когнитив, индивидуал, ижодий ташхис этиш компонентларига устуворлик бериш орқали диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш каби баҳолаш портфолио технологиялари дастурий таълим воситалари ҳамда ўқув-методик ва дидактик таъминотини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада, республика олий таълим муассасаларида бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак тарих ўқитувчилари касбий методик тайёргарлигининг полифактор модели касбий йўналтирилган муҳит ва шахсий-фаолиятли ёндашувлар орқали репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив каби инновацион касбий тайёргарлик даражаларини умумлаштириш ва тарих фани бўйича тадқиқотларга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таклфилар А-1-121 рақамли “Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш” (2015-2017 йй.)  мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
муаммоли-интегратив ёндашув бўйича бўлажак тарих ўқитувчиларининг тадқиқотчилик компетентлиги лойиҳаланадиган таълим сифатининг интегратив кўрсаткичлари (махсус, психологик-методик, хусусий-методик, технологик-методик) орқали когнитив, тарих ўқитиш фаолиятига шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (тарих фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар КА1-002 рақамли “Узлуксиз таълимнинг касбга йўналтирилган мазмунини класстер технологиялари асосида ишлаб чиқиш ва жорий этиш” номли (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчилари ҳалқаро стандартлар ва миллий тадқиқотчилик компетентлигининг педагогик мониторингини ўтказиш методикасини такомиллаштириш имконияти яратилган;
муаммоли-интегратив ёндашув бўйича бўлажак тарих ўқитувчиларининг тадқиқотчилик компетентлиги лойиҳаланадиган таълим сифатининг интегратив кўрсаткичлари (махсус, психологик-методик, хусусий-методик, технологик-методик) орқали когнитив, тарих ўқитиш фаолиятига шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (тарих фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини ривожланганлик даражасини аниқлаш тизими такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish