Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимсаидова Сайёра Амидьеевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий-адабий характерга эга бўлган ўлкашуносликка оид матнлар асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларида социолингвистик компетенцияни шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Ped84.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дильдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори; Асилова Гулшан Асадовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-адабий характерга эга бўлган ўлкашунослик матнларга таянган ҳолда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ўлкашуносликка оид матнлар асосида чет тилида мулоқот қилишга ўргатиш жараёнида социолингвистик компетенцияни ривожлантиришга қаратилган методик таъминот динамик (юқори, қуйи, ўрта) ва статик (узвий) баҳолаш мезонлари ҳамда аниқланган интерференцион хатолар (диалогик, монологик нутқни ифодалаш)ни баратараф этиш асосида такомиллаштирилган; 
интегратив рус тилини ўқитиш бўйича педагогик имкониятлар  тилнинг номинатив, коммуникатив, кумулятив функцияларидан синхрон фойдаланиш, ўқувчиларнинг ёшига мос аутентик матнлар ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар акс этган тарихий-адабий характердаги ўлкашунослик матнларини тил ва маданият узвийлиги концепцияси асосида оптималлаштириш орқали ривожлантирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг рус тилида нутқини ўстириш ва фаоллаштиришга қаратилган дидактик таъминот шахсга йўналтирилган, ўқувчилар дунёқарашига мос, ёш ва қизиқишларини ҳисобга олган, ўзида таълим ва тарбияни уйғунлаштирган тарихий-адабий характердаги ўлкашунослик матнлари (аниқлик, вақт, макон, сабаб-оқибат муносабатлари) контентини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
9-11 синф ўқувчиларининг социолингвистик компетенциялари тилнинг номинатив, коммуникатив, кумулятив функциясидан синхрон фойдаланишнинг илмий-дидактик имкониятларини диагностик лойиҳалаш асосида ўқувчиларга рус тилини мураккаб ва самарали ўқитишга қаратилган назорат ва диагностика воситалари оптималлаштирилган;
тарихий-адабий характердаги ўлкашунослик матнларини танлашда тил ўрганувчиларнинг психологик ва коммуникатив эҳтиёжига қаратилган мезонларни ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг реал мулоқот муҳитида социолингвистик компетенциясини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий-адабий характерга эга бўлган ўлкашунослик матнларга таянган ҳолда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш асосида: 
умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ўлкашуносликка оид матнлар асосида чет тилида мулоқот қилишга ўргатиш жараёнида социолингвистик компетенцияни шакллантириш методикасини такомиллаштириш ҳақидаги хулоса ва умумлашмалардан 2015 йилда амалга оширилган A-1-121 “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини қайта ишлашнинг замонавий усуллари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Муҳаммад Заҳириддин Бобур номидаги Aндижон давлат университетининг 2021 йил 3 майдаги 38-04-974-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари лойиҳа доирасида яратилган электрон ресурсларни, типографик дарсликларни, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
миллий ва умуминсоний қадриятлар акс этган тарихий-адабий характердаги ўлкашунослик матнларига таянган ҳолда рус тилида социолингвистик компетенцияни шакллантиришнинг замонавий педагогик усуллари ўқувчилар учун тавсия этилиши ҳақидаги хулосалардан 574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP RUECVET «2016-2019 йилларда Россия ва Ўзбекистон миллий касб-ҳунар таълими тизимларида касб-ҳунар таълими ва ўқитиш учун Европанинг таълим тизимидаги синов бирликлари (кредитлар)ни синовдан ўтказиш» лойиҳаси дорасида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2021 йил 16 мартдаги 183-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши тарихий-адабий характердаги ўлкашунослик матнларига таянган ҳолда рус тилида социолингвистик компетенцияни шакллантиришнинг аҳамиятини асослашга муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
ўқувчилар дунёқарашига мос, ёш ва қизиқишларини ҳисобга  лган ва шахсга йўналтирилган таълим ва тарбияни умумлаштирган тарихий-адабий характердаги ўлкашунослик матнлари (аниқлик, вақт, макон, сабаб-оқибат муносабатлари)га асосланиб, умумтаълим мактаблари (9-11 синфлар) ўқувчиларининг нутқини ўстириш ва фаоллаштиришга қаратилган замонавий рус тилининг нутқий конструкцияларининг илмий асосланган ва тажриба-синовдан ўтган топшириқ ва ва машқлар тизимидан Тошкент шаҳар Олмазор тумани 134-сон, Фарғона шаҳридаги 1-сон, Қўқон шаҳридаги 1-, 14-, 28-сон, Наманган шаҳридаги 7-сон, Андижон вилояти, Шаҳрихон  туманидаги 28-сон, Данғара туманидаги 1-, 2-, 23-сон умумтаълим мактаблари ўқувчиларига дарс ўтиш жараёнида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 2 апрелдаги 02-02/3-1032-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг назарий ва амалий материаллари таълим ўзбек ва бошқа тилларда олиб бориладиган умумтаълим мактаблари ўқувчиларига рус тилини ўқитишда замонавий рус тилидаги нутқ тузилмаларини тарихий-адабий характерга эга ўлкашунослик матнлари асосида ўргатиш услуби, ўқув жараёнини режалаштириш услублари ва механизмлари бўйича йўналишлар ва педагогик технологиялар юзасидан услубий тавсиялар билан бойитиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish