Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонова Зилола Қодировнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Насимий ижодининг ўзбек адабиётига таъсири», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Fil102.
Илмий раҳбар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроил Исомиддинович, филология фанлари доктори, доцент; Ҳамидулла Болтабоев филология фанлари доктори, профессор; Нурбой Жабборов филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Насимий шеъриятининг ўзбек шоирлари ижодига таъсирини тарихий-хронологик, қиёсий-типологик, адабий алоқа ва таъсир нуқтаи назаридан асослаш орқали анъанавий мотив, образ, ифода услубига хос хусусиятларни, поэтик трансформацион жараёнларни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Насимий ижодиётининг ҳуруфийлик билан боғлиқлиги далилланиб, шеъриятнинг географияси, вакиллари, шаклланиш асослари ва манбалари ҳамда бадиий талқин компонентлари исботланган;
озар шоири Имодиддин Насимийнинг Мансур Ҳаллож қарашлари, ҳуруфийлик ғоялари асосида яратган шеърий асарларининг озарбайжон, усмонли турк, туркман, ўзбек фольклори ва адабиёти тараққиётига кўрсатган адабий таъсири асосланган;
ўзбек адабиёти тараққиётининг турли босқичларида ижод қилган Атоий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий, Алишер Навоий, З.М.Бобур, Қул Убайдий, Бобораҳим Машраб, Огаҳий, Комил Хоразмий, Ҳазиний каби шоирлар томонидан илоҳий ишқ ва ирфон талқинида Насимий шеърларидан илҳомланиб, адабий-эстетик қарашларидан таъсирланиб яратилган асарларининг ғоявий-бадиий жиҳатдан муштарак белгилари, мавзулар оламидаги ҳамоҳанглик, вазн, қофия, бадиий тасвирий воситалардан фойдаланишдаги ўхшашликларнинг акс этиши далилланган;
адабий таъсир завқи билан ёзилган шеърларнинг жанрий, ритмик-композицион вазни, қофия тузилиши, образлар таркиби, бадиий тил хусусиятлари шоирлар маҳорати нуқтаи назаридан қиёсий-типологик, ҳуруфийлик ғоялари ифодасидаги илоҳий ишқ ва ирфон талқинидаги умумийлик ва мазкур ғоя ифодасидаги адабий-эстетик қарашлари, бадиий маҳорат каби хусусий поэтик хоссалари исботлаб берилган;
Насимий ижоди ҳамда образига тарихий-хронологик ва қиёсий-типологик муносабат, шоир асарларини ўзбек тилига таржима қилиш орқали поэтик трансформацион табиати далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насимий ижодининг ўзбек адабиётига таъсири масаласини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорийланган:
истеъдодли шоир Насимий ижодиёти туркий халқлар фольклори ва адабиётининг ғоявий-бадиий такомилида асосий таъсир кўрсатган манбалардан бири бўлгани, фольклор ва ёзма адабиёт жанрлари ўзаро таъсир асосида шаклланиб келгани ҳақида олинган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» (2012–2016 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 19 февралдаги 25/01-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз адабиётининг анъанавий жанр, мавзу ва образларининг фольклорий асосларини очиш, янги шаклий ва мавзуий изланишлар қилишда стилизация ҳодисасининг ўрнини белгилаб кўрсатиш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
фольклорнинг истеъдодли ижодкори Насимий шеърияти ғоявий-бадиий такомилидаги халқчиллигини таъминлашда асосий манбалардан бири эканлигини тадқиқ этиш бўйича чиқарилган хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш» (2017–2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 6 январдаги 89-03-58-сон маълумотномаси). Натижада озар шоири Имодиддин Насимий ижодиётига фольклорнинг таъсири асосида ўзбек фольклори ва адабиёти тараққиётига кўрсатган адабий таъсирига оид таҳлилий маълумотлар такомиллаштирилган; 
Имодиддин Насимий қўллаган жанр, образ ва мотивлардан Алишер Навоийнинг ўз асарларида ижодий фойдаланганини далилловчи мисоллар орқали шоир ижодига хос бадиий маҳорат ва адабий таъсирланиш бўйича чиқарилган хулосаларлардан Озарбайжон Республикаси Миллий илмлар академияси ва Баку давлат университети фойдаланган (Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалар бўлимининг 2021 йил 13 февралдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада Насимийнинг араб ҳарфлари асосида илоҳий-ирфоний, тасаввуфий ғояларни рамзий-тимсолий маъноларда бадиий ифодалаш маҳоратининг мумтоз ва замонавий ўзбек шоирлари ижодига таъсири ҳамда улар ижодида янада мазмуний-услубий янгиланишларга эришганлиги исботланган;
Насимийнинг қатор ғазал ва рубоийларида инсон ва унинг мавқеи, олам ва одам муносабатлари, умр ўткинчилиги, вақтни беҳуда сарфламаслик, инсон камолоти, нафс тарбияси, гўзал ахлоқ, қалб тафсияси ва айниқса, илоҳий ишқ жозибасига кенг эътибор қаратилиши бўйича чиқарилган хулосаларлардан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Мир Араб олий мадрасасида фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Мир араб олий мадрасасининг 2021 йил 17 июлдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти тараққиётининг турли босқичларида ижод қилган Атоий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий, Алишер Навоий, З.М.Бобур, Қул Убайдий, Бобораҳим Машраб, Огаҳий, Комил Хоразмий, Ҳазиний каби шоирлар томонидан илоҳий ишқ ва ирфон талқинида Насимий шеърларидан илҳомланиб, адабий-эстетик қарашларидан таъсирланиб яратилган асарлари юзасидан илмий хулосалар чиқаришда ушбу тадқиқот натижаларига таянилди.  
озар мутафаккир шоири Имодиддин Насимий ҳаёти ва фаолиятининг ўзбек халқ оғзаки ижодига ҳамда  XV, XVI, XVII, XVIII ва XIX аср шоирлари ижодига адабий таъсири масаласи, қолаверса, замонавий адабиёт вакиллари шеърлари орасида Насимийга аталган ва Насимий номи билан боғлиқ ижод намуналарининг мавжудлиги, уларнинг шоир мотивлари асосида ўз даври воқеликларини, ирфоний тушунчаларни, инсонни маънавий камолотга етакловчи қарашларни бадиий ифодалашга эришгани ҳақидаги илмий хулосалардан «Бухоро» телеканалининг «Долзарб мавзу», «Интервью плюс», «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 16 мартдаги 1/79-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ишнинг илмий натижалари воситасида ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилиши, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги кучайтирилиши, бадиий адабиётда комил инсонни камолотга етакловчи ғоялар, нафсни енгиш, покликка интилиш билан боғлиқ ахлоқий қарашлар таҳлили асосида телетомошабинларнинг билими, китобхонликка қизиқиши, ахлоқий тушунчалари ривожлантирилиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish