Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматова Лолахон Хамидовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мустақиллик даври ўзбек луғатчилигида тил ва маданият муштараклиги муаммоси », 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Fil203.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна,  филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Шахобиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат  университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида тил ва маданият муштараклигининг лексикографик талқинларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ўзбек лексикографияси лингвомаданий ҳамда лингвомаънавий аспектда баҳоланиб, мустақиллик даври ўзбек луғатчилигида тил ва маданият муштараклигини таъминловчи глобаллашув, ахборот технологиялри тараққиёти каби ташқи, миллий ўзликнинг юксалиши, диний-маърифий  дунёқарашнинг шаффофлашуви каби ички ва нутқий воқеланишида соф лингвистик омиллар аниқланган; 
жаҳон изоҳли луғатчилигида тил ва маданиятнинг генетик уйғунлиги, ўзбек тили умумий изоҳли луғатларида тил ва маданиятнинг диалектик ва синераетик яхлитлиги, ўзбек тили махсус изоҳли луғатларида тил ва маданиятнинг илмий тафаккур ва ифодавий хосланиш муштараклиги далилланган;
жаҳон ўқув луғатчилигида ёш авлод дунёқарашидаги тил ва маданият муштараклигининг шаклланиши ва ривожланиши, ўзбек тилининг мактабгача таълим луғатларида, ўзбек тилининг мактаб ўқув луғатларида тил ва маданиятнинг таълим мазмуни мақсади ва усули таъминотига бўйсундирилган яхлитлиги очиб берилган;
дунё тил корпусларида тил ва маданият муштараклигини таъминлашдаги миллийлик ва умуминсонийликнинг ифодаси, ўзбек тили умумий корпусларида тил ва маданият уйғунлигини акс эттиришнинг миллий ва этник, социал ва гендер тамойиллари, ўзбек тили махсус корпусларида тил ва маданиятнинг хусусий кўринишлари, унинг тор социал қатламларда воаеланишини ифодалаш зарурати асосланган;
ўзбек лексикографиясида ўзбек тилидаги миллий руҳни қайд этиш ва тавсифлаш, мавжуд луғатларни ушбу аспектда такомиллаштириш, янги авлод луғатларида тил ва маданият муштараклиги тамойилини таянч омил сифатида олиш тилни сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг асосларидан бири эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жаҳон ҳамда ўзбек лексикографияси ва луғатчилигининг янгиланиш тенденциялари ҳамда лексикографик талқинларда тил ва маданият муштараклиги ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида: 
мустақиллик даври ўзбек луғатчилигида тил ва маданият муштараклигини таъминловчи ташқи, ички ҳамда лингвистик омиллар устида ишлаш жараёнида жаҳон ва ўзбек тилининг умумий изоҳли луғатларида тил ва маданият яхлитлиги муаммоси билан боғлиқ назарий асослардан I-OT-2019-42 «Ўзбек ва инглиз тилларнинг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий  тимсоллар тасвири) поэтик луғатни яратиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2019-2021) фойдаланилган (ЎзР  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги №04/1-1469-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари ўзбек ўқув луғатчилигида тил ва маданият яхлитлигига асосланган меъёрий ўқув луғатларини яратишга оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
ўзбек тилида тил ва маданият муштараклиги борасидаги, хусусан, мулоқот жараёнини шахс-нутқ кесишмасида амалий тадқиқ этиш асносида нутқнинг социал хосланганлик хусусиятларини аниқлаш, нутқ бирликларини тавсифлаш, нутққа ёндош паралингвистик воситаларни кузатиш ва матнга культурологик ёндашув асосида унинг идрок этилишига доир назарий хулосалардан ОТ-Ф1-18 «Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017–2020) фойдаланилган (ЎзР  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020  йил 1 декабрдаги  04/1-1469-сон маълумотномаси). Натижада, мулоқотнинг оммавий турлари шаклларининг назарий  талқини мукаммаллашган;
ўқув луғатларининг тил воситасида миллий маданият, маънавиятнинг инсон онгига сингдирилишидаги ўрни, луғатларда халқ руҳияти, маънавий қиёфаси, инсоний сифатларининг акс этиши, тил, маданият, маънавият муштараклиги хусусидаги назарий қарашлардан «S-UZ800-18-GR-002»-рақамли«Access-STEM» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2018–2020) фойдаланилган(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020  йил 9 декабрдаги № 89-03-5150-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида икки тилли луғатларни яратишда тил, маданият ва маънавият муштараклигини таъминлаш тамойилларининг мукаммал даражада ишлаб чиқилишига эришилган; 
мактабгача ёшдаги болалар ва мактаб ўқувчиларининг она тилидан  амалий фойдаланиш кўникмаларини ўстириш, тил компетентлигини ошириш, луғат захирасини бойитиш, тилнинг илмий меъёрларини ўзлаштириш ва унга амал қилишни ўргатиш, ёзма ва оғзаки саводхонликни оширишга доир назарий ва амалий хулосалар асосида Бухоро телевидениесининг «Диёр» ахборот дастуридаги «Тил − миллат кўзгуси», шунингдек, «Маънавиятимиз сарчашмаси», «Долзарб мавзу» кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24.11 даги 1/283-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
ўқув луғатларининг тил воситасида миллий маданият, маънавиятнинг инсон онгига сингдирилишидаги ўрни, луғатларда халқ руҳияти, маънавий қиёфаси, инсоний сифатларининг акс этиши, тил, маданият, маънавият муштараклиги хусусидаги назарий маълумотлардан «Русча-инглизча-ўзбекча спорт атамаларининг изоҳли луғати»ни тайёрлашда фойдаланилган. Натижада лойиҳа доирасида икки тилли луғатларни яратишда тил, маданият ва маънавият муштараклигини таъминлаш тамойилларининг мукаммал даражада ишлаб чиқилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish