Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзов Шухрат Ташмировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги энцефалит асоратларининг клиник-эпидемиологик, параклиник ва морфофункционал тавсифи ҳамда прогностик критериялари», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.3.DSc/Tib474.
Илмий маслаҳатчи: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc. 04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шанавар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Заваденко Николай Николаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йуналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Болаларда энцефалит ва менингоэнцефалит оқибатларининг клиник-эпидемиологик, параклиник, морфофункционал хусусиятларини аниқлаш, шунингдек ушбу тоифадаги беморларни даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор чақалоқлардаги энцефалит сабаби хомила ичи TORH инфекцияси бўлиб, катта ёшдаги болаларда эса энтеровируслар томонидан чақирилиши аниқланган;
илк бор энцефалитлар асорати сифатида бош мия тўқимасида гипополиморфизм ўчоқларининг доимий сақланиб қолиши аниқланган;
энцефалитнинг асорати авж олишида бош мия тўқимасида нозик ва қўпол чандиқланиш жараёнининг ривожланиши экспериментал исботланган;
нейроинфекция натижасида марказий асаб тизимининг зарарланиш оқибатларини даволашда озонланган нейропротекторнинг яллиғланиш ўчоғи атрофидаги инактив нейронларни фаоллаштириши исботланган;
илк бор тажрибада энцефалитларнинг давосини озонланган нейропротекторлар қўллаш билан оптималаштириш нейронларнинг тиклаш муддатини қисқартириши ва уларнинг тўлиқ тикланиши исботланган;
энцефалит ва менингоэнцефалитларнинг асоратларини даволашда анъанавий давога озонланган нейропротекторни қўшиш билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалардаги энцефалит ва менингоэнцефалит нинг клиник ва эпидемиологик аспектларини ўрганиш ва даволаш бўйича олинган илмий натижаларга асосида:
болалардаги энцефалит ва менингоэнцефалитни даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Болалардаги энцефалит қолдиқ асоратларини даволашда озонланган нейропротекторларнинг самарадорлигини клиник ва морфологик асослаш" номли услубий тавсияномаси тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 июлдаги 8и-з/248-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болалардаги асоратли кечувчи энцефалит ва менингоэнцефалитларни эрта ташхислаш хамда даволаш усулларини такомиллаштиришга имконини берган;
болалардаги энцефаломиелит ва энцефалитнинг асоратларини диагностикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Энцефаломиелит ва энцефалитлар клиникаси, диагностикаси, даволаш тактикаси ва асоратлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 июлдаги 8 и-з/248-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома касалликни эрта даврида аниқлаш, асоратларини башоратлаш ва олдини олиш хамда касалланган болаларда бош мия фаолиятининг эрта тикланиш имконини берган;
болалардаги энцефалит ва менингоэнцефалитдаги ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят шифохоналари, шунингдек Китоб ва Денов шаҳар тиббиёт бирлашмалари, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1 -клиникаси амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/17931-сон маълумотномаси). Тадқиқотдан олинган натижалар болалардаги энцефалит ва менингоэнцефалит асоратларининг клиник кечиши ва даволаш чораларини оптимизациялашга олиб келиб, бу эса даво самарадорлигини оширишга, реабилитация вақтини қисқартиришга,  нафақат марказий асаб тизими яллиғланиш касалликларининг асоратларини олдини олишга, шунингдек озонланган церебролизинни қўллаш натижасида турли хил муддатларда кечувчи касалликнинг оқибатларини бартараф этишга ёрдам берди. Бундан ташқари амбулатор шароитда хам болалардаги энцефалит ва менингоэнцефалит асоратларини даволашга замин яратиб берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish