Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Зулфия Хасанбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогда касбий рефлексияни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шартлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P308.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович  психология фанлари доктори, профессор; Сирлиев Бахтиёр Назарович психология номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогда касбий рефлексияни самарали ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шартларини асослаш ва экспериментал текширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий рефлексиянинг қадриятли-мотивацион, коммуникатив, интеллектуал ва проектив хусусиятлари педагогнинг лойиҳа тадқиқотчилик фаолиятида якуний натижаларини прогнозловчи асосий омиллар эканлиги аниқланган;
башоратлаш қобилияти, ўзини ўзи ривожлантириш, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқариш ва мулоқотмандлик таълим жараёнида бўлғуси педагог касбий рефлексиясининг етакчи ижтимоий-психологик компонентлари эканлиги исботланган;
бўлғуси педагогларда кузатувчанлик, асабий-психик барқарорлик, ижодкорлик, юқори интеллект, одоб-ахлоқ мутаносиблиги, иродавий таъсир каби шахсий хусусиятлар метақобилият сифатида юзага чиқиб бўлажак педагог психикаси субструктурасининг ажралмас қисми сифатида оғишган вазиятларда энг мақбул қарорни қабул қилишга тайёрлигини ифодалаши далилланган;
бўлажак педагогларда касбий рефлексияни ривожлантирувчи тренинг дастури касбий рефлексиянинг педагогик салоҳиятини оптималлаштириш, ижтимоий-перцептив имкониятларини ривожлантириш, ассоциатив-метафорик тасаввурни шакллантирувчи психологик машқларнинг изчил комбинацияси орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогда касбий рефлексияни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шартлари йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
касбий рефлексиянинг қадриятли-мотивацион, коммуникатив, интеллектуал ва проектив хусусиятлари педагогнинг лойиҳа тадқиқотчилик фаолиятида якуний натижаларини прогнозловчи асосий омиллар эканлиги аниқланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-12а сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологларнинг касбий тайёргарлик даражаси сифат жиҳатдан такомиллаштирилган ва ўқув жараёнларини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
башоратлаш қобилияти, ўзини ўзи ривожлантириш, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқариш ва мулоқотмандлик таълим жараёнида бўлғуси педагог касбий рефлексиясининг етакчи ижтимоий-психологик компонентлари эканлиги исботланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий-психологик тренинг” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-12а сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологлар фаолиятини такомиллаштиришга, касбий рефлексиянинг психологик мазмун мохиятини очиб беришга хизмат қилган;
бўлғуси педагогларда кузатувчанлик, асабий-психик барқарорлик, ижодкорлик, юқори интеллект, одоб-ахлоқ мутаносиблиги, иродавий таъсир каби шахсий хусусиятлар метақобилият сифатида юзага чиқиб бўлажак педагог психикаси субструктурасининг ажралмас қисми сифатида оғишган вазиятларда энг мақбул қарорни қабул қилишга тайёрлигини ифодалаши далилланганганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-12а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог касбий рефлексиясининг илмий-амалий таъминотини ҳамда шахс етуклигидаги ўрни ва ахамияти ёритилган;
бўлажак педагогларда касбий рефлексияни ривожлантирувчи тренинг дастури касбий рефлексиянинг педагогик салоҳиятини оптималлаштириш, ижтимоий-перцептив имкониятларини ривожлантириш, ассоциатив-метафорик тасаввурни шакллантирувчи психологик машқларнинг изчил комбинацияси Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-12а маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогларда касбий рефлексияни шакллантирувчи ва ривожлантирувчи самарали ижтимоий–психологик тренинг дастур асосида назария ҳамда амалиёт узвийлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish