Sayt test rejimida ishlamoqda

Отеулиев Жаксилик Бегдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида ғўза навларининг мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқиш”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Qx.692.
Илмий раҳбар: Мамбетназаров Бисенбай Сатназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Дурдиев Нормат Ҳасанович қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва жанубий худудларида кескин иқлим ўзгариши шароитини инобатга олган ҳолда ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитига мос “Чимбой-5018” ва “Султон” ғўза навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда суғориш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва жанубий тупроқ-иқлим шароитларида “Чимбой-5018” ва “Султон” навларининг суғориш тизими иқлим ўзгариши ҳамда тупроқ механик таркибига боғлиқ ҳолда такомиллаштирилган;
глобал иқлим ўзгариши шароитида ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг агрофизикавий, агрокимёвий ва шўрланиш ҳолатига кўра “Чимбой-5018” ва “Султон” ғўза навларининг сувга бўлган талаби аниқланган;
ғўзанинг биологик хусусияти, тупроқлар механик таркибига боғлиқ ҳолда “Чимбой-5018” ва “Султон” ғўза навларининг ЧДНСга нисбатан 80-80-60 % тупроқ намлигида шимолий худудда 1-3-0 тизимда, жанубий худудда эса 1-4-0 тизимда суғориш мақбул эканлиги аниқланган;
Республиканинг шимолий, жанубий худудлари тупроқ механик таркибига боғлиқ равишда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% ва 80-80-60% намликда суғориш меъёрларини тупроқ шўрланишига таъсири аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва жанубий худудларида “Чимбой-5018” ва “Султон” ғўза навларини мақбул суғориш тизимларини ўсимликнинг ўсиши-ривожланиши, ҳосилдорлиги, бир дона кўсакдаги пахта вазни, 1000 дона чигит вазни, бир центнер ҳосилга сарфланган сув сарфи, толанинг сифатига таъсири аниқланган ҳамда иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистоннинг суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларининг механик таркибига ва иқлим шароитини ҳамда ғўза навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда мақбул суғориш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борган тадқиқотлар натижалари асосида:
тупроқ механик таркиби ва ғўза навларининг биологик хусусиятига боғлиқ суғориш тартиблари бўйича «Ғўза навининг биологик хусусиятига боғлиқ суғориш тизими бўйича тавсиялар» тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13-апрелдаги 02/04-3-149-сон маълумотномаси). Тавсиянома республикада С-4727, Чимбой-5018, Султон ғўза навлари етиштирувчи фермер хўжаликлари ва агрокластерларига қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
тупроқ иқлим шароитига мослашган районлаштирилган ғўза навларининг чекланган дала нам сиғимига нисбатан 80-80-60 % суғориш олди тупроқ намлигида суғоришни қўллаш технологияси шимолий худудда жойлашган Чимбой туманидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий тадқиқот институтининг тажриба хўжалигида 11,7 гектар, “Алий байланышы” фермер хўжалигида 18,5 гектар, жами 30,2 гектарга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13-апрелдаги 02/04-3-149-сон маълумотномаси). Натижада ғўза навларининг биологик хусусиятидан келиб чиқиб, ғўза ҳосилдорлиги 2,3-2,8 ц/га ошган;
ғўза навларининг тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ мақбул суғориш тартибларини кўллаш бўйича жанубий худудда жойлашган “Тўрткўл Шахзод” фермер хўжалигида 21,3 гектар, “Тўрткўлли Кутлумурот Худайберген” фермер хўжалигида 25,7 гектар, жами 47 гектар пахта майдонларида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13-апрелдаги 02/04-3-149-сон маълумотномаси). Натижада, суғориш сувлари 15,3-20,1 % га тежалган ва гектаридан 32,5-36,1 ц/га пахта ҳосили олиниб, рентабеллик 42,1-48,4 % ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish