Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Ориф Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалаш корхоналаридан ажралиб чиқаётган чангларни интенсив усулда тозалаш технологияси” 05.06.02- Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга  дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2019.4.PhD/T1458. 
Илмий раҳбар: Ходжиев Муксин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Жуманиёзов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Саримсоқов Акрамжон Усмонович PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта тозалаш корхоналарида пахтани дастлабки ишлаш жараёнидан чиқаётган толали материалларни ушлаб қолиш ва чанг ҳавони самарали тозалаш, ҳаво таркибидан толали материалларни ажратиб олишнинг интенсив усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
пахта тозалаш корхоналарида атмосферани зарарланишини камайтирадиган ҳамда ишлатишга яроқли толаларни ушлаб қоладиган икки қувурли интенсив усулда чанг тозаловчи ва ишлатишга яроқли толаларни ушлаб қолувчи янги қурилма яратилган;  
ускуна камерасида чанг ҳаво таркибидаги толали материалларни ушлаб қолиш учун ҳаво оқимини қарама-қарши тўқнаштириш ҳисобига ҳаракатланиб тозаловчи самарали телескопик қувурлар яратилган;
икки қарама қарши қувурлардан келаётган ҳаво ва толали материалларнинг ўзаро ҳаракатланиши, оқим тезликлари, пастки ва юқори каналлар бўйича оқимларнинг сарфига боғлиқ қонуниятлар яратилган ҳамда ушбу қонуниятлардан фойдаланиб оптимал параметрлар аниқланган.  
пахта тозалаш корхоналарига янги тавсия этилаётган чангли ҳавони интенсив усулда тозаловчи қувурларнинг бошланишидаги кенглиги, қарама-қарши қувурлардаги ҳаво оқимларнинг тўқнашишидан ҳосил бўладиган ёйсимон шаклнинг эгрилик радиусини ҳисоблаш учун ҳаво оқими ва қувур қияликларни инобатга олган ҳолда математик модел олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тозалаш корхонасидан чиқаётган чангли чиқиндиларни тозалаш ва толали материалларни йўқолишини олдини оладиган техника ва технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
толали материалларни йўқолишини олдини оладиган ва атмосферага чиқаётган чанг концентрациясини камайтириш қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патенти олинган (“Ҳавони пахта чангларидан тозалаш ускунаси”, №FAP 01352 – 2018 й.). Натижада толали чиқиндиларни ушлаб қолиш орқали ҳавони самарали тозалаш имкони яратилган;
толали материалларни йўқолишини олдини оладиган ва атмофсерага чиқаётган чанг концентрациясини камайтириш қурилмаси Жиззах валояти Зарбдор туманида “Зарбдор пахта тозалаш” АЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ 01.04.2021 №03-18/716-рақамли маълумотномаси). Натижада толали материалларни ва атмосферани зарарланишини олдини олишга эришилиб, чиқиб кетаётган ҳаво таркибидан толали материалларни 90-95% гача тозаланишига ва атмосферага чиқаётган чанг концентрацияси 25-30 мг/м3 га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish