Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуталипова Нелля Мударисовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Аминосульфат, аминофосфор ва аминокарбоксил гуруҳлар сақловчи поликонденсацион турдаги амфолитларни синтез қилиш, олиш технологиясини яратиш ва уларнинг хоссалари», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т117.
Илмий маслаҳатчи: Туробжонов Садриддин Махамаддинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аминосульфат, аминофосфор ва аминокарбоксил гуруҳлар сақловчи поликонденсацион турдаги амфолитлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва қўлланилиш жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор акрил кислота нитрили ишлаб чиқаришнинг фурфурол ва куб қолдиқларига асосланган аминокарбоксилик амфолитлар олинган, бошланғич моддаларнинг якуний маҳсулот таркибига таъсири аниқланган ҳамда яхшиланган хусусиятларга эга амфолитлар синтези учун оптимал шароит топилган;
стирол, фурфурол ва ПЭПА асосидаги структураси ва хоссалари маълум бўлган аминосульфат ва аминофосфор амфолитлар синтез қилинган;
стирол, фурфурол ва ПЭПА асосидаги сополимернинг поликонденсацияланиш жараёнига турли факторларнинг таъсири ва физик-кимёвий хоссалари маълум бўлган амфолитларни олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
стирол, фурфурол ва ПЭПА асосидаги анионитни синтез қилиш шароитларининг унинг физик-кимёвий хоссаларига боғлиқлигининг математик модели тузилган, адекватлиги 85% дан ортиқ бўлган регрессия тенгламаси келтириб чиқарилган;
мис (II) ионларининг сорбцияланишининг кинетик ва термодинамик параметрларини ҳисоблаш ёрдамида янги амфолитларнинг сорбцион ва физик-кимёвий хоссаларини аниқланган;
металл ионларининг сорбцияланиши кинетик ва термодинамик параметрларини ҳисоблаш ёрдамида янги амфолитларнинг сорбцион ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган; 
замонавий квант-кимёвий тадқиқот усулларини қўллаш орқали янги амфотер ионитларининг мис (II) ионлари билан комплекс ҳосил қилиш жараёни механизмининг янги тадқиқот усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари аввалдан белгиланган фурфурол асосида янги амфотер ионитлар ишлаб чиқариш бўйича олинган натижалар асосида: 
«АНФС» ион алмашинувчи амфолит ишлаб чиқаришга ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts14825224-006:2020). Натижада, стирол, фурфурол асосида ПЭПА иштирокида селектив амфотер ионит ишлаб чиқариш имконини берган;
аминокарбоксил гуруҳли амфотер ион алмашинувчи полмерни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 06174, 2020 й.). Натижада, фурфурол ва НАК ишлаб чиқариш куб қолдиқлари асосида термокимёвий барқарор амфолит олиш имконини берган; 
аминосульфат, аминофосфор ва аминокарбоксил гуруҳлар сақловчи поликонденсацион турдаги амфолитлар ишлаб чиқариш “Ўзкимёсаноат” АЖнинг «2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 27 мартдаги 23/3-1171-сон маълумотномаси). Натижада, «MAXAM.CHIRCHIQ» АЖ корхонасида қўлланиладиган суюлтирилган мис-аммиакли эритмадан (Сисх=5,49 г/л) мис ионларини сорбциялаш учун Na-шаклидаги амфолит ишлаб чиқариш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish