Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадиримова Сохиба Махмудовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мутриб Хонахароб ва унинг адабий мероси”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик ихтисослиги (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil1017.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Эшонова Салима Нишон қизи, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мутриб таржимаи ҳоли ҳамда адабий меросига доир қўлёзма ва тошбосма манбаларини қиёсий-матний, шоир девонининг таянч манбаларини аниқлаш ва ижодкор асарларини ўрганишда матн тарихининг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мутриб ҳаётига доир манбалар асосида шоирнинг илмий биографияси бойитилиб (туғилгани, вафоти, тахаллуси), адабий меросининг кўлами ва жанр хусусиятлари аниқланган;
шоир девонининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари негизида таянч манбалари белгиланган ҳамда ёндош манбалар – баёзлар ва мажмуалардан 992 мисра ҳажмида мутахассисларга аниқ бўлмаган шеърлари аниқланган;
ижодкор асарларининг матн тарихи, шеърлари матнининг девон қўлёзмалари, баёз ва мажмуалар ҳамда нашр вариантларидаги тафовутлари сабаблари очиб берилган ва дастлабки манбага мувофиқ матнлари тикланган; 
шоир девони қўлёзмаларининг қиёсий-матний жиҳатдан лирик асарларнинг илмий-танқидий матнини яратиш тамойиллари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мутриб Хонахароб адабий меросининг манбалари ва матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мутриб Хонахароб илмий биографияси, хусусан, таваллуд ва вафот санаси, тахаллус танлаш сабаблари тадқиқидан ҳамда шоир девонининг ЎзР ФА Шарқшунослик институти фондида сақланиб, мутахассислар назаридан четда келган 2679 рақамли қўлёзма манбасига доир маълумотлардан; қўлёзма манбалардан янги аниқланган ғазал, мухаммас ва мураббаъ жанрларига мансуб 992 мисра шеърига доир таҳлилий фикр ва хулосалардан OT-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 21 сентябрдаги 01-1691-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг Хоразм адабий муҳитига бағишланган жилди Мутриб Хонахароб девони қўлёзмаларига доир янги маълумотлар билан бойитилган; 
Мутриб илмий биографиясини яратиш асослари ва шоир девони қўлёзмаларининг илмий-монографик тавсифи, шоир девонининг таянч манбаларини аниқлаш мезонлари ва ижодкор асарларини ўрганишда матн тарихининг ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан П3-20170925213 рақамли “ЎзР ФА Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма девонлар каталогини тузиш” (2018-2020) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 16 октябрда имзолаган 01/1-1904-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётига доир қўлёзма девонлар каталогини тузиш ҳамда кўп нусхали манбаларни тавсифлаш, уларнинг таянч манбаларини аниқлашга доир илмий-назарий тамойиллар ишлаб чиқилишига асос бўлган;
шоир илмий биографияси, адабий меросининг кўлами ва жанр хусусиятлари, асарларининг матн тарихи, девон қўлёзмалари, баёз ва мажмуалар ҳамда нашр вариантларидаги матн тафовутлари сабаблари ва бирламчи манбага мувофиқ ишончли матнларининг тикланиш жараёнига доир янги маълумотлар ва илмий хулосалардан “O‘zbekiston” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон”, “Ижод маҳсули”, “Қалб гавҳари” ҳамда “O‘zbekiston tarixi” телеканали “Мавзу”, “Тақдимот” ва “Аслида қандай..” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 октябрдаги 01-02-1627-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар сифати ошиб, қўлёзма манбаларнинг адабиёт тарихини ўрганишдаги ўрни кўрсатилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish