Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвактова Хуснобод Солиевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (экология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Ped159.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Илмий маслаҳатчи: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Файзиев Вохид Бахромович, биология фанлари доктори; Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори; Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модулли ёндашув асосида  “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик жиҳатлари блок-модулли ва фанлараро модулли таълимнинг мувофиқлаштирувчи, ахборот, назоратга доир ўқув элементларини ташкилий, таълимий, якуний босқичлар билан интегративлигини таъминлаш, шахсга йўналтирилган ўқув-билиш фаолиятининг индивидуаллиги ва вариативлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
“Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик дунёқарашни ривожлантиришнинг ахлоқий-экологик онглилик, экологик масъулиятлилик, экологик иродавийлик, экологик қадриятларни ҳурмат қилиш билан боғлиқ омиллари экологик компетенцияларнинг шаклланганлигини баҳолашнинг мотивацион, шахсий, фаолиятли, когнитив мезонларнинг квалиметрик кўрсаткичлар билан эмпирик алоқадорлиги ва валидлигини муқобил тарзда белгилаш орқали аниқлаштирилган;
“Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш модели экологик таълим жараёни тузилмасининг дастлабки тайёргарлик, идентив мақсадни белгилаш, умумкасбий фанлар билан алоқадорликни ҳосил қилиш, дидактик материлларни лойиҳалаш, ўз-ўзини баҳолашнинг устуворлигига эришиш каби қадамлар кетма-кетлигини экологик компетентликнинг англанган ва англанмаган босқичларида коррекцион-дидактик продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари аксиологик (гуманистик ва техник жиҳатларнинг паритетлиги), онтологик (компетентли ёндашув), технологик (касбий фаолиятдаги ижтимоий-экологик муносабатларни ривожланишини ташкил қилиш) концептуал асосларга таянган ҳолда экологик таълим жараёнини ташкил этишнинг методологик, фаолиятли-технологик, шахсий-натижавий даражаларининг қайта алоқага киришувининг интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мультимедиа воситасида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг электрон тизими  “Барқарор ривожланиш шароитида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг назарий ва методик асослари” махсус курси бўйича интерактив дастурий воситаларни ривожлантирувчи таълимнинг ўйинли, муаммоли технологиялари билан адаптив шаклда лойиҳалашнинг ташкилий-дидактик механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
модулли ёндашув асосида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик жиҳатларини блок-модулли ва фанлараро модулли таълимнинг мувофиқлаштирувчи, ахборот, назоратга доир ўқув элементларини ташкилий, таълимий, якуний босқичлар билан интегративлигини таъминлаш, шахсга йўналтирилган ўқув-билиш фаолиятининг индивидуаллиги ва вариативлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 511400 – Биология ўқитиш методикаси бакалавриат йўналиши учун “Табиий фанларнинг замонавий концепцияси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи, 603-065-рақамли гувоҳнома). Натижада, табиий фанларни модулли таълим технологияси асосида ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
“Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик дунёқарашни ривожлантиришнинг ахлоқий-экологик онглилик, экологик масъулиятлилик, экологик иродавийлик, экологик қадриятларни ҳурмат қилиш билан боғлиқ омилларини экологик компетенцияларнинг шаклланганлигини баҳолашнинг мотивацион, шахсий, фаолиятли, когнитив мезонларнинг квалиметрик кўрсаткичлар билан эмпирик алоқадорлиги ва валидлигини муқобил тарзда белгилаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бакалавриат йўналиши учун “Шаҳар ва саноат экологияси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи, 676-045-рақамли гувоҳнома). Натижада, “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини экологик соҳалар билан интеграциялаб ўқитишга хизмат қилган;
“Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш моделини экологик таълим жараёни тузилмасининг дастлабки тайёргарлик, идентив мақсадни белгилаш, умумкасбий фанлар билан алоқадорликни ҳосил қилиш, дидактик материлларни лойиҳалаш, ўз-ўзини баҳолашнинг устуворлигига эришиш каби қадамлар кетма-кетлигини экологик компетентликнинг англанган ва англанмаган босқичларида коррекцион-дидактик продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-153. “Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантириш мазмуни ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси доирасида экологик маданиятни шакллантиришнинг амалий-технологик тизимини яратишда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2021 йил 15 ноябрдаги 305-сонли маълумотномаси). Натижада, “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитларини аксиологик, онтологик, технологик концептуал асосларга таянган ҳолда экологик таълим жараёнини ташкил этишнинг методологик, фаолиятли-технологик, шахсий-натижавий даражаларининг қайта алоқага киришувининг интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир 2018-2020 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институтида бажарилган № ҚҲ-А-ҚҲ - 2018-302 “Ўзбекистон шароитида иқлим ўзгаришининг сув ресурслари потенциалига таъсирини баҳолаш ва унга мослашиш тадбирларини ишлаб чиқиш” амалий гранти ҳамда №1.17 “Сув ресурсларини ва атроф-муҳитни бошқаришни иқлим ўзгариш шароитига мослаштириш тадбирларини такомиллаштириш” мавзусида бажарилган илмий тадқиқот ишларини бажаришда фойдаланилган (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институтининг 2021 декабрь 12 ноябрдаги  23/24-09-13-2628 - сонли маълумотномаси). Натижада, “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг инновацион-методик таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
мультимедиа воситасида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг электрон тизимини  “Барқарор ривожланиш шароитида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг назарий ва методик асослари” махсус курси бўйича интерактив дастурий воситаларни ривожлантирувчи таълимнинг ўйинли, муаммоли технологиялари билан адаптив шаклда лойиҳалашнинг ташкилий-дидактик механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи, 603-054-рақамли гувоҳнома). Натижада, экологик таълим жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish