Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Алижон Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касалликларини даволашни самарали усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib104.
Илмий раҳбарлар: Тешаев Октябр Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академиясида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Гуламов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эгамов Юлдашали Салайманович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт университети, Россия Федерацияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касалликлари билан оғриган беморларни фотодинамик терапия ва карбон (СО2) лазерни қўллаган ҳолда даволашни оптималлаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий-тадқиқот асосида in vitrо тажрибада юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касалликларини комплекс даволаш мақсадида фотодинамик терапия учун фотосенсибилизатор – метилен кўкининг оптимал концентрацияси аниқланган;
яра жараёни I фазасида экссудацияни камайтириб, йирингли-фиброз қатлам юпқалашишига ва йўқолишига олиб келган, юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касалликларини даволашда фотодинамик терапияни кенг қўллаш учун карбон (СО2) лазернинг самарадорлиги исботланган; 
математик моделлаш ёрдамида сарамас касаллиги шакли ва фазасига боғлиқ ҳолда касаллик даволаш тактикаси аниқланган;  
илмий тадқиқотлар натижасида юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касалликлари мавжуд беморларни даволашда фотодинамик терапия қўлланилишининг юқори самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касаллиги мавжуд беморларни даволашда фотодинамик терапияни  қўллаб олинган илмий натижалар асосида:
юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касаллигини фотодинамик терапияни комплекс жорий этиш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юмшоқ тўкималар йирингли-деструктив касалликларини даво усулларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 8н-р/34-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касаллигида фотодинамик терапияни комплекс қўллаб, ушбу касалликларни даво самарадорлигини ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касаллигини фотодинамик терапияни комплекс қўллашни асослашга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси хамда Бухоро вилоятининг Вилоят кўп тармокли клиникаси йирингли хирургия бўлимлари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 мартдаги 8н-д/111-сон маълумотномаси). Олинган натижалар юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касаллиги мавжуд беморларда фотодинамик терапияни комплекс қўллаб, беморларни диагностик ва даволаш алгоритми ишлаб чиқиш, беморларда йирингли яра микробиологик ва морфологик ўзгаришларни даражасини аниқлаш, даво алгоритмини қўллаш ҳисобига даво самарадорлигини яхшилаб, беморларнинг стационарда бўлиш давомийлигини хамда асоратларнинг учрашини камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish