Sayt test rejimida ishlamoqda

Хандамова Маърифат Акрамовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Райҳон Берунийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.1.DSc/Fal58.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш. 
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Рустам Тоҳирович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Баҳодиров Роиқ Мажидович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абу Райҳон Берунийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларининг тафаккур тараққиётига таъсирини очиб бериш, фалсафа тарихидаги аҳамиятини ва бугунги кундаги зaмонaвий фaлсaфaнинг ривожлaнишидaги ўрнини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ал-боқия”, “Геодезия”, “Минерология”, “Тафҳим”, “Сайдана”  асарларидаги мурувват, жисмоний баркамоллик, руҳ софлиги каби гуманистик ғоялари ижтимоий тараққиётнинг асосий омилларидан бири эканлиги фалсафий жиҳатдан далилланган;
Абу Райҳон Берунийнинг жамиятни вужудга келиш сабаблари, ички тузилиши, урф-одатлари, оилавий муносабатлар, диний қадриятлар, инсон ва жамият ўртасидаги алоқадорликлар борасидаги қарашлари замонавий жамият характерига адекватлиги мантиқий исботланган;
Берунийнинг “Геодезия”, “Осор ал-боқия”, “Қонуни Масъуд” асарларида илгари сурилган ҳаракат, макон, замон ва борлиқ ҳақидаги онтологик қарашлари замонавий онтологиянинг категориал аппаратини такомиллаштиришда асос бўлганлиги аниқланган;
Берунийнинг кузатув ва тажрибага асосланган, реалистик, прагматик, секуляристик ғоялари бугунги даврда ёшларни радикализм, оммавий маданият каби мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашнинг муҳим субстанционал вазифаларини белгилаб бераётганлиги мантиқий далилланган;
мутафаккир “Ҳиндистон” асарида холислик, ҳаққонийлик, толерантлик каби тамойилларга изчил амал қилганлиги ва бу унинг қомусий қиёфасини шаклланишида муҳим омил бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Райҳон Берунийнинг ижтимоий - фалсафий қарашларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
Берунийнинг “Геодезия”, “Осор ал-боқия”, “Қонуни Масъуд” асарларида илгари сурилган ҳаракат, макон, замон ва борлиқ ҳақидаги онтологик қарашларига оид таклиф – тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” мавзусидаги энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий марказининг 2020 йил 15 декабрдаги 02/359-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчининг илмий тадқиқот иши натижалари “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” мавзусидаги энциклопедияни мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ал-боқия”, “Геодезия”, “Минерология”, “Тафҳим”, “Сайдана” асарларидаги мурувват, жисмоний баркамоллик, руҳ софлиги каби гуманистик ғоялари ижтимоий тараққиёт омили эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслигининг “Миллий ғоянинг шаклланиш тарихи, унинг намоён бўлиш хусусиётлари” деб номланувчи 2-бобининг “Миллий ғоянинг тарихий илдизлари” ва “Ўрта асрлардаги ғоявий қарашлар тарихи ва ривожланиш хусусиятлари” деб номланган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 89-03-5633-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-тадқиқот иши мазкур дарслик мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Берунийнинг кузатув ва тажрибага асосланган, реалистик, прагматик секуляристик ғоялари бугунги даврда ёшларни радикализм, оммавий маданият каби мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашда субстанционал вазифани бажариши илмий-назарий асосланганлигига оид илмий хулосалар, таклиф ва тавсияларидан Вилоят ўлкашунослик музейи табиат бўлимидаги минералогик ва тошқотма ашёларга илмий ишлов беришда, музей экспозицияларининг экспликацияларини шакллантиришда, шунингдек, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг “Ўзбекистон дунё маданиятлари чорраҳасида” экспозициясининг экскурсия матнлари ва экспликациясини қайта ишлашда фойдаланилган (Ўзбекитон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 01-12-10-5680-сон маълумотномаси). Натижада, музей фаолиятини янада такомиллаштиришга ва бу орқали музейга ташриф буюрувчиларнинг буюк аждодларимиз маънавий меросига бўлган қизиқишини ортишига ва уларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
Абу Райҳон Беруний ўз даврининг этносоциологи сифатида жамиятнинг вужудга келиш сабаблари, ички тузилиши, урф-одатлари, оилавий муносабатлар, диний қадриятлар, инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар борасидаги қарашларига оид илмий хулосалар, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор дастурига мувофиқ, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар”ининг VIII бобидаги “Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси, меъморий ва тарихий ёдгорликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган мамлакатимиздаги объектлар ҳақидаги маълумотларни 3D форматида намойиш этадиган электрон фото жамланма (виртуал саёҳат) яратиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги 34-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 06 январдаги 0207-08-сон маълумотномаси). Натижада, Марказ фаолиятини янда такомиллаштиришга ва бу орқали буюк мутафаккирларнинг бой маънавий меросини кенг аҳоли қатламига етказишга хизмат қилган;
Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асаридаги ижтимоий-фалсафий қарашларини илмий таҳлил натижасида муаллифнинг  фалсафий-илмий нуқтаи назардан холислик, ҳаққонийлик, толерантлик каби тамойилларга изчил амал қилганлигига оид илмий назарий-методологик хулосалари, тавсиялари ва амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 15 декабрь куни эфирга узатилган “Аждодлар мероси” радиоэшиттириши ҳамда 2020 йил 18 декабрь  куни эфирга узатилган “Мозийдан садо” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 21 декабрдаги 09-01/383-сон маълумотномаси). Натижада, буюк мутафаккирларнинг маънавий мероси бўйича кенг аҳоли қатламига маълумот етказиш мақсад қилиб олинди ва унга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish