Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахрамова Нилуфар Назаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимида юмшоқ буғдойнинг дон ҳосили ва сифатини ошириш”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Qх289.
Илмий раҳбар: Раҳматов Имом Мамадиёривич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабоева Халима Назаровна қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, Бозоров Холмурод Махмудович қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза–ғалла навбатлаб экиш тизимида кузги буғдойдан кейин такрорий ва оралиқ экинларни етиштириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ғўза ва кузги юмшоқ буғдойдан юқори ҳамда сифатли ҳосил етиштиришнинг илмий амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза–ғалла навбатлаб экиш тизимида, такрорий ва оралиқ экин турларини ўрганиш асосида тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш билан кузги юмшоқ буғдойнинг Ғозғон, ғўзанинг Бухоро-8 навидан юқори ва сифатли ҳосил олишни илмий-амалий асослари ишлаб чиқилган; 
ғўза–ғалла навбатлаб экиш тизимида кузги буғдойдан сўнг такрорий экинларнинг 2,85-5,78 т/гача, оралиқ экинларнинг 2,99-4,81 т/гача анғиз ва илдиз қолдиқларини ҳамда оралиқ экинларнинг 327,8-492,2 центнергача кўк массасини органик ўғит сифатида ерга шудгор қилиниши тупроқнинг агрофизик ва агрокимёвий хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан исботланган;
навбатлаб экиш тизимида кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида мош ва оралиқ экинларни сидерат сифатида ерга шудгор остига ҳайдаб юборилиши ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил элементларнинг шаклланишига ижобий таъсир этиб, ғўзадан 40,7-43,4 ц/га пахта ҳосили олинган ҳамда тола сифатининг яхшиланиши аниқланган;
кузги буғдойдан кейин экилган такрорий экин мош, оралиқ экин перко ва жавдарнинг сўнги таъсирида кузги буғдой ривожланиши тезлашиб, барг сатҳи, қуруқ массаси, маҳсулдорлиги ортиши эвазига кузги буғдойдан 58,1-60,5 центнер дон ҳосили олинган ҳамда дон таркибидаги оқсил миқдори 14,6-15,5%, клейковина миқдори 28,2-29,1% ни ташкил этиб, дон сифати яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Навбатлаб экиш тизимида ғўза ва кузги буғдой ҳосилдорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида;
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида олиб борилган тадқиқот натижалар асосида фермер хўжаликларига қўлланма сифатида «Ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимида такрорий ва оралиқ экинларни киритиш орқали кузги буғдой ва ғўза ҳосилдорлигини ошириш бўйича тавсиянома» тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 29 июнь 2021 й., 02/021-2727-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Қашқадарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари ҳамда фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимида кузги буғдойдан сўнг такрорий экин сифатида мош етиштириб кейин оралиқ (перко, жавдар) экинларини ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири агротадбирлари Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида жами 320 гектар ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг Қарши агроучасткасида 20 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 29 июнь 2021 й., 02/021-2727-сон маълумотномаси). Натижада навбатлаб экишнинг 1:1 тизимида кузги буғдой, такрорий экин мош, оралиқ экинлардан (перко, жавдар) кейин ғўза парвариш қилинганда ишлаб чиқариш шароитига нисбатан 1,8-5,0 ц/га қўшимча пахта ҳосили етиштирилиб, гектаридан 2240,1-3915,4 минг сўмгача соф даромад олиниб, рентабеллик даражасини ўсишига эришилган;
кузги буғдойдан кейин экилган такрорий экин мош ва оралиқ экинларнинг сўнги таъсири Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 129 гектар, Нишон туманида 90 гектар ва Касби туманида 101 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 29 июнь 2021 й., 02/021-2727-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойдан ишлаб чиқариш шароитига нисбатан 6,1-9,6 ц/га.га қўшимча дон ҳосили етиштирилиб, гектаридан 1792,2-2848,8 минг сўмгача соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 28,8-45,4 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish