Жумаева Дилноза Жўраевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий кўмирлар асосида саноат оқава сувларини тозалаш ва техноген эритмаларни қайта ишлаш учун адсорбентлар олиш ва уларни қўллаш технологияси», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T11.
Илмий маслаҳатчи: Агзамходжаев Анварходжа Атаходжаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдураҳмонович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Мираҳмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Нарметова Гулнора Розикуловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий қўнғир ва тошкўмирлар асосида импорт ўрнини босувчи адсорбентлар яратиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уларни саноат оқава сувларини тозалашда ва техноген эритмаларини қайта ишлашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олеумнинг H2SO4(SO3) 19-20% концентрацияси ўрнига H2SO4(SO3) 10-12% концентрацияси қўлланилиб, Бойсун тошкўмирини кислотали фаоллаб олинган адсорбент саноатда қўлланилаётган импорт фаол адсорбентга нисбатан Cu2+ ва Ag+ ионларини адсорбцияси бўйича 1,3-1,5 марта юқори адсорбцион хусусиятга эга сульфокўмир адсорбентларини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
кам кул миқдорига эга Ангрен кўмиридан пиролиз усулида (500-550°Сда, 1-1,5 соат давомида, ҳавосиз муҳитда) олинган танлаб ютувчи термик фаолланган адсорбентдан фойдаланиб, оқава сувларини нефть маҳсулотларидан тозалашнинг юқори самарали усули яратилган;
термик фаол углеродли адсорбентни паргаз усули билан 800°С да 1 соат давомида фаоллантириб, саноат оқава сувларини органик моддалардан (полифеноллар, хлорли бирикмалар ва ш.к.) тозалашнинг шароитлари асосланган;
СаСО3 билан модификациялаш орқали олинган кўмир адсорбенти ёрдамида саноат оқава сувларини юмшатиш усули ишлаб чиқилган.
саноат оқава сувларини кўп поғонали комплекс тозалаш технологияси ва ишлатилган адсорбентни республика халқ хўжалигининг турли соҳаларида қайта қўллашнинг усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хом-ашёлар асосида кўмир адсорбентларини ишлаб чиқиш технологияси ва улар ёрдамида саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг қўнғир ва тошкўмирлари асосида кўмир (углеродли) адсорбентлари олишнинг технологик шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 17088447-02:2017). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилишга имкон беради;
саноат оқава сувларини нефть маҳсулотларидан тозалаш учун маҳаллий хомашё асосида углеродли адсорбентлар олиш бўйича X-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ билан хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 26 майда №1771-01/02/03/2017 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада комбинат оқава сувларини нефть маҳсулотларидан тозалаш учун четдан олиб келинаётган адсорбент маҳаллий кўмир адсорбентига алмаштирилганда адсорбент таннархини 5-6 баравар камайтириш имконини берган;
маҳаллий хомашё асосида олинган (ТБКУ ва КБКУ) адсорбентлар саноат оқава сувларини нефть маҳсулотларидан тозалашда «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АКнинг 2017 йил 11 октябрдаги 12-2-148-сон маълумотномаси). Натижада таркибида нефть маҳсулотлари ва эриган ноорганик моддалар бўлган саноат оқава сувларини маҳаллий адсорбентлар ёрдамида тозаланганда талаб меъёригача тозалаш ва техник сув сифатида қайта технологик циклга қайтариш имконини беради.