Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудов Музаффар Фатхуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронар артериялар ва миокарднинг патологик ўзгаришлари ташхисида МСКТ ва МРТ замонавий усулларининг қўлланилиши» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Tib279.
Илмий маслаҳатчи: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В. Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган жаррохлик илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Даутов Таирхан Бекполатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори; Юсупалиева Гульнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронар артериялари ва миокарди патологиялари бўлган беморларни мультиспирал компютер томография ва магнит резонанас томографияси ёрдамида комплекс ташхислаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллиги тахмин қилинган беморларда коронар артериялари кальцинозининг худудий хусусиятлари европалик беморларга нисбатан, эркакларда- 233,6 ва аёлларда - 114,8 ни, Ўзбекистон туб аҳолисининг коронар кальций индекси камроқ намоён бўлган, эркакларда–89,3 ва аёлларда – 58,8ни  тенглиги асосланган;
коронар артериаларнинг стентланган ва кучли намоён бўлган кальциноз сегментларида ҳам 64-кесимли (66% ва 74%) ва 256-кесимли (75% ва 83%) МСКТ-коронарография услубининг ташхислаш аниқлиги пасайиши исботланган;
тамойил контраст суюқликни юбориш ва нур туфайли зўриқишни пасайтириш натижасида чап қоринча миокардини динамик КТ-перфузиясини баҳолашнинг янги усули ишлаб чиқилган;
юрак мультипараметрик МРТ сини комплекс қўллаш орқали миокарднинг ҳаётчанлиги ва қисқариш фаолиятини баҳолаш имконини бериши ҳамда МРТ бўйича  шикастланган миокард соҳалари ЭКГ, ЭхоКГ натижаларига кўра зарарланиш локализациясига тўғри келиши асосланган;
МР-коронарография 87,5% юқори сезувчанликка ва 95,8% ўзига хосликка эга эканлиги исботланган, бу таркибида йод бўлган КТ-контраст воситаларига ааллергияси бор беморларда коронар артерия стенози даражасини бахолашнинг муқобил усули исботланган; 
чап қоринча глобал қисқарувчи функциясини КТ-вентрикулография услуби орқали ҳисоблаш МР-вентиркулографиядан кам эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Коронар артериялар ва миокарднинг патологик ўзгаришлари ташхисида МСКТ ва МРТ  замонавий усулларининг қўлланилишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коронар артериялар ва миокарднинг патологик ўзгаришлари ташхисида МСКТ ва МРТ замонавий усулларининг қўлланилишни натижасида ташхислашни такомиллаштириш натижасида «Чап қоринча миокарди перфузиясини баҳолаш усули» бўйича Ўзбекситон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 06232, 2020). Натижада ушбу усул чар қоринча миокардидаги ўзгаришларини самрали ташхислаш ва даволаш самардорлигини ошириш имконини берган;
юрак ишемик касаллигини ташхислашда коронар артерияларни контрастли компютер томографияси ёрдамида  ташхислашга қаратилган илмий натижалар асосида «Коронар артерияларни контрастли компьютер томографияси юрак ишемик касаллиги диагностикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 майдаги 8н-р/671-сон маълумотномаси). Натижада коронар артерияларни контрастли компьютер томографияси амалга ошир орқали юрак ишемик касаллиги эрта ташхислаш орқали беморларни даволашнинг самарадорлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
коронар артериялар ва миокарднинг патологик ўзгаришлари ташхислашда МСКТ ва МРТ  замонавий усулларининг қўлланилишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳамда МЧЖ «Fedorovich Klinikasi» радиология ва ПЭТ/КТ ташхислаш бўлимларининг клиник  амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 8 н-з/300-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши юрак ишемик касалликларни нур билан ташхислашда динамик контраст билан компьютер томографиясини қўллаш орқали, динамик перфузияли юрак компьютер томографиясини ўтказиш миокардиал қон оқими кўрсаткичлари, жарроҳлик амалиёти натижалари, аортал клапани протезланган (75±16 мл/100гр/дақ дан 80±15 мл/100гр/дақ гача р<0,001) ва миокард реваскуляризация қилинган (66±19 мл/100гр/дақ дан 75±19 мл/100гр/дақ гача р<0,001) беморларда миокард перфузияси кўрсаткичларининг ошишини олддини олиш, касалликни ташхислашга сарфланадиган маблағлар миқдорини камайтириш ҳамда беморларга нур таъсири камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish