Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Гулноза Сабировнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Когнитив конструктивизм тафаккур тарзи креативлигининг интеллектуал асоси сифатида”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Fal72.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Кушаков Шухрат Салиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Шермухамедова Нигинахон Арслоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Бахтиёр  Рахманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон фани ва фалсафасида креатив тафаккур тарзининг когнитив конструктивлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изланувчилар илмий-интеллектуал фаолиятида ҳозирги замон инновацион тафаккур тарзи ҳамда когнитив конструктивликни ривожлантиришнинг алгоритмик, системали, мантиқийликка асосланган рационал ва интуитив, иррационал, гипотетик каби норационал омиллари аниқланган;
ёшларнинг фаол ижтимоий позициясини белгилашда конструктивликка асосланган инновацион, креатив тафаккур тарзини шакллантиришнинг герменевтик-интерпретацион жиҳатлари ва унинг илмий тадқиқот технологияси таърифлаш, талқин қилиш каби экспликацион усулда такомиллаштирилган;
илмий тафаккур тарзининг креативлиги муаммосига феноменологик ва номологик рефлексив ёндашув асосида, унинг ижтимоий амалиётда намоён бўладиган когнитив ҳамда функционал самарадорлиги диалектик-синергетик методологияда фалсафий жиҳатдан исботланган;
креатив фикрловчи ёшларда конструктивистик тафаккур тарзи ҳамда постноклассик илмий тафаккур тарзи трансформациясининг когерентлиги пролиферативлик қонунияти асосида мантиқий аргументланган;
Ўзбекистонда замонавий илмий, технологик ва проектив қадриятларни яратувчи  ижодкор олимларни етиштиришга хизмат қиладиган, уларда креатив тафаккур тарзини юксалтиришга қаратилган ўзаро боғланиш, мутаносиблик, башорат қилувчи каби коррелятив-прогностик ва амалий-лойиҳавий, кашфиётчилик, ихтирочилик сингари прагматик-эвристик усуллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Когнитив конструктивизм ҳамда тафаккур тарзи креативлигини тадқиқ этиш асосида:
изланувчилар илмий-интеллектуал фаолиятида ҳозирги замон инновацион тафаккур тарзи ҳамда когнитив конструктивликни  ривожлантиришнинг рационал ва норационал омилларига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан  ОТ-Ф1-95 рақамли “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 21 сентябрдаги №04/11-4938-сон маълумотномаси). Натижада гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишда ёш мутахассислар ва олимларнинг касбий малакани эгаллашидаги назарий-методологик (услубий) аҳамияти, унинг илмий проектив (лойиҳалаштириш ва прогнозлаштиришда) ва амалий (технологик жараёнлардаги) ўрнини белгилашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон ёшларининг фаол ижтимоий позициясини белгилашда  конструктивликка асосланган инновацион, креатив тафаккур тарзини шакллантиришнинг герменевтик-интерпретацион жиҳатларига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” мавзусидаги энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги 02/329-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка буюк аждодларимизнинг маънавий меросига бўлган қизиқишини орттиришга ва уларнинг фалсафий, маънавий-илмий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
илмий тафаккур тарзининг креативлиги муаммосига феноменологик ва номологик рефлексив ёндашув асосида, унинг ижтимоий амалиётда намоён бўладиган когнитив ҳамда функционал самарадорлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан  ОТ-Ф1-95 рақамли “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 21 сентябрдаги №04/11-4938-сон маълумотномаси). Натижада гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишда ёш мутахассислар ва олимларнинг касбий малакани эгаллашидаги назарий-методологик (услубий) аҳамияти, унинг илмий проектив (лойиҳалаштириш ва прогнозлаштиришда) ва амалий (технологик жараёнлардаги) ўрнини белгилашга хизмат қилган;
креатив фикрловчи ёшларда конструктивистик тафаккур тарзи ҳамда постноклассик илмий тафаккур тарзи трансформациясининг когерентлиги пролиферативлик қонуният асосида мантиқий аргументланганлиги борасидаги таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021 йил январдаги Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV йўналишидаги “Ёш ота-оналар, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари учун 7 ёшгача бўлган болаларни жисмонан, маънан, интеллектуал ривожланиши учун миллий тарбия руҳида вояга етказишга қаратилган инновацион комплекс дастурни яратиш” номли 33-бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02/08-1076  сон маълумотномаси). Натижада,  Марказнинг иш фаолиятига доир олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида ёшлар интелектуал-креатив фаоллигини ошириш, фуқароларимизда бунёдкорлик ва яратувчанлик тафаккурини шакллантиришда, уларнинг илмий, маънавий салоҳиятини оширишда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
Ўзбекистонда замонавий илмий, технологик ва проектив қадриятларни яратувчи  ижодкор олимларни етиштиришга хизмат қиладиган, уларда креатив тафаккур тарзини юксалтиришга қаратилган коррелятив-прогностик ва прагматик-эвристик усулларига оид назарий хулосалари ҳамда амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг 2021-йил 30-август куни соат 07:00 да эфирга узатилган сонининг сценарийсини ҳамда “Таълимдаги ислоҳотлар” радиоэшиттиришининг 2021-йил 31-август куни соат 15:00 да эфирга узатилган навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 01-11/481-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттириш ва кўрсатувни сценарийсини мазмунан бойитишга ҳамда ёшларда тафаккур тарзи креативлигини ошириш ва проектив-инновацион фикрлашни шакллантиришда муҳим интелектуал омил эканлиги кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish