Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаҳмедов Исмоилжон Каримжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўқон воҳаси ландшафтларини экологик оптималлаштириш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Gr128.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендербаевич, география фанлари доктори; Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қўқон воҳаси ландшафт - экологик шароити ва уларга инсон хўжалик фаолиятининг таъсирини аниқлаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий - амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қўқон воҳасида суғориладиган тупроқлар механик таркибининг ўзига хослиги ва қатламланиши, литологик тузилишининг ўзгариб бориши, физик, сув-физик ва бошқа хоссалари асосида шўрланмаган, кучсиз шўрланган, кучли ва жуда кучли шўрланган тупроқлар ҳамда шўрхокларни вужудга келганлиги ҳамда хўжалик, хўжаликлараро коллекторларни рекультивациялаш орқали Қўқон воҳасида жойлашган сизот сувларининг сатҳини пасайтиришни мелиоратив - экологик муаммоларини ҳал қилиш йўллари асосланган;
Қўқон воҳаси ландшафт комплекслари, тупроқ шўрланиши ва экологик - мелиоратив жиҳатдан районлаштирилган ва landsat 4;5, landsat 7;8 космик суратлар ва АrcGIS дастуридан фойдаланиб 1:10000 масштабли карталари яратилган;
илк бор воҳа ландшафт типларидаги экологик вазият ва антропоген тазйиқ ўртасидаги боғлиқликлар математик моделлаштириш ва статистик таққослаш усуллари орқали аниқланган;
ер ости сувларининг воҳа ландшафтларини вужудга келишидаги ва ўзгариб боришидаги таъсири гидрогеологик нуқтаи-назардан тадқиқ этилган ҳамда экологик – гидрогеологик районларга ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўқон воҳаси ландшафтларига антропоген ва табиий омилларнинг таъсирини баҳолаш ва геоэкологик вазиятини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ландшафт - экологик муаммоларни олдини олиш ва уларни муҳофаза қилиш учун тавсия этилган чора - тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11-октябрдаги 03-02/8-1541-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган хўжалик, хўжаликлараро коллекторларни рекультивациялаш орқали Қўқон воҳаси минтақасида жойлашган сизот сувларининг сатҳини пасайтириш ҳамда мелиоратив – экологик муаммоларни ҳал қилиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш имконини берган;
табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини ошириш, иқлим ўзгаришлари ва тупроқ эрозиясига қарши курашиш асосида, шунингдек, инсон ва ташқи омиллар таъсирида воҳада мақбул ландшафт шароитларни шакллантириш, сақлаб қолиш ва барқарорлаштириш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23-сентябрдаги 03/27-2722-сон маълумотномаси). Натижада Қўқон воҳасида мавжуд суғориш иншоотларини реконструкция қилиш, ерларни рекультивациялаш орқали сизот сувларининг сатҳини пасайтиришга эришиш натижасида мелиоратив-экологик шароитларни яхшилаш бўйича хулосалар ишлаб чиқиш имконини берган;
Қўқон воҳасида қишлоқ хўжалик экинларини тупроқ типларига мослаштириб жойлаштириш, ҳосилдорлик даражасини ошишига шунингдек, интенсив боғларни барпо этилиши, янги боғлар ва токзорлар барпо этиш ҳамда улар орасига сабзавот экинларини экилишига оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2021 йил 11-октябрдаги 03-02/8-1541-сон маълумотномаси). Натижада озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайишига, қолаверса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланишига, энг муҳими тупроқ ва ландшафт-экологик муаммоларни ижобий ҳал этилишига эришилган;
Қўқон воҳасида тарқалган тупроқлар унумдорлиги ва ландшафтлар маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатувчи сув ва шамол эрозияси кенг тарқалган бўлиб, воҳадаги барча эрозион хавфли ҳудудлар ювилишига ва жарланишга осон берилувчанлигини олдини олиш учун эрозияга қарши чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11-октябрдаги 03-02/8-1541-сон маълумотномаси). Натижада, эрозияга қарши чора-тадбирларни янада кучайтириш имконини берган;
Қўқон воҳаси ҳудудининг экологик ҳолатига таъсир этувчи гидрогеологик жиҳатлар таҳлил қилиниши орқали экологик – гидрогеологик районлар ҳамда воҳа ландшафтларини тадқиқ этиш жараёнида геокомплексларни тадрижий ривожланишидаги қиёсий географик, ландшафт – геокимёвий услублардан фойдаланилиб ажратилган экологик – мелиоратив районлари ва карталаридан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2021 йил 11-октябрдаги 03-02/8-1541-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу карталардан воҳанинг ландшафт ва экологик – мелиоратив шароитини баҳолаш ҳамда ландшафт-экологик шароитини оптималлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish