Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Наргис Суннат қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экологик журналистика Ўзбекистон сиёсатида: ривожланиш тенденциялари ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш усуллари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSс/Fil.302.
Илмий маслаҳатчи: Мўминова Патима Иззатуллаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.30/30.12.2019.Fi1.14.01 рақамли Илмий кенгаш асосида Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Маматова Якутхон Мухаммаджоновна, филология фанлари доктори, доцент; Сангинов Саидрасул Саидакбарович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсати йўналишлари ҳамда экологик муаммоларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини ва аҳолининг экологик онгини шакллантириш ҳамда маданиятини ривожлантиришда миллий масс-медианинг таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда экологик журналистика ихтисослашган илмий йўналиш сифатида умумий журналистика негизида шакллангани, экология соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда кенг кўламли ахборий ва маърифий фаолият юритаётган ОАВ (2010-2020 йиллар) жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётганлиги далилланган;
инсон фаолияти натижасида атроф-муҳитга етказилаётган зарар, экологик муаммолар ҳамда табиатни асрашга қаратилган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, тарқатиш ва намойиш этишга қаратилган журналистик фаолиятда экологик журналистиканинг ўрни юқори эканлиги далилланиб, экологияга оид қарашлар, тамойиллар тизимини, содир бўлаётган экожараёнларни тушуниш, англаш, изоҳлаш ва ёритиш жараёнларини такомиллаштириш орқали жамиятда экологик онг ва маданиятни шакллантириш концепцияси ишлаб чиқилган;
экологик хавфсизлик масалаларига етарлича эътибор бермаслик давлатнинг экологик сиёсати, жамият ҳаёти ва онгига салбий таъсир қилиши ОАВда чоп этилган ва экологик муаммоларни очиб беришга йўналтирилган медиаматериаллар асосида исботланган;
Ўзбекистон Республикасида экологик сиёсатни ёритишда ОАВнинг ролини баҳолаш, аудиториянинг экологик муаммоларга муносабатини билиш, мавзуни ёритишда кўтарилаётган масалаларнинг ўқувчиларга таъсирини ўрганишда телевидение, радио таҳририятларида материалларнинг рейтингини аниқлаш учун замонавий медиаметрия инструментларидан фойдаланиш зарурати исботланган;
трансчегаравий экологик муаммоларни ёритиш ва уларнинг ечимини топишда экология соҳасида ахборий ҳамкорликнинг зарурати экологик йўналишда фаолият олиб бораётган ОАВ контенти орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини амалга оширишда экологик журналистикасининг миллий журналистикадаги ўрни ва ихтисослашган журналистика йўналиши сифатида  профессионал журналистикага таъсирини аниқлаш орқали олинган илмий натижалар қуйидаги асосда амалга оширилган:
экологик муаммоларнинг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўтарилиши, экологик ташкилотлар фаолиятининг, ижтимоий экологик ташаббусларнинг ижтимоий тармоқларда ёритилиши ekolog.uz сайти ва https://t.me/ekologuz Telegram каналининг ташкил этилишига, республика миқёсида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун “Глобал иқлим ўзгаришининг ОАВда ёритилиши” ҳамда “Сув ва сувдан фойдаланиш масалаларининг ОАВда ёритилиши” мавзуларида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ўтказилишига асос бўлди (Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг 2020 йил 18 февралдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган 200 нафар журналист ва блогерларнинг экологик мавзудаги материалларни тайёрлаш, журналистик суриштирув ўтказиш, ахборот манбалари билан ишлаш борасидаги билимлари ошиб, кўникмалари шаклланган;
материалларнинг жанрлари ва таъсирчанлик усуллари Ўзбекистонда журналист ва блогерлар учун экологик муаммолар борасида семинар-тренинглар ўтказишда Марказий Осиё Минтақавий экологик марказнинг Ўзбекистондаги филиали томонидан фойдаланилиб (Марказий Осиё Минтақавий экологик марказнинг Ўзбекистондаги филиалининг 2020 йил 24 августдаги UZ-2020-L-080-сон маълумотномаси); Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муассислигидаги “Сhinor ENK” экологик-ноширлик компанияси томонидан нашр этиладиган “Экологик хабарномаси-Экологический вестник” илмий-амалий журналида  мазмуни ва мундарижасини янада бойитиш, “Экожурналистика” рукнини ташкил қилиш учун қўлланилган (“Экологик хабарномаси-Экологический вестник” илмий-амалий журнали таҳририятининг 2020 йил 21 августаги 52-сон маълумотномаси). Натижада илмий ишда қўлланилган тушунчалар ва жанрларни амалиётга жорий этиш бўйича назарий концепциялар тақдим этилган;
ўтказилган сўровлар, бевосита экологик журналистикага ихтисослашган нашрларнинг Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатини ёритиш борасидаги контент таҳлили, экологик муаммоларни ёритишда журналистик маҳорат мезонларини аниқлаш борасида олинган натижалар “Нуроний” газетаси, “Кексалик гашти” журнали ва Fikrat.uz ахборот портали саҳифаларида (“Нуроний” газетаси, “Кексалик гашти” журнали таҳририятларининг 2020 йил 18 августдаги 103-01/х-20-сон маълумотномаси); “Қишлоқ ҳаёти” газетасида (“Қишлоқ ҳаёти” газетаси таҳририятининг 2020 йил 26 августдаги 26-сон маълумотномаси), Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг “Ишонч-Доверие” газеталарида “Экология”, “Табиат ва биз”, “Экомуаммо” рукнларини ташкил этиш(“Ишонч-Доверие” газеталари қўшма таҳририятининг 2020 йил 24 августдаги 38-сон маълумотномаси); Qalampir.uz интернет нашрида “Экомувозанат” (Qalampir.uz интернет нашрининг 2020 йил 20 августдаги  Q-09-20-сон маълумотномаси); Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон- Правда Востока” газеталарида “Экология” (“Янги Ўзбекистон- Правда Востока” газеталари қўшма таҳририятининг 2020 йил 18 августаги 146-сон маълумотномаси); “Табиат ва ҳаёт” газетасида “Атроф-муҳит ва биз” каби рукнларни ташкил этишда (“Табиат ва ҳаёт”  газетаси таҳририятининг 2020 йил  20 августдаги Т/Ҳ- 10-сон маълумотномаси), экологик мазмундаги журналистик материалларни бойитишда, газета мазмуни сифатини оширишда, Ўзбекистоннинг экологик сиёсати ва мамлакатдаги мавжуд экологик муаммоларни ёритишга бағишланган, аҳолининг экологик билимини оширишга қаратилган мақола, лавҳа, хабар, фоторепортаж ва интервьюлар тайёрлашда фойдаланилган. Натижада мазкур босма оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистларнинг экологик мавзуни ёритиш борасидаги маҳорати ошган;
таҳлилга тортилган экологик мавзудаги журналистик материаллар самарадорлигининг рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш борасида олинган натижалар “Dunyo boʻylab” телерадиоканалида тайёрланиб, эфирга узатилаётган “Мувозанат”, “Экспедиция (Сув ёқалаб)”, “Экоминбар” каби экологик мавзудаги туркум теледастурларнинг мазмун-моҳиятини бойитишда қўлланилди ва “Экопатруль” кўрсатувини ташкил этилишига туртки бўлган (“Dunyo boʻylab” телерадиоканалининг 2020 йил 21 августдаги 08-14-201-сон маълумотномаси); “Oʻzbekiston” телерадиоканалида тайёрлаб, эфирга узатилаётган “Мўъжизакор макон”, “Агроолам” экологик мавзудаги туркум теледастур, “Экоҳаёт” каби радиодастурларнинг сифатини оширишда ҳамда “Экомувозанат” номли радиоэшиттиришни ташкил этилишига хизмат қилди (“Oʻzbekiston” телерадиоканалининг 2020 йил 20 августдаги 02-14-774-сон маълумотномаси); Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида “Экомуаммо” телекўрсатувини ташкил этишда (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 21 августдаги 01-08/653-сон маълумотномаси); Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясида “Табиат дўсти” радиоэшиттиришини тайёрлашда (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 24 августдаги 01-19-183-сон маълумотномаси); Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маhalla” телерадиоканалида эфирга узатилаётган “Журналист нигоҳида” телекўрсатуви ва “Экомувозанат” радиодастурларининг йўналишини белгилаш, атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган журналистик материалларнинг мазмунини бойитиш ва сифатини оширишда (“Маhalla” телерадиоканалининг 2020 йил 21 августдаги 01-16-329 -сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада назарий хулосалар ва амалий тавсиялар контентда асосий манба сифатида қўлланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish