Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Беруний Султоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХI аср медиа муҳитида Ўзбекистон имижини шакллантиришнинг назарий-когнитив аспектлари (АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Ўзбекистон ОАВ материаллари мисолида)”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Fil161. 
Илмий маслаҳатчи: Досмухамедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01 рақамли Илмий кенгаш асосида Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Норматов Карим Норматович, филология фанлари доктори, профессор; Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Dr.Zhang Juyan, Техас университети профессори. 
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХI аср медиа муҳитида АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Ўзбекистон ОАВ материалларида Ўзбекистон имижини шакллантиришнинг назарий-когнитив аспектларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи АҚШ, Буюк Британия ва Россия Федерацияси  оммавий ахборот воситаларидаги медиа имижнинг тарихий-тадрижий кесимдаги эволюцияси ушбу мамлакатлар ахборот маконидаги республикамиз ҳаётига доир  журналистик материаллар, тегишли мавзулар, муллифларнинг муносабати, қўлланилган жанр ва форматлар кесимида исботланган; 
оммавий ахборот воситаларининг асосий функциялари АҚШ, Буюк Британия ва Россия мисолида ахборот етказиш/тасвирлаш, таҳлил қилиш ва ўқувчилар онгостига бевосита таъсир қилиш функциялари орқали Ўзбекистон медиа имижининг яратилиши, шаклланиши ва такомиллашувининг когнитив аспекти далилланган;
миллий коммуникация воситалари, хусусан газета ва журналлар,  янгиликлар сайтлари, ТВ ва радио каналлар, ахборот агентликлари томонидан мамлакатнинг халқаро медиа имижини такомиллаштириш борасида фаоллик даражасидаги дифференциал кўрсаткичлар далилланган;
давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусий компанияларнинг жамоатчилик билан алоқалар хизматларининг халқаро ўқувчилар аудиторияси учун мўлжалланган медиа маҳсулотлари, уларни БМТнинг расмий тилларига амалга оширилаётган таржимасида ходимларнинг касбий компетенцияси - коммуникативлик, медиа тили ва услубий қоидаларни ўзлаштирганлик, ижодий ва услубий таҳрир маҳорати бўйича мезонлар тартиби такомиллаштирилган;
Ғарб ва МДҲ оммавий ахборот воситалари материаллари асосида медиа имижнинг барқарорлик (константалик) жиҳатини ўзгармас, ретроспектив стереотиплар, мавжуд тасаввурлар, билимларни тартибга солиш, гуруҳлаштириш фреймлари орқали ёритиш Ўзбекистон медиа имижи кесимида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Медиа муҳитда мамлакат имижининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи АҚШ, Буюк Британия ва Россия Федерацияси  оммавий ахборот воситаларидаги медиа имижнинг тарихий-тадрижий кесимдаги эволюцион таснифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон фармони билан тасдиқланган 2020 йил Давлат дастури вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2020 йил 8 майдаги 18-1876-сон далолатномаси). Натижада “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусидаги ўқув-семинар материаллари яратилган;
АҚШ, Буюк Британия, Россия оммавий ахборот воситалари ахборот етказиш/тасвирлаш, таҳлил қилиш, таъсир этиш функциялари орқали такомиллашган Ўзбекистон медиа имижи яратилишининг когнитив аспекти бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги веб-сайтидаги “Сайёҳлик”, “Маданият” ва “Иқтисодий дипломатия” деб номланган рукнларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлигининг 2020 йил 18 майдаги ИА-168/20-сон далолатномаси). Натижада, “Ўзбекистон Республикасининг халкаро имижини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзуидаги давра суҳбатининг ташкилий-методик таъминоти ишлаб чиқилган;
муаммо ва ечимлар бўйича аниқланган мамлакатнинг халқаро медиа имижини яратишда миллий оммавий коммуникациялар (матбуот ва публицистика, янгиликлар сайтлари, ТВ ва радио каналлар, ахборот агентликлари)нинг фаоллик даражасидаги дифференциал кўрсаткичлардан “Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг 2020 йил 21 майдаги 16/181-сон далолатномаси). Натижада, ўзбек журналистикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат ва нодавлат ташкилотлари PR хизматларидаги медиа матнлар таржимасида ходимларнинг касбий компетенцияси коммуникативлик, медиа тили қоидаларини ўзлаштирганлик, ижодий ва услубий таҳрир маҳорати бўйича илк бора аниқланган мезонларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2020 йил 11 августдаги 138-сон далолатномаси). Натижада, таҳририятнинг янги веб-сайтида “ОАВ Ўзбекистон ҳақида”, “Долзарб” деб номланган рукнлар ташкил қилинган;
шунингдек, Интернет тизимидан депутатларнинг самарали фойдаланишлари ва тармоқдан маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш, ахборот тарқатиш саводхонлигини ошириш, уларнинг коммуникативлик бўйича касбий компетенциясини белгилаш шартларидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ 5953-сон Фармонининг 1-илова 10-бандида кўрсатиган парламент ва депутат сўровларини жамоавий мурожаатлар асосида Интернет тармоғида шакллантириш имкониятини такомиллаштиришда хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 05/02-04-98-сон далолатномаси). Натижада, “Ижтимоий тармоқларда рақамли коммуникациялар” мавзусидаги ўқув курслари асосида депутатларнинг медиасаводхонлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish