Сирожидинов Беҳзод Арабджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турларининг филогенетик муносабатлари», 03.00.09–Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B34.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Абдумавлян, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Жамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори; Мамарўзиев Абдуқаюм Абдумаблон ўғли, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг ўзаро филогенетик муносабатларини аниқлаш, турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларидан фойдаланиш асосида қимматли манбалар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг ўзаро филогенетик муносабатлари аниқланган;
Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг турлараро дурагайлаш, цитоэмбриологик, қиёсий морфология услубларидан фойдаланиш асосида янги филогенетик тизим яратилган ва уларнинг систематик ўрнига аниқлик киритилган;
янги генотипларга эга бўлган дурагай шаклларни гексаплоид даражасига кўтариб, улардан генетик-селекцион изланишларда самарали фойдаланиш имкониятлари аниқланган;
илк бор G.hirsutum ssp. euhirsutum Наманган 77 х (ssp. obtusifolium var. indicum х G.australe), G.hirsutum ssp. euhirsutum Келажак х (ssp. nanking (оқ толали) х G.nelsonii) интрогрессив дурагай шаклларнинг морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлик характери очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг ўзаро филогенетик муносабатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ғўзанинг ноёб интрогрессив шакллари ФА-А8-Т017 рақамли «Ғўза генофондининг диплоид ва тетраплоид турларига оид дунёвий хилма-хилликлари орасидан турли услублар қўллаш асосида қимматли намуналар ажратиб олиш, баҳолаш, селекциявий жараённи жадаллаштириш» мавзусидаги лойиҳасида ғўза турларининг морфо-хўжалик белгиларини баҳолаш ва донорлик хусусиятларини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 29 сентябрдаги 4/1255-1984-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Gossypium L. туркуми диплоид ва тетраплоид турларининг биологик хусусиятлари ва селекциявий потенциалини баҳолаш ҳамда ғўзанинг маданий турлари ёввойи аждодларининг генетик имкониятларидан фойдаланиш имконини берган;
Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турларининг филогенетик муносабатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар CAAS-013816717X рақамли «Қурғоқ ерларда абиотик стресс омилларга чидамли навлар яратиш» мавзусидаги лойиҳасида интрогрессив дурагай шаклларининг абиотик стресс омилларига чидамлилигини баҳолашда фойдаланилган (Хитой Қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг 2017 йил 9 октябрдаги маълумотномаси). Илмий натижалар G.hirsutum ssp. euhirsutum Наманган-77 х (ssp. obtusifolium var. indicum х G.australe), G.hirsutum ssp. euhirsutum Келажак х (ssp. nanking (оқ толали) х G.nelsonii) интрогрессив дурагай шаклларнинг морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва стресс шароитларда ўзгарувчанлик характерини аниқлаш имконини берган.
Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг турлараро янги филогенетик тизим ҳамда дурагайлаш асосида олинган полигеном шакллари республикада етакчи бўлган «Ғўза генофонди» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 18 октябрдаги 4/1255-2196-сон маълумотномаси). Ушбу дарагай намуналар ғўза коллекцияси фондини бойитиш, турли геномли (А, С, G) ғўза турларининг филогенетик муносабатлари бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган.