Sayt test rejimida ishlamoqda

Наджимутдинова Нозима Шамсутдиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хиқилдоқнинг ҳавфсиз ўсимта ва ўсимтасимон касалликларини ташхислашни такомиллаштириш ва жарроҳлик билан даволашни оптималлаш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib222.
Илмий маслаҳатчи: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нигора Нусратовна, тиббиёт  фанлари доктори, доцент; Милан Профант, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Словакия); Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург кулок, томог, бурун ва нутк илмий текшириш институти (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимталари ва ўсимтасимон касалликлари бор беморларда ташҳислаш усуллари ва жарроҳлик аралашуви ёндашувлари самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор болалар ва катталарда ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимталарининг муҳим xавф омиллари сифатида одам папиллома вируси (ОПВ) билан бирга Эпштейн-Барр вируси ўсимта ривожланишига ҳисса қўшиши исботланган; 
илк бор одам папиллома вируси  (ОПВ) респиратор папилломатоз ривожланиши ва қайталанишида вирус юкламаси таъсири ва унинг миқдорий ўлчамлари исботланган;
ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимталарининг ривожланиши ва қайталанишида хеликобактер пилори, гастроэзофагеал рефлюкс ва ҳиқилдоқ-ҳалқум сиртидаги кислоталик даражасининг таъсири исботланган;
ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимта тукималаридаги тизимини ёшга қараб ўзгариш хусусиятлари ва ташҳислаш мезонлари нозологиялар бўйича исботланган;
илк бор тажрибада юқори энергияли турли асбобларнинг таъсиридаги  ҳиқилдоқ тўқималарида патогистологик xусусиятлари (ясси эпителий, мушак, тоғай даражасида) аникланиб,  уларнинг шикастланиши нур кучи даражасига қараб  исботланган;
юқори энергияли турли асбобларнинг фойдаланишида ҳиқилдоқ тўқималарига таъсири, етказилган афзалликлари аниқланган;
олинган клиник ва иммунологик маълумотлар асосида ҳиқилдоқнинг хавфсиз ўсимталарини эрта ташҳислашнинг такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилганилк бор болалар ва катталарда ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимталарининг муҳим xавф омиллари сифатида одам папиллома вируси (ОПВ) билан бирга Эпштейн-Барр вируси ўсимта ривожланишига ҳисса қўшиши исботланган; 
илк бор одам папиллома вируси  (ОПВ) респиратор папилломатоз ривожланиши ва қайталанишида вирус юкламаси таъсири ва унинг миқдорий ўлчамлари аниқлаб исботланган;
ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимталарининг ривожланиши ва қайталанишида хеликобактер пилори, гастроэзофагеал рефлюкс ва ҳиқилдоқ-ҳалқум сиртидаги кислоталик даражасининг таъсири исботланган;
ҳиқилдоқ хавфсиз ўсимта тукималаридаги тизимини ёшга қараб ўзгариш хусусиятлари ва ташҳислаш мезонлари нозологиялар бўйича исботланган;
илк бор тажрибада юқори энергияли турли асбобларнинг таъсиридаги  ҳиқилдоқ тўқималарида патогистологик xусусиятлари (ясси эпителий, мушак, тоғай даражасида) аникланиб,  уларнинг шикастланиши нур кучи даражасига қараб  исботланган;
юқори энергияли турли асбобларнинг фойдаланишида ҳиқилдоқ тўқималарига таъсири, етказилган афзаллик ва камчиликлари аниқланган;
олинган клиник ва иммунологик маълумотлар асосида ҳиқилдоқнинг хавфсиз ўсимталарини эрта ташҳислашнинг такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: болаларда ҳиқилдоқ касалликларини ташҳислаш усули асосида ишлаб чиқилган «Болаларда ҳиқилдоқ касалликларини ташҳислаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 8н-р/283-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бемор болаларда ҳиқилдоқ нуқсонларини эрта аниқлаш, нафас йўллари сиқилишини баҳолаш ва хавф туғилган ҳолатлардан  сақлаш  ва ҳаёт сифатини оширишга  хизмат қилади;
лазерли эндоскопик микроxирургия усуллари асосида ишлаб чиқилган «Ҳиқилдоқ кисталарини даволашда диод-лазерли фоножарроҳликдан фойдаланиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 августдаги №8н-р/717-сон  маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳиқилдоқ кисталарини батамом олиб ташлашнинг жарроҳлик усуллари, уларнинг қайталанишини олдини олишга  хизмат қилади;
юқори теxнологияли ташҳислашлар орасидаги полимераза занжирли реакцияси (ПЗР) – ДНК-нишонни in vitro кучайтириш усули асосида ишлаб чиқилган «Болаларда қайталанувчи нафас йўллари папилломатозининг кечишини прогнозлаштириш ва даволаш тактикасини танлаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8н-р/268-сон  маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ОПВ вирусли юкламага асосланган ҳолда қайталанувчи нафас йўллари папилломатозани баҳолаш мезонлари, қайталанишини прогнозлаштириш сxемасини ишлаб чиқиш ва ушбу беморлар гуруҳини даволаш тактикасини аниқланишда хизмат қилади; 
ҳиқилдоқ хавфсиз зарарланишлари, уларни замонавий ташҳислаш ва жарроҳлик аралашуви билан даволаш усуллари ҳақидаги маълумотларни олинган илмий натижалар билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли маркази (Самарқанд ш.), Республика кўп тармоқли болалар касалхонаси амалий фаолиятига (Қорақалпоғистон, Нукус шаҳри) жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги №8н- з/363-сонли маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий этилиши эндоскопик усулларни беморларда кенг қўллаш, уларни стандартлашга имкон яратди, ўсимталарнинг  қайталанувчилигини прогнозлаштириш эҳтимолини аниқлаш ва олдини олиш,  беморларни жарроҳлик усули билан даволаш самарадорлигини ошириш, ҳаёт тарзини яхшилашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish