Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Гулнара Саидарифовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон урбанлашган ҳудудларининг ксилофаг ҳашаротлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/B113.
Илмий маслаҳатчи: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Кимсанбоев Хўжамурот Хамрақулович, биология фанлари доктори, профессор; Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, доцент; Зокиров Исломжон Илҳомжонович биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон урбанлашган ҳудудлари ксилофаг ҳашаротларининг тур таркиби, биоэкологиясини аниқлаш ҳамда асосий зараркунандалар популяция миқдорини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистоннинг урбанлашган ҳудудларида ксилофаг ҳашаротлар фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 8 туркум 16 оила 26 авлодга мансуб 27 тури аниқланган; 
Ўзбекистоннинг урбанлашган ҳудудларида қайд этилган Myrmecophilus acervorum (Panzer, 1799), Orosanga japonica (Melichar, 1898) ва Cacotemnus rufipes (Fabricius, 1792) турлари Ўзбекистон фаунаси учун биринчи бор аниқланган;
Ўзбекистонда илк бор ксилофаг ҳашарот сифатида пардақанотлилар Hymenoptera туркуми, Антофоридлар - Anthophoridae оиласига мансуб, Anthophora uljanini Fedtschenko, 1875 антофора тури қайд этилиб, унинг ривожланишининг тухум, личинка ва ғумбаклик даври ёғочда ривожланиши аниқланган;
Anacanthotermes авлодига мансуб A. turkestanicus ва A. аhngerianus термитлар турлари из феромонининг (концентрацияси, муҳит ҳарорати, сақлаш муддатлари, ҳамда термит табақалари ва турига боғлиқлиги) хусусиятлари илк бор очиб берилган;
A. turkestanicus ва A. аhngerianus турларини солиштиришда бир бирига яқин турларни мутацияси ва филогениясига жавоб берадиган иккита генетик маркер: ядро ичида транскрипцияланган рДНК генларининг (18S+ITS1+5.8S+ITS2+28S) соҳалари ва мДНК ни COI соҳаси нуклотидлар кетма-кетлиги ўрганилган ва олинган натижалар асосида алоҳида тур эканлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон урбанлашган ҳудудларининг ксилофаг ҳашаротлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон урбанлашган ҳудудларида тарқалган ксилофаг ҳашаротларнинг 8 туркум, 16 оила, 26 авлодга тегишли 27 турига мансуб 135 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республика Фанлар академиясининг 2021 йил 27 октябрдаги 4/1255-2959-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар республиканинг урбанлашган ҳудудлари бўйича ксилофаг ҳашаротлар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган; 
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Anacanthotermes авлоди термит турларининг рДНК ва мДНК (СОХ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) нинг 2021 йил 28 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, A. аhngerianus тури учун - OK668213, OK668214; A. turkestanicus тури учун - OK668391, OL273374 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқиёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган; 
ксилофаг ҳашаротларнинг биологияси, экологияси ва заракунанда турларига оид илмий натижалар асосида яратилган «Ҳашаротлар экологияси» номли дарслик олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига киритилган бўлиб, мазкур дарслик 5140100 - Биология, 5630100 - Экология ва атроф муҳит муҳофазаси, 5410300 - Ўсимликлар ҳимояси ва карантини бакалавриат таълим йўналиши ҳамда магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнига жорий этилган (Гувоҳнома, №507-047). Натижада, республикамизда ксилофаг - ҳашаротларнинг тур таркиби, фаунаси, биологияси ва экологияси, ландшафтларда тарқалиши, зарарли турларини сонини бошқариш юзасидан олинган маълумотлар фанлар мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish