Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Хилола Нодировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ультратовуш навигацияси ердамида периоператив даврида корин бушлигининг кундалак блокадасини оптиммаллаштиришйуллари», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1312.
Илмий раҳбар: Назирова Людмила Алихандовна тиббиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори; Беркинов Улугбек Базарбоевич , тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.А. Асфандияров номли “Миллий Тиббиет Университети”. 
Алматы. Козоғистон. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ультратовуш назорати остида ТАP блокни ўтказишни мақбуллаштириш орқали қорин бўшлиғи жарроҳлигида жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқсизлантириш натижаларини  яхшилашдан иборат. 
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда қорин кўндаланг бўшлиғи блокадасининг наркотиксиз ва наркотикли анальгетиклар сарфига таъсири анальгезия тури ва жарроҳлик аралашувининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқ ҳис қилиш даражасининг зўрайишига кўмаклашувчи ўзига хос хавф омилларига ёш (≥ 60 ёш), ортиқча тана вазни (≥30 кг/м2) ва аломатли аҳамияти оғриқ синдроми жадаллиги билан боғлиқ йўлдош юрак-қон томир касалликларининг мавжудлиги аниқланган;
жарроҳлик аралашувининг хусусиятига, наркотиксиз ёки наркотикли анальгетикларни дастлабки қўллашга қадар мақбул даврга, анальгезияни неча карра юбориш ва унинг дозасига қараб, турли ҳил ТАP блокларни бажариш орқали сифатли анальгезияни таъминлашнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги хусусиятлари аниқланган;
давомийлик, самарадорлик ва ножўя таъсирларнинг ривожланиш хавфи каби ўзига хос хусусиятларни тасдиқлаш билан латерал ва субкостал ТАP блокли анальгезия ўтказиш шароитида турли хил анестетикларнинг таъсир қилиши клиник ва фармакодинамик хусусиятлари асосланган; 
аниқланган хавф омилларига ва оғриқни ҳис қилиш даражасини баҳолаш мезонларининг прогностик аҳамиятига қараб, жарроҳлик амалиётидан кейинги мутаносиб оғриқсизлантиришни таъминлаш учун анальгезия турини аниқлаш усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ультратратовуш навигацияси остида қорин бўшлиғининг жарроҳлик амалиёти жараёнидаги блокадасини мақбуллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қорин кўндаланг мушаклари мускул пардалари оралиғида блокада бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Қорин бўшлиғи жарроҳлигида қорин кўндаланг мушаклари мускул пардалари оралиғида блокада” (Тransversus abdominis plane block) номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 эйил 05 августдаги 8н-р/718-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар даволаш натижаларини яхшилашга имкон берди, стандарт муолажалар билан қиёслаганда жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқсизлантиришнинг самарали узоқ муддат таъсир этишини таъминлаган;
қорин бўшлиғи жарроҳлигида ТАP блокдан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига жорий этилди, жумладан, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказига, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг жарроҳлик бўлинмасига ва “Нано клиника” хусусий тиббиёт марказининг жонлантириш ва жадал терапия бўлинмалари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 05-августдаги 8н-р/ 718-сон маълумотномаси). Қорин бўшлиғи жарроҳлигида хавф омилларини тасдиқлашга ва юқори даражадаги оғриқ ҳиссини прогнозлашга асосланган таклиф этилган тавсиялар жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқсизлантириш сифатини сезиларли даражада яхшилашга, опиоид истеъмолини 30,4% га камайтиришга ва умуман беморларнинг анестезиядан қониқиш даражасини оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish