Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Лукмон Нарзуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий Ўзбекистон жамиятида ёшлар иқтисодий маданиятининг трансформациялашуви - инновацион  социомаданий феномен сифатида”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Fal69
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий маслаҳатчи: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистон шароитида ёшлар иқтисодий маданиятининг инновацион моҳиятини очиб бериш ва уни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш тадбиркор иқтисодий фаолиятида индивидуализм, рационализм, эркинлик каби қадриятларнинг фаоллашиши, эркин бизнес ташкил қилишда иқтисодий маданиятнинг ахлоқий-эстетик талаблари устуворлигини сақлаш заруриятини тақозо қилиши мантиқий далилланган;
ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёшлар иқтисодий маданиятини шакллантириш билан боғлиқ фан-техника ютуқларидан фойдаланиш, аниқ ҳисоб-китоб, мантиқийлик, юз бериши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан кўра билиш, мақсад ва натижаларнинг адекватлилигига эришиш, режалилик каби хусусиятлари асосида ишбилармонликнинг турли шакл ва даража йўналишлари бўйича ривожланиш динамикаси аниқланган;
ёшлар иқтисодий маданиятининг иннновацион хусусияти субстанционал асос (иқтисодий фаолият), функционал бирлик (иқтисодий онг), институционал тизим (иқтисодий муносабатлар), онтологик асос (иқтисодий қадриятлар)га эгалиги ижтимоий фалсафий нуқтаи назардан исботланган;
ёшлар тадбиркорлик маданиятининг миллий моделини яратишда ўзаро ҳамкорлик ва  тарихий тажрибага таянилган социал-маданий детерминантларини ҳамда ахлоқ ва оқилоналикка асосланган ижтимоий-маданий қадриятларни тиклаш зарурати фалсафий жиҳатдан асосланган;
борлиқни онгли, мақсадга мувофиқ ўзгартиришга асосланган иқтисодий фаолият иқтисодий маданиятнинг субстанционал функциялари ўртасидаги алоқаларни барқарорлаштириши, ташқи ва ички муҳит билан мувозанатни сақлаш вазифасини бажариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Ўзбекистон жамиятида ёшлар иқтисодий маданиятининг трансформациялашуви инновацион социомаданий феномен сифатида мавзу бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ёш тадбиркор иқтисодий маданиятининг индивидуализм, рационализм, эркинлик каби қадриятларини фаоллашиши, уларнинг эркин бизнес ташкил қилишида ахлоқий-эстетик талабларни устуворлиги сақланишига доир таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Комил инсонни шаклланишида миллий ғоянинг ўрни” деб номланувчи 18-бобининг “Комил инсон баркамол авлод тушунчалари, уларнинг мазмун-моҳияти”, “Ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда миллий ғоянинг аҳамияти” деб номланувчи 23-бобининг “Ёшларда мустақил фикрлаш маданиятини ошириш” деган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5224-сон маълумотномаси). Бу эса республика ёшларининг иқтисодий маданиятини ошришда иқтисодий тафаккур, иқтисодий онг, иқтисодий қадриятларини иновацион ёндашув орқали шакиллантирилишига хизмат қилган;
ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёшлар иқтисодий маданиятини шакллантириш билан боғлиқ хусусиятлари ва динамикасига доир таклиф ва тавсияларидан “Меҳнат бозори инфратузилмаси” номли ўқув қўлланманинг “Давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари” деб номланувчи 7-бобидаги “7.2.1. - Аҳолининг иш билан бандлигига кўмаклашиш ва ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш” ва “7.2.2. - Иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларни касбий ҳаракатчанлиги (мобиллиги) ва рақобатбардошлигини ошириш” мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5570-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишининг илмий-назарий асослари, унинг функционал элементлари ва таркибий қисмлари, ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими ҳамда ёшларнинг тадбиркорлик маданияти кўникмаларини шакллантиришда самарали хизмат қилган;
ёшлар иқтисодий маданиятининг иннновацион хусусияти субстанционал асос (иқтисодий фаолият, фаоллик), функционал бирлик (иқтисодий онг), институционал тизим (иқтисодий муносабатлар), онтологик асос (иқтисодий қадриятлар)га эгалиги”га доир ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги Низомини, “Маънавият оиладан бошланади” мавзусидаги ташкилий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 26 декабрдаги 02-02/1911-сон маълумотномаси). Натижада ёшларимизни жамиятга нисбатан позитив ёндашуви, тадбиркорлик, ишбилармонлик ва инновацион-иқтисодий маданиятнинг мазмун-моҳиятини англаши шунингдек, ҳудудий маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшлар тадбиркорлик маданиятини миллий моделини яратишда социал-маданий детерминантлари, тадбиркорлик маданиятининг анъанавий ва инновацион йўллари, ижтимоий-маданий қадриятларни тиклаш заруратига доир ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан  Республика бўйича 28 та туман (шаҳарлар)да ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича битирувчи ёшлар, ҳозирда ишсиз бўлган, ишга муҳтож ногирон, хориж ва ҳарбий хизматдан қайтган ёшларни ҳаётда ўз йўлини топишига кўмаклашиш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан рўйхатга олинадиган “Ёшлар дафтари”ни намунавий тартибда шакллантириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 01/4-17-23-1016-сон маълумотномаси). Натижада ёшларимизни жамиятимизга нисбатан позитив ёндашуви, тадбиркорлик, ишбилармонлик ва инновацион-иқтисодий маданиятни ратционал мазмун моҳиятини англаши ҳамда уларнинг дунёқарашини кенгайиши ва ривожланишига самарали хизмат қилган;
иқтисодий фаолият иқтисодий маданиятнинг субстанционал ва функциялари ўртасидаги алоқаларнинг барқарорлаштириши, ташқи ва ички муҳит билан мувозанатни саклаш вазифасини бажаришига доир ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси-нинг 2021 йилда эфирга узатилган “Иқтисодиёт чорраҳаларида”, “Рақамли иқтисодиёт”, “Рақамли Ўзбекистон” таҳлилий кўрсатувларининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 20 январдаги 09.01/81-сон маълумотномаси). Натижада ёшларимизни тадбиркор, ишбилармонлик орқали оила ва жамиятни иқтисодий жихатдан бойитувчи илмий қарашлари ҳамда уларнинг дунёқарашини кенгайиши ва ривожланишига самарали хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish