Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибов Беҳзод Иброҳимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қимматбаҳо компонентлар ажратиб олиш мақсадида металлургия саноати сульфидли материаллари ва кекларини куйдириш жараёнини такомиллаштириш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/T463.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Абдурашид Салиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Шадрунова Ирина Владимировна, техника фанлари доктори, профессор; Шарипов Ҳасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қимматбаҳо компонентлар ажратиб олиш мақсадида металлургия саноати сульфидли материаллари ва кекларини куйдириш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сульфидли маҳсулотларнинг тўлиқ оксидланмаслик ва молибден диоксиди ҳосил бўлиш сабаблари аниқланди, молибден саноати маҳсулоти, куйиндилар, молибден саноати чанглари ва танлаб эритиш кекларининг минералогик тузилиш таркиблари асосланган;
куйдириш жараёнигача ва куйдириш жараёнидан кейинги молибденли бирикмаларнинг минералогик хусусиятлари аниқланган; 
куйдириш жараёнига оксидли бирикмалар ҳосил бўлиш механизмларининг таъсири асосланган ва сульфидларнинг кристалл панжарасини ўзгартирувчи кислороднинг энг мақбул таъсир шароитлари аниқланган;
молибден ишлаб чиқариш саноатининг асосий маҳсулоти ҳисобланган молибден ангидриди юқори миқдорда бўлган тўлиқ оксидланган куйинди маҳсулот олиш учун молибден саноати маҳсулотини айланма қувурли печда, қайнар қатламли печда ва кўп тубли печда оксидлаб куйдиришнинг технологик кўрсаткичлари, афзаллик ва камчиликлари аниқланган;
молибден саноат маҳсулотини оксидлаб куйдиришнинг кўрсаткичлари ўрнатилган ва такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган, куйдириш жараёнида молибден диоксидининг ҳосил бўлиш сабаблари аниқланган; 
куйдириш ва аммиакли ҳамда содали танлаб эритишнинг асосий омиллари асосланган; 
молибден саноат маҳсулоти ва кекларини қайта ишлаш технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қимматбаҳо компонентлар ажратиб олиш мақсадида металлургия саноати сульфидли материаллари ва кекларини куйдириш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сульфидли молибден маҳсулотини оксидлаб куйдиришнинг такомиллаштирилган технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси сульфидли молибден концентратларини куйдириш жараёнида жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2021 йил 25 ноябрдаги AA-009633-сон маълумотномаси). Натижада, сульфидсизлантириш даражаси оширилиши таъминланган, икки босқичли танлаб эритишдан сўнг 94% оксидланган молибден эритмага ўтказиш имконини берган;
сульфидли молибден концентратларини оксидлаб куйдириш учун ўрнатилган омиллар Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда молибден саноати маҳсулотини куйдириш жараёнида жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2021 йил 25 ноябрдаги AA-009633-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида 90% гача MoO3 бўлган сифатли куйинди олиш орқали куйиндининг эриш даражаси 92% гача оширилиши таъминлаш имконини берган;  
молибден саноат маҳсулотини паст ҳароратда (550 ºС) 3-4 соат мобайнида  оксидлаб куйдиришнинг технологик регламенти Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда сульфидли молибден концентратларини куйдириш жараёнида жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2021 йил 25 ноябрдаги AA-009633-сон маълумотномаси). Натижада, MoO3 нинг эритмага ўтиши 94% гача кўтарилган, бошқа керакли қимматбаҳо компонентлар кек таркибида қолиши таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish