Sayt test rejimida ishlamoqda

Амридинова Дилрабо Турсуновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадидчилик таълимотида комил инсон концепциясининг фалсафий – ижтимоий моҳияти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fal30.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мадаева Шахноза Амануллаева, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди Туркистoн жaдидлaрининг ижтимoий-фaлсaфий мeрoсини фалсафий нуқтaи-нaзaрдaн очиб бериш вa ундaги кoмил инсoн кoнцeпциясини aсoслaшдан иборат. 
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
жaдидчилик таълимотидаги зиёли инсон, миллий ўзликни англаш, ҳуррият, озодлик, Ватан тараққиёти сингари ғояларнинг ҳозирги давр баркамол авлод фаол ижтимоий позициясини шакллантиришда субстанционал негизга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
миллий мафкурамиз назарий асосларини бойитишда жадидчиликнинг “комил инсон концепцияси” ҳамда инсонпарварлик ғояларидан фойдаланиш зарурияти ворисийлик тамойили контекстида исботланган;
жадидларнинг терминология борасидаги секуляристик ғоялари тил ва тафаккур соҳасини герменевтик ривожлантириш омилларидан бири эканлиги мантиқий далилланган;
жадидларнинг маърифатпарварликка асосланган фалсафий-илмий ғоялари замонавий маънавий-маърифий тарғибот ишларининг асоси эканлиги қиёсий таҳлил, дедукция, индукция методлари орқали фалсафий жиҳатдан асосланган;
жадидларнинг миллий таълим тизимини модернизациялаштиришга қаратилган, “дунёвий тафаккур”, “ миллий ахлоқ”, “инсонпарварлик” каби ўз даврининг инновацион ғоялари замонавий комил инсон ахлоқий тарбияси концепциясининг назарий асоси эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши. Жaдидлaрнинг ижтимoий-фaлсaфий тaълимoтидa кoмил инсoн концепциясини ижтимоий-фалсафий тaдқиқ этиш aсoсидa:
жaдидчилик таълимотидаги миллий ўзликни англаш, озодлик, ватанпарварлик ғояларнинг ҳозирги даврда комил инсонни тарбиялаш ва инновацион шахсни шакллантиришдаги концептуал жиҳатлари, баркамол авлоднинг фалсафий-илмий дунёқарашини ривожлантириш ва уларда фаол ижтимоий позицияни шакллантиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” дарслигининг “Миллий ғоянинг шаклланиш тарихи, унинг намоён бўлиш хусусиятлари” деб номланувчи 2-бобининг “Маърифатпарварлик ғоялари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари” номли мавзусини ва “Комил инсон, баркамол авлод тушунчалари, уларнинг мазмун-моҳияти” деб номланувчи 18-бобининг “Комил инсон, баркамол авлод тушунчалари, уларнинг мазмун-моҳияти” ҳамда “Комил инсоннинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар, шарт-шароитлар” номли мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 89-03-1042-сон маълумотномаси). Натижада, жаддидчилик фаолиятини ёритиш орқали комил инсон идеалини кўрсатиб бериш ва ёшларда маърифатпарварлик ғояларини ривожлантиришга эришилган;
жадидларнинг тилшуносликка оид қарашлари, уларнинг ўзбек тилини соф ҳолда сақлаш, терминларни ўзбекчалаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида тайёрланган “Инглизча ва русча ижтимоий-сиёсий терминларнинг ўзбекча электрон луғати” номли луғатни тузишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1148-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳани экспонатини бойитишга хизмат қилган;
жадидлар таълимотида акс этган маърифатпарварлик ғоялари бугунги маънавий-маърифий тарғиботнинг асоси эканлигига доир назарий хулосалари ва амалий таклифларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил 1 ноябрдаги VI Съездида тасдиқланган ЎзМТДП Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Ҳудудий Дастурининг маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишларини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзМТДП Самарқанд вилояти Кенгашининг 2019 йил 17 мартдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг тарғибот тадбирларининг савиясини янада бойитишга, ёшларда миллий ўзликни англаш, узлуксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштириш, юксак маънавиятли ватанпарвар авлодни тарбиялашга хизмат қилган;
жадидларнинг илмий меросидаги миллий таълим тизимини модернизациялаштиришга қаратилган инновацион ғояларнинг бугунги кундаги заруриятига доир методологик тавсиялари ва амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Samarqand” телеканалида эфирга узатилган “Бекат” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 23 апрелдаги 09-01/158-сон маълумотномаси). Натижада, фарзанд тарбияси ва инсон камолотида буюк алломалар маънавий меросининг конструктив аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish